«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


 Стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

5. Стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби. 
Ўзбекистон давлат стандартлари стандартлаштириш бўйича техник 
комитетлар, стандартлаштириш бўйича базавий ташкилотлар, бошқа корхона
ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.
Бир неча ташкилотлар томонидан стандарт ишлаб чиқилса етакчи 
ишлаб чиқувчи-ташкилот (ижрочилар рўйхатида турган биринчи корхона ѐки 
ташкилот) хар бир ижрочи-ташкилот билан ҳамкорликда ишларни бажариш 
ҳажми ва муддатларини белгилаб беради. 
Стандарт лойиҳасининг мазмуни ва техник-иқтисодий асосланишига 
ҳамда кўрсаткичлар, меъѐрлар, талабларнинг фан ва техниканинг замонавий 
даражасига мувофиқлиги учун жавобгарлик ишлаб чиқувчи-ташкилот ва 
стандартни тасдиқлаган орган зиммасида бўлади.
Стандартга ўзгартиришлар киритиш, асосий стандартга нисбатан 
ўрнатилган тартибдаги сингари мажбурий тарзда мувофиқлаштирилиши, 
тасдиқланиши ва давлат руйхатидан ўтказилиши шарт. 
Стандартни ишлаб чиқишда ташкилий-методик ягоналикка эришиш 
мақсадида ҳамда ишлар босқичларини бажарилишини назорат қилиш учун 
стандартларни ишлаб чиқишнинг қуйидаги тўртта босқичи белгиланган: 
1 - стандартни ишлаб чиқиш учун техник топштриқни ишлаб чиқиш ва 
тасдиқлаш; 
2 - стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш (биринчи таҳрир) ва тақриз учун 
жўнатиш; 
3 - тақризларни кўриб чиқиш, стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш 
(якуний таҳрир), мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш;
4 - стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 
Стандарт лойиҳаси манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида 
ва ишлаб чиқарувчи корхоналар ташаббусларига мувофиқ ишлаб чиқилади. 
Стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш билан параллел ҳолда стандарт лойиҳаси 
учун тушунтириш хати тузилади ва зарурий ҳолатларда стандартларни 
тадбиқ этиш бўйича асосий ташкилий-техник чора-тадбирлар режаси 
лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Стандарт лойиҳаси тушунтириш хати, асосий ташкилий-техник чора-
тадбирлар режаси лойиҳаси кўп нусҳада кўпайтирилади ва барча манфаатдор 
ташкилотларга тақриз учун жўнатилади. 
Корхона ва ташкилотлар тақдим этилган стандарт лойиҳасини кўриб 
чиқиб, тақриз беришади ва тақризни стандарт лойиҳаси олинган кундан 
бошлаб 15 кундан кечиктирмай стандартни ишлаб чиққан ташкилотга 
юбориши зарур. 
Стандартни ишлаб чиқувчи етакчи ишлаб чиқувчи-ташкилот олинган 
тақризлар асосида тақризлар сводкасини тузади. 


12 
Стандартни ишлаб чиқувчи етакчи ишлаб чиқувчи-ташкилот ва 
ижрочи ташкилотлар тақризлар сводкаси асосида стандарт лойиҳасининг 
якуний таҳририни ишлаб чиқишади ва тушунтириш хати, асосий ташкилий-
техник чора-тадбирлар режаси лойиҳасини аниқлаштирадилар. 
Стандарт лойиҳасининг якуний таҳрири, тасдиқлашга беришдан олдин 
буюртмачи-ташкилотга (асосий истеъмолчига) мувофиқлаштириш учун 
юборилади. 
Стандарт лойиҳасини мувофиқлаштириш стандарт лойиҳаси келиб 
тушган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай амалга оширилади. 
Ўзстандарт агентлиги, Давархитектқурилиш қумитаси, Давлат табиатни 
муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлииқни сақлаш вазирлиги ўзларига 
бириктирилган номенклатура бўйича 15 кундан кечиктирмаган муддатда 
стандарт лойиҳалари ва уларга илова қилинадиган хужжатларни давлат 
экспертизасидан ўтказишни таъминлашлари ва стандарт лойиҳасини 
тасдиқлаш ѐки қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида қарор қабул 
қиладилар. 
Стандарт тасдиқланади ва тасдиқлаган орган қарори билан амалиѐтга 
тадбиқ этишади. 
Стандартнинг давлат рўйхатидан ўтказишни Ўзстандарт агентлиги 
амалга оширади. 
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун стандарт 4 нусҳада тақдим этилиши 
зарур (асл нусҳаси, дубликат ва иккита нусҳаси). 
Стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш 5 кундан кечикмаган муддатда 
амалга оширилиши зарур.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish