Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2010 йил 25 мартдаги 41-сонли қарори
билан тасдиқланган)


267
2.7.
 
ХЎжАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН ЎзБЕКИСТОН 
РЕСПУБ ЛИ КАСИ вАзИРЛАР МАҳКАМАСИНИНг 
1999 ЙИЛ 3 ИюЛДАгИ 327-СОН қАРОРИ БИЛАН 
ТАСДИқ ЛАНгАН «МОЛИЯ-ХЎжАЛИК ФАОЛИЯТИНИ 
АМАЛгА ОШИРМАЁТгАН вА қОНУНчИЛИКДА 
БЕЛгИЛАН гАН МУДДАТЛАРДА ЎзЛАРИНИНг 
УСТАв жАМғАРМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРМАгАН 
КОРХОНАЛАРНИ ТУгАТИШ ТАРТИБИ ТЎғРИСИДА»гИ 
НИзОМгА АСОСАН КОРХОНАЛАРНИ ТУгАТИШ 
ҳАқИДАгИ АРИзАЛАРНИНг КЎРИБ чИқИЛИШИгА 
ДОИР СУД АМАЛИЁТИ
1. Низомнинг 3.1-банди учинчи қисмига асосан хўжалик 
суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул 
қилинган тақдирда, тугатиш жараёни унинг топшириғига 
кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилиши белги-
ланганлиги боис суднинг корхонани тугатиш тўғрисидаги 
ҳал қилув қарорида тугатиш ишларини олиб бориш туман 
ҳокимлиги қошидаги махсус комиссия зиммасига юклатили-
ши лозим.
Ромитан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тугатиш комиссияси 
хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «зилола-
заРина» хк тугатишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилиб, корхонани тугатиш Ромитан туман ҳокимлиги 
зиммасига юклатилган ҳамда корхонадан туман ҳокимлигига 7000 
сўм почта харажатлари ундирилган.
ишдаги ҳужжатларга кўра, Ромитан туман ҳокимлиги туга
-
тиш комиссияси раиси а. Ражабов томонидан жавобгарни туга
-
тиш ҳақида даъво аризаси берилган.
суд томонидан фақат рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани 
тугатиш тўғрисидаги даъво аризаси бериш ҳуқуқига эга эканлиги, 
даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари 
жавобгарга юборилганлиги, рўйхатдан ўтказувчи орган томони
-
дан фаолият кўрсатмаётган корхонанининг муассисига корхона
-
ни ихтиёрий тугатиш ҳақида ёзма таклиф юборганлиги ҳолатлари 
ўрганилмасдан, даъво аризаси иш юритиш учун қабул қилинган 
ва кўриб чиқилган.
Ромитан туман ҳокимининг ўринбосари томонидан тасдиқ-
ланган йиғилиш баёнига асосан қонунчиликда белгиланган ўз 


268
устав жамғармасини шакллантирмаганлиги сабабли корхона фао
-
лиятини бундан кейин давом эттириши мақсадга мувофиқ эмас 
деб топилган. суд томонидан махсус комиссия қарорининг белги
-
ланган тартибда тасдиқланган нусхаси талаб қилиб олинмаган ва 
ўрганилмаган.
Ромитан туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъект
-
ларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан корхона муас
-
сисига ихтиёрий тугатиш ҳақидаги ёзма таклиф юборилганлиги
-
ни тасдиқловчи далиллар ишда мавжуд эмас.
низом 3.1-бандининг учинчи қисмида хўжалик суди томони
-
дан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда 
тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томо
-
нидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлса-да, суднинг ҳал 
қилув қарори билан корхонани тугатиш туман ҳокимлиги зимма
-
сига юклатилган.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) 
қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғар-
маларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тўғриси даги 
ишлар бўйича аризачи ва жавобгар суд чиқимлари ҳамда давлат 
божи тўлашдан озод қилинган бўлса-да, суднинг ҳал қилув қарори 
билан корхонадан туман ҳокимлиги фойдасига 7000 сўм почта ха
-
ражатлари ундирилган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди томони
-
дан ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда иш биринчи инстан
-
ция судига янгидан кўриш учун юборилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish