Тикланиш воситалари ва тадбирлари
Дастурнинг бу бўлими спорт мактабларида ўқувчиларининг ишчанлилик хусусиятларини тиклаш учун ёш спортчининг ёши, спорт малакаси стажи ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, кенг доирадага воситалар ва тадбирлар (педагогик, гигиеник, психологик ва тиббий-биологик, шунингдек, тикланиш воситаларидан фойдаланиш бўйича услубий тавсияларни ўз ичига олиши лозим булади.
Ўқув-машғулоти босқичи (2 йилгача ўқув) – ишчанлиликни тиклаш биринчи ўринда, табиий йўл: машғулот кунлари ва дам олиш кунларининг навбатма-навбатлиги; машғулот юкламаларинг ҳажми ва интенсивлигининг аста-секин ошиб бориши; машғулотларнинг ўйин тарзида ўтказилиши билан амалга ошириб борилади.
Гигиеник воситаларига қўйидагилар киради: душ, иссиқ ванна, чиниқтирувчи тус (характер) даги сув муолажалари, тоза ҳавода сайр қилиш. Кун ва овқатланиш тартиби. Витаминлаштириш.
Ўқув-машғулоти босқичи (2 йилдан кўп ўқув) – тикланишнинг педагогик воситалари асосий ҳисобланади, шу жумладан, машғулотларнинг рационал ташкил этилиши ҳамда уни спортчи организимининг функционал ҳолати ҳажмига ва ҳаракатчанлигига мос эканлиги; юкламалар ва дам олишнинг алоҳида ўқув машғулотларида ва ҳамда йиллик цикл босқичларида энг қулай (оптимал) нисбати бўлиши лозим.
Худди ЎМБ 1 ва 2 ўқув йилларининг тикланишни гигиеник воситаларидан фойдаланилади.
Ёш спортчиларни тайёрлашда ва мусобақалардаги иштироки давомида психологик ҳолати барқарорлигини таъминловчи психологик воситаларидан педагогик услублар: сингдириш, махсус нафас машқлари, чалғитувчи суҳбатлардан фойдаланилади.
Тиббий-биологик тикланиш воситаларидан: витаминлаштириш, физиотерапия, гидротерапия, уқалаш (массаж) нинг барча турлари ва сауналар киради.
Спортда камолотга эришиш босқичида махсус жисмоний тайёргарлик ҳажми ва мусобақалар сони ортиши билан организмни тиклаш учун ажратилган вақт ҳам ошади. Қўшимча педагогик воситалар сифатида спорт фаолиятини бир турдан бошқа турга қаратиш (йўналтириш), турли ҳажм ва тезликда машғулот юкламаларини алмашиниши, дам олиш танаффуслари характерини ўзгариши ва уларнинг давомийлиги кабилар бўлиши керак.
Тайёргарликнинг бу босқичида барча тикланиш воситаларини (педагогик, гигиеник, психологик ва тиббий-биологик) тўпламда (комплекс) қўллаш зарур. Бунда айрим умумий қонун-қоидалар ва ушбу воситаларнинг ёш спортчи организмига таъсирини ҳам ҳисобга олиш бори лозим.
Услубий тавсиялар.
Бир хил типдаги воситани доимий қўллаш тикланиш таъсирини, самарасини камайтиради, чунки организм локал (алоҳида) таъсир этувчи воситаларга кўникиб қолади. Умумий глобал таъсир кўрсатувчи воситаларга парли рус ҳаммоми, сув муолажалари билан уйғунлашган сауна, умумий қўл уқалаши, сузиш ва бошқалар кўникма эса аста-секинлик билан ҳосил бўлади. Шунинг учун алоҳида тикланиш воситасини эмас, балки, тўплам(комплекс)ни қўллаш кўпроқ самара беради.
Тикланиш тўплами (комплекси)ни тузишда аввал глобал (умумий) таъсир этувчи воситаларни, кейин эса локал (алоҳида) таъсир этувчи воситаларни қўллаш лозимлигини ёдда тутиш зарурдир.
Турли хил тикланиш воситалари тўла ҳажмда тўпламда фойдаланиш (Спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати босқичлари ўқувчилари учун) катта машғулот юкламаридан сўнг ва мусобақалар жараёнида зарурдир. Қолган ҳолатларда эса машғулот жараёнининг бошида ёки давомида алоҳида локал воситалардан фойдаланиш керак. Енгил ёки ўртача юкламали машғулотлардан сўнг эса, оддий гигиеник сув муолажаларни қўллаш етарлидир. Ушбу ҳолатда тикланиш воситаларининг бутун тўпламини қўллаш фойдаланиш машғулот самарадорлигини пасайтириб юборади.
Тикланиш воситаларини танлашда машғулот ва мусобақа юкламаларини кўтара олиш хусусиятига алоҳида эътибор қаратиш лозим, бу мақсадга ёш спортчиларнинг субъектив (умумий) ҳиссиётлари, шунингдек, объектив (алоҳида) кўрсаткичлар (юрак қон томир тизими тезлиги, нафаснинг тезлиги ва чуқурлиги, тери қатламининг ранги, тер ажралиши ва бошқалар) хизмат қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |