«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


 Давлат стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш ва



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

 
6. Давлат стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш ва 
Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига (ВТО) кириш 
истикболлари 
Бутун жахон савдо ташкилотини (ВТО) тузишда савдо музокаралари 
иштирокчилари қуйидаги қоидаларга амал қилишган: “савдо музокаралари 
иштирокчиларининг савдо ва иқтисодий сиѐсат сохасидаги муносабатлари 
аҳолининг турмуш даражасини ошириш, тўлиқ бандликни таъминлаш, реал 
даромадлар даражасини сезиларли ва доимий ўсишига эришиш, барқарор 
ривожланиш мақсадларига мувофиқ ҳолда дунѐ ресурсларидан оқилона 
фойдаланган холда ишлаб чиқаришни кенгайтириш хамда товарлар ва 
хизматларни савдосини кенгайтириш мақсадида амалга оширилади. Бунда 
атроф муҳитни мухофаза қилишга ва иқтисодий ривожланишнинг турли 
даражаларидаги манфаатлар ва эҳтиѐжларга мувофиқ келувчи йўллар билан 
имкониятларни кенгайтиришга интилиш муҳим ҳисобланади”
3
.
Бунда Бутун жахон савдо ташкилотининг (ВТО) сай-харакатлари 
тарифларни ва савдодаги бошқа тўсиқларни сезиларли даражада 
қисқартириш, халқаро савдо муносабатларида камситилишларни бартараф 
қилиш орқали ривожланаѐтган мамлакатларнинг халқаро савдодаги 
3
Абдувалиев А.А., Алимов М.Н., Бойко С.Р., Мирагзамов М.М., Сабиров М.З. Основы стандартизации, 
сертификации и управления качеством. – Т., Издательство «Fan va texnologiya», 2005. 279-бет. 


13 
кафолатли иштирокини таъминлаш, ГАТТ асосида барқарор турли қиррали 
савдо тизимини яратишга йўналтирилади.
Бунда Бутун жахон савдо ташкилотининг (ВТО) расмий тиллари бўлиб 
инглиз, испан ва франстуз тиллари ҳисобланади. 
Товар ва хизматлар билан савдо қилишдаги техник тўсиқларни 
бартараф қилиш техник регламентлар ва стандартлар билан таъминланади ва 
шу сабабли мазкур хужжатларга савдодаги техник тўсиқлар (СТТ) ва ГАТС 
келишувлари талаблари томонидан маълум бир талаблар белгиланади. 
Савдодаги техник тўсиқлар (СТТ) бўйича келишувлар қуйидаги 
тамойилларга асосланади: 
- ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва халқаро савдони олиб 
боришни енгиллаштириш орқали халқаро стандартлар ва сифатни 
мувофиқлигини баҳолаш тизимлари Бутунжаҳон савдо ташкилотининг 
муҳим вазифаларини амалга оширишга имконият яратади; 
- техник регламентлар ва стандартлар, шу жумладан, товарларнинг 
ўрови, тамғаланиши, этикеткаланишига бўлган талаблар ҳамда техник 
регламентлар ва стандартларга мувофиқлик жараѐнлари халқаро савдо учун 
ортиқча тўсиқлар яратмаслиги учун шарт-шароитлар яратиш; 
- бирор бир мамлакатга унинг экспортини сифатини таъминлаш учун 
учун зарур бўлган ѐки аҳолининг хаѐти ва саломатлиги, хайвонлар ва 
ўсимликларни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, 
мамлакатлар ўртасидаги камситилишга қарши чора-тадбирларни қўллашга 
қаршилик қилинмаслиги лозим; 
- бирор бир мамлакатга ўз хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиши 
учун зарур бўлган чора-тадбирларни қўллашга қаршилик қилинмаслиги 
лозим; 

ривожланган мамлакатлардан ривожланаѐтган мамлакатларга 
технологияларни беришда халқаро стандартлаштиришнинг қўшиши мумкин 
бўлган ҳиссаси. 
Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг муҳим шарти бўлиб, 
стандартлаштириш бўйича миллий органлар томонидан стандартларни 
тайѐрлаш, тасдиқлаш ва қўллаш бўйича адолатли амалиѐт Кодексини тан 
олиш ва унга амал қилиш ҳисобланади. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish