«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


Назорат ва мулохаза учун саволлар



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

Назорат ва мулохаза учун саволлар 
1.Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг максади ва
вазифалари нимадан иборат? 
2. Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанининг кандай фанлар 
билан алокаси мавжуд?
3.Стандартлаштириш ва сертификациялаштириш фанинг ривожланиш
тарихи кандай боскичлардан иборат? 
 
 
 
 


16 
2-мавзу: Турли соҳаларда стандартлаштириш
1. Сифатни бошкариш тизимларини стандартлаштириш. 
2. Хизматларни стандартлаштириш.
3. Стандартлаштириш ва экология.
4. Стандартлаштириш ва маркетинг
5.Стандартлаштириш 
ва 
товарлар 
тугрисидаги 
ахборотларни 
кодлаштириш. 
1. Сифатни бошкариш тизимларини стандартлаштириш 
Махсулот сифат даражаси – бахоланаѐтган махсулот сифат 
кўрсаткичлари катталигини мос равишдаги асос булувчи кўрсаткичлар 
катталиклари билан таққослашга асосланган махсулот сифатининг нисбий 
тавсифномаси.
Махсулот сифат даражасини бахолашнинг қуйидаги методлари 
мавжуддир: 
1.Дифференциал метод. 
2.Комплекс метод. 
3. Аралаш метод. 
Белгиланган махсулотнинг сифат курсаткичларининг номен-
клатурасини танлаш, бу курсаткичларининг кийматларини аниклаш ва 
уларни асос булувчи кийматлар билан таккослашни уз ичига олувчи 
ишларнинг йигиндиси махсулот сифатининг даражасини бахолаш деб 
аталади. Махсулот сифатининг даражасини бахолаш учун махсулотлар 
иккита туркумга булинади:
- фойдаланишда сарфланадиган махсулот; 
- уз ресурсини сарфлайдиган махсулот; 
Махсулот сифатининг курсаткичлар номенкулатурасини танлаб 
олишни асослаш куйидагиларни инобатга олган холда амалга оширилади: -
махсулотни ишлатилишидаги шароитларини ва вазифасини;
- истсъмолчилар талабларининг тахлилини; 
- махсулот сифатининг тавсифланувчи таркибини ва тузилшини; 
- сифат курсаткичларига булган асосий талабларни. Махсулот сифатига 
таъсир этувчи омилларни турт тоифага булиш мумкин: 
- техникавий; 
- ташкилий; 
- иктисодий; 
- ижтимоий; 
Техникавий омилларга ускуналарнинг жихозланиш, асбобларнинг 
хамда назорат воситаларининг, техникавий хужжатларнинг холати; 
дастлабки материаллар, яримфабрикатларнинг сифати ва шунга ухшашлар 
киради. 
Ташкилий омилларга режалик, бир маромда ишлаш,техникавий хизмат 
ва ускуналарни таъмирлаш; материаллар, комплектланувчи буюмлар, 
жихозланиши, асбобларни техникавий хужжатлар ва назорат воситалари 
билан таъминланганлиги, ишлаб чикариш маданияти; мехнатни илмий асосда 


17 
ташкил этиш; овкатланиш ва иш вактида дам олишни ташкил этиш ва 
бошкалар киради. 
Иктисодий омилларга мехнатга пул тулаш шакллари, ойлик
маошнинг микдори; юкори сифатли махсулотни ва ишни моддий 
рагбатлантириш; махсулотнинг яроксизлиги учун ойлик маошидан ушлаб 
колиш; унинг сифат даражаси; таннархи; махсулотнинг бахоси ва шунга 
ухшашлар киради. 
Ижтимоий омилларга кадрларни танлаш, жой-жойига куйиш; малака 
оширишни ташкил килиш; илмий-техникавий ижодни, ижодкорлик ва 
ихтирочиликни ташкил этиш, турмуш шароитлари, узаро муносабатлар, 
жамоадаги психологик иклим ва тарбиявий ишлар киради. 
Махсулот сифатини ташкил топиши,унинг хамма хаетий боскичларида 
- тадкикот ва лойихалаш ишларида; ишлаб чикаришда; муомилада;
истеъмолда еки ишлатишида номоен булади. 
Тадкикот ва лойихалаш ишлари махсулотнинг сифатини оширилишида 
белгиловчи уринни эгаллайди. Бу боскич сифатни ташкил топишининг 
бошланиши хисобланиб, бунга илмий-техника тараккиетининг кулланиши 
натижасида хамда меъерий хужжатларни махсулот ишлаб чикариш учун уни 
муомалада, истеъмолга еки ишлатилишига белгиланган иктисодий 
курсаткичларига риоя килган холда тайерлаш натижасида эришилади. Бу 
боскичда куйидаги тадбирлар амалга оширилади. 
Махсулот сифатини яхшилишда зарур ва мухим омиллардан бири си-
фат тугараклари фаолиятидир. Сифат тугараклари ишчилар, мухандислар ва 
хизматчилардан ташкил топган ихтиерий жамоа йигилмаларидир. Уларнинг 
сони ва таркиби ишлаб чикаришнинг эхтиежидан ва аник иш шароитларидан 
келиб чикади. 
Сифат тугаракларининг асосий максади сифатни яхшилишнинг ту? 
мохиятини англаш, технологик жараенларини такомиллаштириш, мехнатни 
ва ишлаб чикаришни ташкил килиш билан боглик булган таклифларни 
жорий килишдан иборат. Бунинг учун ишлаб чикарилаетган махсулотнинт 
ишончлилигини, чидамлилигини ошириш, юкори навли буюмларни ишлаб 
чикаришни кўпайтириш, яроксизликни ва рекламацияларни камайтириш. 
мехнат умундорлигини ошириш, ишлаб чикариш суръатини яхшилиш, 
ресурсларни тежамкорлик ва иқтисод қилиб сарфлаш лозим. Кўпгина 
мамлакатлар ўз махсулотларининг сифатини ошириш учун маълум 
тадбирлар, тажрибаларга суяниб озми купми ютукларга эришган. Куйида 
дунедаги ривожланган мамлакатларнинг бу сохадаги тажрибалари 
келтирилган. 
Япония давлати дунедаги ривожланган мамлакатлар ичида ажралиЕ: 
туради. Бу ерда сифат тугарагига алохида эътибор билан карайди. 60-йиллар 
бошида Японияда биринчи марта сифат тугараги вужудга келди. Бунинг 
сабаби бор, албатта Япония жойлашишига караб ахолией зич яшайдиган 
географик объект булиб, узининг ер ости бойликларига деярли эга эмас. 
Территориясининг тахминан 70 фоизи тогликларни ташкил этган булиб, 
саноатининг ривожланишида узининг хом ашесига умид боглаши уринсиз 


18 
булар эди Бу холда Япония уз халкини озик - овкат билан таъминлай олмас, 
саноатни эса етарли даражада ривожлантира олмасди. Саноат ва энергетика 
учун ташкаридан келтириладиган хом аше тилла, кимматбахо тошлар ва 
экспорт мах-сулотлари билан туланиши мумкин эди. 
Японпия учун танлов йук эди: на тилла, на кимматбахо тош унинг eр 
ости бойликларида мавжуд эди. Демак, экспорт. Бундан бошка йули йўқ. 
Хуллас, Япония огир шароитларга бардош бера оладиган сифатли махсулот 
лар ишлаб чикаришга бутун, хозирги вактда Япония дуне экспортидаги 
махсулотларнинг дан ортик асосий хилига етакчилик килмокда. Буларга 
дастгохлар, оптика асбоблари, радиоприемлмклар, фотоаппартлар, кемалар, 
енгил ва юк ташувчи автомобиллар, телевизорлар, видеомагнитофонлар, 
оргтехника махсулотлари, соатлар, гилдираклар, сунъий толадан бўлган 
матолар, пўлат тахталар ва бошкалар киради. 
1962 йилдан бошлаб Японияда "усталар ва бригадалар учун сифатни 
бошқариш" журнали чиқа бошлади. Бундан максад журнал сахифаларида 
босилиб чикадиган материаллар ва маколлар оркали 4 сифатни бошкариш 
тизимидаги янгиликларни кўпчилликка, айникса ишчиларга ўз вактида 
етказиш, баъзи курсатмаларин тушунарли булишини таъминлаш. Бундан 
ташкари куйидаги мухим масалаларга 
жиддий эътибор берила борилади: 
-сифат назорати сохасида ишлайдиган ходимларнинг малакаси ва 
лаекатлилигини ошириш; 
-сифат нзорати усулларни таргибот килиш; 
- тингловчилар учун хар бир цех микесида, сифат тугараги деб ата- 
лувчи, цехларда сифат назоратини такомиллаштиришга асос булувчи 
тугараклар ташкил килиш. 
Натижада Япониядаги вокеалар куйидагича ривожланди: 1967 йил, 
июнь ойида 10 мингга якин шундай тугараклар кайд килинган булса, 1969 
йилда бу ракам мингни, 1979 йилнинг июнь 100 мингни ташкил килади. 1987 
йил март ойида Японияда сифат тугараги узининг 5 йиллигин нишонла-ди.Бу 
даврга келиб сифат тугараклари нинг сони 50 мингни ташкил килиб, бу 
курсаткич хар йил и 10 мингга ошиб бормокда. Унинг катнашчиларининг 
сони эса миллиондан ошиб кетди. Шуни алохида айтиш лозимки, 
Япониядаги тугараклар уз олдига ишлаб чикариш жараенларини 
такомиллаштириш хисо-бига махсулот сифатини тубдан ошириш максад 
килиб куйишган. 
Япония усулининг яна бир характерли тарафи тугаракларнинг ишлари-
ни муитазам равишда олимлар ва мухандислар Иттифоки томонидан 
кузатилади,урганилади ва тахлил килиниб борилади.Сунгги маълумотларга 
караганда сифат тугараклари нинг 50 фоиздан ортиги юкори рахбарларнинг 
ташаббуси оркали ташкил килинади. Тугарак ташкилотчиларининг 
максадига кура куйидаги умумлашган тугараклар ташкил килинган: 
Ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш (31,6 фоиз),махсулот сифа-
типи яхшилаш (16,4 фоиз),сифатга булган харажатларни камайтириш (13,8 


19 
фоиз). Тахминан 38 фоиз тугараклар бир йилда иккита темани, 16,5 фоизи -
учта темани ва тахминан 3 фоизни 1 темани ишлаб чикади. 
Хозирга вактда сифат тугараклари Америка Кушма Штатларида, 
Европа мамлакатларида хамда Хитой Халк республикасида хам фаол ишлаб 
турибди. 
АКШ фирмаларининг характерли томони шуки,улар ишлаб чикариш-
нинг айрим участкаларида тажрибавий тугараклар ташкил килишади ва 
ижобий натижадан сунгина уни кенг куламда жорий кила бошлайдилар. 
АКШ да тугарак аъзолари иш вактида хафтасига бир марта 1 соат ичи-
да йигилишади, тугаракнинг ишлари эса ишдан ташкари пайтда утказилиб, 
уларга оширилган ставкаларда хак туланади. 
Аксарият холларда АКШ фирмаларидаги сифат тугараклари 1,5-2 йил 
мобайнида фаолият юритадилар, халос. Бунга асосий сабаб фирма 
рахбарлари томонидан уларни буткул куллашнинг йуклиги, тугарак 
аъзоларининг 
кушимча 
харажатлар 
балан боглик таклифларнинг 
кондиравермаслиги ва укитиш тизимининг етарли даражада мукаммал 
эмаслигидадир. Шунинг учун хозирга келиб, уларга маълум талаблар 
куйилиши кераклигини хаетнинг узи талаб килмокда. 
АКШ да сифат тугаракларидаги ташкилий гурухларга куйиладаган 
талаблар: 
1.Тугаракда катнашиш ихтиерий булиши лозим. Тугарак аъзолари ва 
уларнинг рахбарлари хал килинувчи муаммоларни узлари танлайдилар. 
Тугаракда факат маъмуриятга тегишли муаммолар курилмайди. 
Тугаракни 
тузилишида 
муоммоларни хал килиш принципларини 
урганадилар, бу уз навбатида тугаракнинг келгусидаги ишларини 
муваффакиятли булишига асос булади. Тугарак катнашчилари иш вактида 
йигилишиди (хафтасига 1 соат). Иигилишнинг умумлашган тартиби, очиш, 
янги аъзоларни кабул килиш, умумий тавсифга эга булган янгиликлар ва 
ташкилий масалалар-5 минут, тугарак ишининг хафталик якуни - 5 минут, 
махорат оширишда янгиликлар ва янги материаллар урганиш хакида - 5 
минут, амалий масалаларга кулланувчи янги узлаштирилган билимлар - 5 
минут, 
2.Тугарак рахбарлари етарли малакага эга булмоги, ишонч козонмок-
лиги ва тугаракни бошкаришга ихтиерий розиликларини бермоги лозим. 
Улар фирма бошликлари ва касаба уюшмалари билан алокада булишлари 
шарт. 
З.Хамма даражадаги мутахассислар техникавий маслахатчилар сифат 
тугараги ишига ердам беришга мажбурдирлар, уларнинг илтимосига биноан 
мажлисларга катнашиши хам мумкин. 
4.Кичик ва урта холдаги фирмалар узларининг сифат тугараги ишла-
рини мувофиклаштирувчи ходимига эга булади, катта фирмаларда эса бун-
дай шахслар ва ундан ортикни ташкил этиши мумкин. Мувофиклаштирувчи 
ходим сифат тугараги ва тугараклар орасида хамда рахбариятуртасидаги 
алока урнатувчи шахсдир. 


20 
5.Фирма таркибидаги урта рахбарлар усталар,технологлар томонидан 
доимий химоя килинади. 
6.Фирманинг энг юкори рахбарияти томонидан сифат тугаракларининг 
режаларини химоя килиш кафолатланади. 
АКШ да уз режаларига эга булган 300 та сифат тугаракларида 
утказилган суроклаш натижалари куйидагиларни курсатади. Сифат 
тугарагининг имкониятлари канака деган саволга фирмалар куйидагича 
жавоб беришди (фоиз хисобига): 
"чегарасиз" -0, 
"фавкулотда самарадор" -37, 
"яхши, хамма вакт эмас" -32, 
"яхши, лекин ютук бундан ортик булиши мумкин эди"- 8, 
"жуда чегарали, ютуги эса кафолатсиз" -1. 
Сифат тугаракларининг самарадорлиги хакидаги фикр жуда эътиборга 
сазовардир, суралганлар дан 30 фоизи хар бир сарфланган доллар эвазига дан 
3 доларгача ойлик тарикасида, 0 фоизи эса 4 дан 12 долларгача олган-
ликларни айтдилар. Суралганларнинг 48 фоизи эса узларининг бу масалада 
аник маълумотлари йуклигини курсатди, факатгина фоизи эса бу харакатлар 
узини узи оклай-олмайди деб жавоб берди. 
Суров натижаларидан куриниб турибдики,хамма текширилган туга-
ракларнинг факатгина 37 фоизи самарали ишлаган. Бунинг натижасида 
хулосалар килиниб, тугаракнинг таерлов ишларига янада эътибор берилди. 
Махсус режалар тузилди, режаларни бажариш учун махсус мувофиклаш-
тирувчи ходим тайинлайди. Тугарак рахбарларига булган талаблар кайта 
ишлаб чикилди.Укиш дастурлари кучайтирилди, биринчи навбатда тугарак 
рахбарларининг малакасига эътибор оширилди. Улар статистик назорат 
усулларининг асосларини урганадилар, муаммолларни хал килиш усуллари 
ва бошка укув услубий тарафларига эътибор берилди. Бундан ташкари бахс 
утказиш коидалари, тортишув ва жанжалларни хал килиш усуллари, 
этишишга ургатиш жанжалли шароитларни келтирмаслик кабилар тугарак 
рахбарларига махсус предмет тарикасида ургатилди. Натижада тугарак 
рахбарлари тугарак аъзоларини укитишни бошлади, хамда тугараклар 
фаолиятини ташкил килишда катта эътиборни услубий таъминлашга 
каратдилар. Бу максадларда купгина компаниялар, университетлардаги 
мутахассислар еки маслахатчи фирмалар ердамига мурожаат килади. 
Сифат тугаракларидан фойдаланишда, америкалик корхона эгалари 
уларнинг ишларини махалий шароитларда мослашган холда олиб борадилар 
ва шунинг учун аксариат холларда Америкадаги тугаракларнинг фаолияти 
Япониядагидан фаркланади. Хусусан, агар Японияда факат 50-60 тугараклар 
узларининг дарсларини иш соатларида бажарса, Америкадаги тугараклар эса 
уз режаларига кура деярли ишчи соатларда утказилади. Америкадаги корхона 
эгалари сифат назорати тугаракларини жорий килишда ишчиларни 
тугаракларда катнашишини хар тарафлама рахбатлантиради. Бундан куриниб 
турибдики, тугаракларнинг "инсонга" булган йуналиши, алохида урин 
эгаллайди. 
Масалан, 
"Форд"компанияси 
узининг 
тугаракларининг 


21 
яратилишининг асосий максадини "инсоннинг фикр алмашувини яхшилаш, 
унинг ишдаги сифатини, ижодий потенциалини ошириш" деб эълон килган. 
Айрим Гарбий Европа компаниялари бошкаришнинг Япония усули деб 
аталувчи усулини урганишда ишларининг окилона элементларини жорий 
килиш билан бошладилар. Энг куп таркалган сифат тугараклари булди. 
Биринчилардан булиб, бу усулни куллаган давлат Буюк Британиядир. Бироз 
кейинрок Францияда, Германияда, Италияда, Испанияда, Нидерландия, 
шунга ухшаш тугараклар таркала бошлади. Хозирги вактда шундай 
тугараклар деяли хамма мамлакатларда мавжуддир. 
Гарбий Европа корхоналарида тугаракларнинг натижаларини жорий 
килиш деярли хамма юкори самарадорлик билан амалга оширилмокда. 
Сифат тугаракларининг фаолияти факатгина корхона ишларини яхшилаш 
билан бир каторда бошкариш аппаратининг ишларини яхшилаш, иш 
юритишни осонлаштириш хужжатлар сонини камайтириш, келишиб олиш ва 
карорлар кабул килишни такомиллаштириш масалалари билан шугулланади. 
Мутахассисларнинг фикрича Гарбий Европа фирмаларида тугараклар-
нинг жорий булиши Японияникидан жадаллрок экан. Белгияда шундай 
тугараклар ташаббускорлари сифат тугарагининг амалий ассоциациясига 
бирлашган. Мамлакат буйлаб сифат тугараклари фаолият курсатаетганлик-
лари кайт килинган. Мамлакатдаги купгина фирмалар сифат назоратини 
ялписига жорий килиш йулини тутди. Бу эса уз навбатида сифат 
тугарагининг мавкеини бирмунча оширди. 
1986 йили Италия миллий ассоциацияси сифат тугаракларини ташкил 
килди ва хозирга келиб бу мамлакатда 400 дан ортик корхоналарда сифат 
тугараклари мавжуд булиб, уларнинг сони 4 мингдан ортиб кетди. 
Мутахассисларнинг фикрларига караганда корхоналарда тузилган сифат 
тугараклари 96 фоиз ютукларга эга булмокда. 
Сифат тугарагининг Швед ассоциацияси 110 корхонани бирлаштир-
ди,хамма булиб мамлакатда 500 ширкатлар уз режаларига эга. Булардаги энг 
фаол сифат тугаракларининг сони 30 дан ортикни ташкил килади. 
Хитой Халк Республикасида сифат тугараклари хам аста-секин купая 
борди. 1980 йилда мамлакат буйича 400 мингдан ортик "Сифат тугараклари" 
бор хисобланар эди.1985 йилга келиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди. 
Хитой тугараклари мухандис-техник ходимларни, ишчиларни ва бошкарув 
бугинидаги хизматчиларни бирлаштирадиган тугаракларни уз ичига олади. 
Бу тадбирларнинг хаммаси нималарга олиб келади, саноатга нима бе-
ради? Даставвал, корхона ходимлари томонидан узларининг максадлари ва 
вазифалари аник билиш ва куришдан иборат. Сифат тугараклари коллективга 
таъсир курсатиб, уларни махсулотнинг сифатини юкори даражада 
таъминлашга ходимларни сафарбар килади. Шунинг учун купгина 
мамлакатларда бу масалага биринчи навбатда масала деб каралмокда. Бу 
муаммони ечишда корхона рахбари ва коллектив тадбирларга ишонч хосил 
килиб, қўлни-қўлга бериб бир тану, бир жон булиб харакат килишларини 
хаетнинг узи такозо килмокда. Ана шундаги сифат тугараклари уз 
самараларини бера бошлайди. Буни хар бир ишбилармон, корхона рахбари 


22 
чукур тушуниши ва виждонан бажариши лозим. Махсулот сифатининг 
яхшиланиши саноатни хар тарафлама риовжланишига, мустахкамланишига 
олиб келиб, давлатнинг иктисодий кудратини оширишга муносиб хисса 
булиб кушилади. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish