Spss дастури асосида маълумотларни қайта ишлашнинг ўзига хос психологик хусусиятлари



Download 2,68 Mb.
bet26/38
Sana06.07.2022
Hajmi2,68 Mb.
#744049
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
SPSS дастуридан фойдаланиш

Чизиқли графиклар – маълумотлар орасидаги боғлиқликларни кўрсатиш учун қўлланилади.
Айлана кўринишидаги графиклар – устунли диаграмма каби турли категория, маълумотлар гуруҳининг тақсимланишини акс эттиради.
Парето-диаграммалар (Область) устунли диаграмма ва чизиқли графикларни ўзида бирлаштиради. Устунлар, элементлар сонини, чизиқлар эса частоталарни кўрсатади.
Қутисимон диаграммалар (Коробчатые диаграммы ѐки ящики) процентилларга асосланган ва маълумотларнинг тақсимланишини акс эттирувчи ажойиб восита.
Тарқалиш (Рассеяния ѐки точки) маълумотлар орасидаги корреляция (боғланишларни) қўлланилади.
SPSS дастури текширилувчига фаол равишда турли графиклар қуриш имконини беради.
Баъзида усталик билан қурилган график элементлар олинган натижаларни тушуниш ва шарҳлаш учун ўта фойдали бўлиши ва маълумотларнинг моҳиятини очиб бериши мумкин. Лекин бундай ишларни амалга ошириш учун маълум кўникма, маҳорат талаб қилинади.
SPSS дастури билан ишлашнинг дастлабки босқичларида диаграммалар конструкторидан
диаграмм) фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Диаграммалар қуриш ва уларнинг шакли аниқ статистик жараѐнларга ва тадқиқотчининг мақсадларига боғлиқ. Шу сабабли диаграммалар қуришнинг умумий томонларини қараб чиқамиз.

Расм 38. Графика менюсининг умумий кўриниши.
Диаграмма конструкторининг асосий элементлари (Расм 39).

Расм 39. SPSS дастурининг диаграммалар конструктори умумий кўриниши.

  1. – ўзгарувчилар рўйхати;

  2. – категориялар (маълумотлар гуруҳлари);

  3. – баҳоланувчи маълумотларнинг қийматларини белгилаш ўқи; 4 – категориялар (гуруҳлар рўйхати);

5 – ўзгарувчи (баҳоланувчи маълумот); 6 – галерия.
Диаграмма яратиш учун галериядан тадқиқот мақсадига мос диаграмма тури танланади. Диаграмма тури танланганда рўйхатнинг ўнг томонида яратиладиган диаграммаларнинг кўриниши очилади. Агар уларнинг устига курсор олиб борилса диаграмманинг номини кўрсатувчи ѐзув фаоллашади. Бизнинг мисолимизда устунли диаграммалар танланган.
Керакли кўринишдаги диаграмма тури сичқонча ѐрдамида юқоридаги майдонга судраб ўтказилади. Ҳосил бўлган шакл фақат диаграмманинг умумий кўринишини беради. Ҳақиқий диаграмма фақат маълумотлар (параметрлар) кўрсатилгандан кейингина шакллантирилади.
Параметрларни (диаграммаларнинг ўқларини) белгилаш, уларда керакли маълумотларни акс эттириш учун ўзгарувчилар рўйхатидан керакли ўзгарувчи сичқонча ѐрдамида диаграмма яратиладиган тўғритўртбурчакнинг x ѐки y ўқига судраб ўтказилади.
Қуйидаги расмда (Расм 40) диаграмманинг горизонтал ўқида текширилувчиларнинг хоббилар, вертикал ўқида эса шу хоббиларга эга аѐллар ва эркаклар фоизи акс эттирилган.

Расм 40. Текширилувчиларнинг (аѐл ва эркаклар алоҳида) хобби бўйича тақсимланиши.


Диаграммалар яратишда SPSS дастурининг интерактив ойналаридан ҳам фойдаланиш мумкин. Интерактив ойналар SPSS дастурининг 20 версиясида «Панель выбора диаграмм» ва «Устаревшие диалоговые окна» деб кўрсатилган.
Тайѐрланган диаграммаларни таҳрирлаш SPSS дастурининг янги версияларида махсус редактор ѐрдамида амалга оширилади.

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish