10. Амалий машғулотлар учун ўқув дастури
Спорт мактаблари дастурнинг бу бўлимида умумий махсус жисмоний ва техник-тактик тайёргарликнинг асосий восита ва услублари тартиби келтириб ўтилади. Бошланғич тайёргарлик босқичи ўқувчилари учун энг сермаҳсул (универсал) машғулот воситалари ҳаракатли ва спорт ўйинлари ҳисобланади. Улар ўқув-машғулоти жараёнида кўпроқ вақтни банд этиши шарт.
Ёш спортчиларни тайёрлашда ўйин услубининг қўлланилиши спорт билан шуғулланишга қизиқишни сақлашга ва машғулот юкламалари таъсирининг енгиллашишига ёрдам беради, ҳаракат турларининг хилма-хиллиги ва стандарт ҳолатларнинг нисбатан кўп бўлмаган миқдори координацион қобилиятлар ривожланиши учун зарур шароитларни яратади. Бундан ташқари, у ёки бу ўйин шаклини танлаш ёрдамида тезкорлик ва тезкор-куч сифатлари, чидамлиликнинг ривожланишига урғу бериш мумкин.
Маҳаллий ва хорижлик мутахассислар ёш спортчилар тайёрлашнинг самарали услуби, аниқ бир йўналишга ишлаб чиқилган машғулот вазифаларини қўллаш деб ҳисоблайди. Шунинг учун ўқув-машғулоти босқичларида ўқувчилар учун дастурий материал уларнинг нисбатан йўналтирилганлиги: қизитиш машқларини ўтказиш учун машғулот вазифалари; алоҳида жисмоний сифатлар ҳамда комплекс сифатлар ривожи учун машғулот вазифалари жамланмаси (блоки) шунингдек, жисмоний машқлар бажариш техникасини ўргатиш принципи бўйича алоҳида жамланган, машғулот вазифалари кўринишида тақдим этиш тавсия этилади.
Ҳар бир машғулот вазифасида: машғулотлар мазмунига (машқлар тўплами ва уларни бажарилиш кетма-кетлиги); юкламалар миқдори ва уни бажариш тартиби (интенсивлик, такрорлашлар сони, сериялар, спорт ускуналари оғирлиги, масофа узунлиги); дам олиш, танаффус давомийлиги ва хусусияти ва бошқа.; услубий кўрсатмалар (ўқув йили, машқларни бажаришда йўл қўйиш эҳтимоли бўлган хатолар ва уларни тузатиш усуллари); ташкилий кўрсатмалар (машғулот ўтказиш жойи, керакли анжом ва жиҳозлар) каби аниқ педагогик ва тарбиявий вазифаларлар бўлиш шарт.
Мисол сифатида машғулот вазифалари жамланмаси (блок) ни келтирамиз.
Бошланғич тайёргарлик босқичида ўқувчилар учун машғулот вазифалари жамланмасини тузишда ҳаракатли ўйинлар, айланма машғулотлар, эстафеталардан кенг фойданалиш керак.
Ўқув-машғулоти, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати босқичлари ўқувчилари учун ўқув дастури материалини тузишда мутахассислар ва мураббийлар томонидан тавсия этилган турли ўқув йиллари, йиллик цикл даврлари ва босқичлари учун ишлаб чиқилган ҳафталик микроциклларни киритиш мумкин. Спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати босқичларида ҳафталик микроциклни танлашда ёш спортчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш зарур (23 - жадвал).
Ишлаб чиқилган намунавий режа дастурлар ва бўлимларини ёзиш бўйича услубий тавсиялар мазмунини ўз ичига олади ҳамда спорт турлари бўйича ўқув дастурларини тузувчилар учун асосий ҳужжат сифатида қабул қилинди.
22-жадвал
Назарий тайёргарлик режаси
Do'stlaringiz bilan baham: |