Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Монополияга қарши органнинг далолатномаси, кўрсат-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Монополияга қарши органнинг далолатномаси, кўрсат-
маси ва қарорини бекор қилиш ёки ноқонуний деб топиш, 


258
қарорнинг ҳуқуқий оқибатларини бекор қилиш тўғри сида ги 
низолар хўжалик судига тааллуқли эмас.
Монополияга қарши орган хўжалик судига мурожаат қилиб, 
самарқанд туман тиббиёт бирлашмасидан 5 592 300 сўм ундириш
-
ни сўраган.
биринчи инстанция судининг ажрими билан ариза кўрмасдан 
қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд ажрими бе
-
кор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
ишни янгидан кўришда ҳал қилув қарори қабул қилингунга 
қадар жавобгар судга қарши даъво аризаси бериб, Монополияга 
қарши органнинг текшириш далолатномаси ва кўрсатмасини бе
-
кор қилишни, қарорини ноқонуний деб топиб, қарорнинг ҳуқуқий 
оқибатларини бекор қилишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даст
-
лабки даъвони қаноатлантириш рад этилган, қарши даъво юзаси
-
дан Монополияга қарши органнинг қарори ҳақиқий эмас деб то
-
пилган, далолатнома ва кўрсатмани бекор қилиш ҳақидаги талаб-
лар бўйича иш юритиш тугатилган.
Монополияга қарши орган томонидан самарқанд туман тиб
-
биёт бирлашмасининг пуллик тиббий хизматларга тарифларнинг 
тўғри қўлланиши юзасидан текшириш ўтказилган.
текширишда бирлашма томонидан пуллик тиббий хизмат
-
лар кўрсатишда калькуляциялар ҳақи ортиқча белгиланиши на
-
тижасида беморлардан 2 962 000 сўм, озиқ-овқат пулларини бе
-
морларнинг даволанмаган кунларига ҳисобланиши натижасида 
144 800 сўм, жами 3 106 800 сўм асоссиз даромад олинганлиги 
аниқланган.
текшириш натижаси бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан 
қарор қабул қилиниб, бирлашма томонидан 3 106 800 сўм асос
-
сиз даромад олинганлиги тасдиқланган ҳамда унга асоссиз олин
-
ган даромаднинг 100 фоизи – 3 106 800 сўм жарима қўлланилиб, 
ушбу маблағларни тегишли ҳисобварақларга қайтариш тўғрисида 
кўрсатма берилган.
ушбу кўрсатма самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси томо
-
нидан қисман бажарилган. бирлашма томонидан 5 592 300 сўм 
тўланмаган.


259
шу сабабли аризачи жавобгардан 5 592 300 сўм ундириш
-
ни сўраган. жавобгар эса қарши даъво аризаси билан ҳудудий 
бошқарманинг далолатнома ва кўрсатмасини бекор қилишни, 
қарорини ноқонуний деб топиб, қарорнинг ҳуқуқий оқибатларини 
бекор қилишни сўраган.
биринчи инстанция суди дастлабки даъвони қаноатлантиришни 
рад этиш, Монополияга қарши органнинг қарорини ҳақиқий эмас 
деб топиш ҳақида хулосага келган.
тартибнинг 22-бандига кўра, ушбу тартибни бузиш натижаси
-
да олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг 
декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафовут
-
дан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчилар
-
ни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, Молия вазирлигининг 
бюджетдан ташқари нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб 
рақамига ундириб олинади.
ушбу тартибнинг (Монополияга қарши орган қарори қабул 
қилинган вақтда амалда бўлган таҳририга кўра) 22-бандида 
мазкур тартиб бузилиши натижасида олинган маблағлар Мо
-
лия вазирлигининг бюджетдан ташқари нархларни бошқариш 
жамғармаси ҳисоб рақамига олиб қўйилиши ҳамда олиб 
қўйилиши керак бўлган сумма миқдорида жарима ундирилиши 
белгиланган.
Монополияга қарши орган ўз ваколати доирасида қарор қабул 
қилиб, жавобгарга 3 106 800 сўм жарима қўллаган ва асоссиз даро
-
мадни ҳамда жаримани тўлаш тўғрисида кўрсатма берган.
хпк 24-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида давлат ор
-
ганлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг 
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бу
-
задиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас 
деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судлари судловига 
тааллуқлилиги белгиланган. аммо давлат органи – Монополия
-
га қарши органнинг далолатнома ва кўрсатмасини бекор қилиш, 
қарорини ноқонуний деб топиб, қарорнинг ҳуқуқий оқибатларини 
бекор қилиш тўғрисидаги даъво ушбу моддада ёки бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хўжалик судига тааллуқлилиги 
кўрсатилмаган.


260
тиббиёт бирлашмаси Монополияга қарши органнинг қарорини 
ноқонуний деб топишни сўраган бўлса-да, суд даъво талабидан 
четга чиқиб, уни ҳақиқий эмас деб топган. Ваҳоланки, ушбу низо
-
нинг хўжалик судига тааллуқлиги хпкнинг 23 ва 24-моддалари 
талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. бу ҳақда олий 
хўжалик суди пленумининг «биринчи инстанция судида ишлар
-
ни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодек
-
сининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сонли 
қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
хпк 86-моддасининг 1-бандига кўра низо хўжалик судида 
кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди ҳал 
қилув қарорини бекор қилиб, дастлабки даъвони қаноатлантириш, 
қарши даъво бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор 
қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish