Тартибли шкала ўзгарувчиларни (психологияда текширилувчиларни) маълум белгининг ривожланганлиги ѐки мавжудлигига кўра даражалаштириш (тартибга солиш) имконини беради. Масалан, турли ѐшли текширилувчиларни ѐшига қараб тартибга солиб чиқамиз. Энг аввал катта ѐшли, кейин ундан кичигини ва шу тартибда бошқаларини ѐзиб чиқамиз. Натижада қуйидаги кетма-кетликка эга бўламиз - 40, 35, 27, 26, 20, 15,13. Кўриб турганимиздек, бу қаторда бир текширилувчи билан бошқа текширилувчи ѐши орасидаги фарқ бир хил эмас, лекин улар фақат умумий равишда тартиблаштирилгандир. Демак тартибли шкала ўрганилаѐтган сифатга ким кўпроқ ѐки камроқ даражада эга эканлигини кўрсатади, аммо улар ―қай даражада кўпроқ‖ ѐки ―қай даражада камроқ‖ эканлигини айтиш имконини бермайди. Тартибли ўзгарувчилар баъзан ординал ўзгарувчилар деб ҳам аталади. Тартибли шкалага яна бир мисол – бирор фикр (саволга) берилган жавоб даражаларидир: ―тўлиқ розиман‖, ―розиман‖, ―билмайман‖,
―рози эмасман‖.
Тартибли шкала камида учта гуруҳ, тоифа бўлишини тақозо қилади. Тартибли шкалада маълумотларни уларга кетма-кет равишда сонли код бериш йўли билан ранжирлаш мумкин. Учта гуруҳ маълумот бўлса энг каттаси 3, иккинчиси2 ва кичиги 1 билан белгиланади. Бу ишни аксинча тартибда ҳам амалга ошириш мумкин.
Интервал (оралиқли) шкалада ўлчанган ўзгарувчиларнинг барча хоссалари бир-бирдан тенг оралиқда, бир хил узоқликда туради. Оралиқнинг қиймати, кенглиги бир хил ва шкаланинг барча бўлакларида тенг бўлади. Оралиқ шкалада ноль қиймати абсолют нолга тенг бўлмаган муайян нуқтанинг мавжудлиги билан ҳам тавсифланади. Бошқача қилиб айтганда ноль шартли, бу шкала бўйича бирор даражадаги хусусият нолга тенг бўлгани унинг йўқлигидан далолат бермайди. Масалан, интеллект коэффициентини Векслер тести ѐрдамида ўлчаш ва ҳисоблаш.
Нисбий шкалалар интервал (оралиқли) шкалаларга жуда ўхшаш. Лекин нисбий шкалаларда ноль аниқ. Агар бирор хусусият қиймати нолга тенг бўлса, демак бу қиймат текширилувчида ѐки объектда батомом мавжуд эмаслиги, йўқлигидан далолат беради. Шкалалар орасида энг аниғи шу шкаладир. Бу шкала, асосан, физика, математика каби аниқ фанларда қўлланилади. Психологияда эса аниқ фанлар билан боғлиқ соҳаларда (психофизика, психофизиологияда) фойдаланилади. Масалан, сезги органининг сезгирлиги нолга тенг бўлиши мумкин. Бошқа ҳолларда юқорида кўрсатилган шкалалардан фойдаланилади. Шуни қайд этиш лозимки, статистик тамойилларнинг аксариятида оралиқли шкалалар ва нисбат шкалаларининг хоссалари бир-биридан фарқланмайди. Мисол – текширилувчиларнинг бўйини сантиметрларда ўлчаш.
Шкалаларни ва шунга мос равишда ўлчаш натижаларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |