Son verstk indd


МЕТОДИКА 41 2020 №1, Kasb-hunar ta’limi МЕТОДИКА



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/97
Sana13.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#664988
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   97
Bog'liq
2020-1-verstka

МЕТОДИКА


41
2020 №1, Kasb-hunar ta’limi
МЕТОДИКА
этади.
Таълим берувчининг дидактик восита
-
лар ёрдамида таълим олувчиларга кўрсатган 
тизимли (тартибланган, ўзаро узвий боғлан
-
ган) таъсирини шак-шубҳасиз, ижтимоий 
ҳодиса педагогик технология дейилиб, у 
таълим олувчилар шахсига йўналтирилган, 
демократик ҳамда таълим жараёнини лой
-
иҳалаш, амалга ошириш ва баҳолашнинг 
тизимли, кафолатли методидир. Таълим 
технологияси – педагогик технологиянинг 
илмий жиҳатини белгилаб, у таълим модел
-
ларини оптималлаштириш мақсадида инсон 
ва техника ресурслари, уларнинг динамик 
боғлиқлигини кўзда тутган ҳолда таълим жа
-
раёнини тизимли яратиш, амалда қўллаш ва 
аниқлашдир.
Авторитар (анъанавий) дарс ўтиш мо
-
дели муайян муддатга мўлжалланган, таъ
-
лим-тарбия жараёнлари кўпроқ педагог 
шахсига қаратилган, янги мавзуга кириш 
(мақсадни тушунтириш ва қизиқиш уйғотиш 
– мотивация), янги мавзуни ёритиш (ўқув-би
-
лув материалларини кетма-кет, изчил, узвий
-
лик ва мантиқий боғлиқликни сақлаган ҳолда 
кўргазмали тарзда тегишли услуб-методлар
-
ни қўллаган ҳолда баён этиш), мавзуни мус-
таҳкамлаш (назарий билимларни тегишли 
машқ-масалалар ечимини олишга тадбиқ 
этиш), якунлаш ва баҳолаш ҳамда мустақил 
таълим доирасида уйга топшириқ-вазифа
-
лар бериш сингари асосий босқичлардан 
иборат таълим моделидир. Мазкур модел
-
да кўпроқ маъруза, савол-жавоб, амалий 
машқ-масалалар ечиш каби услуб-методлар
-
дан фойдаланилади. Ушбу моделда дарснинг 
мақсади аниқ бўлсада, топшириқлар ёки 
топшириқлар мажмуаси асосан намунавий 
- олдиндан алгоритми белгиланган тарзда 
таълим олувчиларга ҳавола этилади. Таълим 
олувчиларнинг билим олишга қаратилган 
фаолияти педагогик таъсир остида бўлиб, 
таълим “гўёки” мажбурий тарзда амалга 
оширилади. Бошқача айтганда, ахборотлар 
узатилиши пассив бўлиб, таълим олувчи
-
ларнинг мустақил ҳолда танқидий-мантиқий 
фикрлай олишлари чекланади.
Шахсга йўналтирилган (ноанъанавий) 
таълим технологияларнинг мазмун-моҳи
-
ятларида асосан моделлаштириш, ҳамкор
-
ликдаги фаолият ва ўрганишнинг тадқиқот 
моделлари етакчи ўрин тутиб, асосан уларда 
ўқувчи-талаба шахси педагогик жараён мар
-
казига қўйилади, унинг ривожланиши ва та
-
биий имкониятларини рўёбга чиқариш каби
-
ларга қулай шарт-шароитлар яратилади. Шу 
боис, янги авлод дарсликларини яратиш тех
-
нологияларини такомиллаштиришда мазкур 
моделларга таяниш мақсадга мувофиқдир.
Моделлаштириш – ҳақиқий (реал) ҳаёт
-
да ва жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодиса 
ва жараёнларни ихчамлаштирилган, содда
-
лаштирилган ва амалда фойдаланишга қу
-
лайроқ кўринишларда шартли тасвирлаш 
моделини ўқув-лаборатория хоналарида 
яратиш ва уларда таълим олувчилар шахсан 
қатна шиш лари ва фаолият юритишлари ба
-
робарида таълим олишларини кўзда тутувчи 
методдир. Одатда, моделлаштирилган дарс 
ёки таълим жараёни асосан таълим мақсад
-
ларини белгилаш, жараёнга тайёргарлик 
кўриш, машқ (ўйин)ларни ўтказиш, нати
-
жаларни таҳлилий ўрганиш босқичларидан 
иборат бўлади. “Материаллар қаршилиги” 
фанини ўрганиш баробарида ҳамда унинг 
барча ечим ва хулосаларини олишда қан
-
дайдир деформацияланувчи қаттиқ жисмлар 
моделига таянилади: жисм материали яхлит 
(ғоваксиз), бир жинсли, изотроп, кучланиш 
ва деформациялар эса чизиқли боғланишда, 
деб фараз қилинади ҳамда шу асосда мазкур 
фаннинг тадқиқот мавзуи ўрганилади. 
Ҳамкорликдаги фаолият модели – ўқув
-
чи ёки талабаларнинг мустақил гуруҳларда 
ишлашлари эвазига таълим-тарбия олишла
-
рини кўзда тутувчи методдир. Ҳамкорликда 
ўрганишнинг маъноси “таълим берувчи-таъ
-
лим олувчи” диалогидан воз кечиб, “таълим 
берувчи-гуруҳ-таълим олувчи” кўриниши
-
даги уч томонлама ўзаро муносабатларга 
ўтишдан иборатдир. Мазкур усул қўлланил
-
ганда, энг аввало таълим олувчиларнинг ўза
-


42
Kasb-hunar ta’limi №1, 2020
ро фикр алмашиш доирасида мулоқотлар қи
-
лишлари, шунингдек ҳамкорликда фаолият 
юритишлари, ўзаро боғлиқ муносабатларда 
масъулиятни ҳис этишлари баробарида мо
-
тивацияни кучайтиради.
Ўрганишнинг тадқиқот моделини ама
-
лиётга жорий этишдан асосий мақсад мус-
тақил фикрлайдиган, зарурий ҳолларда қатъ
-
ий қарорлар қабул қила оладиган ва аниқ 
билим олишга мақсадли йўналтирилган 
шахс ларни шакллантиришдан иборатдир. 
Шу боис, бундай ёндашув турли олимпиа
-
далар, конкурс-танловлар ва амалий-илмий 
изланишлар олиб бораётган таълим олувчи
-
ларга қўл келади. 
Кези келганда шуни алоҳида таъкид
-
лаш ўринлики, ўқув-билув материаллари 
янги ва анча мураккаб бўлганда анъанавий 
дарс ўтиш моделини қўллаш ҳам етарли са
-
мара беради. Масалан, “Материаллар қар
-
шилиги” ва “Техник механика” фанларидан 
ҳали нотаниш бўлган янги ўқув-билув ма
-
териаллари (теоремаларни исботлаш, фор
-
мула ва тенгламаларни келтириб чиқариш, 
ички зўриқишларнинг эпюраларини қуриш 
ҳамда уларнинг алгоритмларини текшириш 
ва математик-механик жиҳатлардан асослаш 
кабилар)ни анъанавий тарзда маъруза дар
-
сларида ўқувчи-талабалар ҳукмига ҳавола 
қилиш, ўтилган материалларни такрорлаш 
ёки мус таҳкамлаш кабилар самарали нати
-
жалар бермоқда.
Бундан техника таълим йўналишлари 
учун ўқув адабиётларининг янги авлодини 
яратишда фойдаланиш кўзда тутилаётган 
қуйидаги муҳим хулосалар келиб чиқади. 
Биринчидан, тегишли боб (модуль) ёки 
мавзуларнинг хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда анъанавий дарс ўтиш моделига ҳам 
таяниб, уни замонавийлаштириш, яъни таъ
-
лим жараёнини оқилона ташкил қилиш ба
-
робарида таълимнинг дидактик ва техник 
воситаларидан фойдаланиш самарадорли
-
гини оширишга интилиш лозим. Иккинчи
-
дан эса, айниқса “Материаллар қаршилиги” 
фани дарслигидаги сингари конструкция 
қисмларининг баъзи тадқиқот мавзуларини 
ёритишда, шунингдек, айрим ҳодиса-жара
-
ёнларнинг физик-механик-технологик моҳи
-
ятларини кенгроқ очишда, ҳисобий форму
-
лаларни келтириб чиқариш жараёнида янги, 
аксарият таълим олувчилар ҳали мустақил 
ҳал эта олмайдиган анча мураккаб муаммоли 
вазиятларда анъанавий ва ноанъанавий таъ
-
лим моделларини уйғунлаштириш тамойи
-
лига таянган ҳолда дарслик материалларини 
шакллантириш ва амалиётда қўллаш мақсад
-
га мувофиқ ҳисобланади.
“Материаллар қаршилиги” ва “Техник 
механика” фанлари мисолида анъанавий ва 
ноанъанавий дарс ўтиш моделлари қиёсий 
тасвирланиб, тегишлича уларнинг афзаллик 
ва камчиликлари қиёсий таҳлил қилинганда, 
иккала ҳолатда ҳам таълим берувчи ва замо
-
навий дарсликлар яратувчи шахс – педагог
-
нинг ўрни ғоят муҳимлиги илмий асослан
-
ган. 
Муаллиф ўзининг кўп йиллик илмий-пе
-
дагогик тажрибаларига таяниб, қуйидагилар 
алоҳида эътиборга моликлигини асослай
-
ди: биринчидан, узлуксиз таълим тизимида 
қўлланилаётган ўқитишнинг авторитар ва 
шахсга йўналтирилган технологияларини 
алоҳида – алоҳида, иккинчидан анъанавий 
дарс ўтиш моделини сақлаб қолган ҳолда 
мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда 
уни замонавийлаштириш, фойдаланиш са
-
марадорлигини янада ошириш, учинчидан 
эса кези келганда, яъни ўқув-билув матери
-
аллари анча мураккаб ва таълим олувчилар
-
га ҳали мутлоқа нотаниш бўлган ҳолларда 
албатта иккала таълим методларини уйғун
-
лаштириш тамойилига қатъий таянган ҳолда 
таълим-тарбия жараёнларини амалга оши
-
риш зарурдир.
Табиийки, бундай мураккаб жараёнлар
-
ни талаб даражасида ташкил этиш ва амалга 
ошириш педагог зиммасига катта масъулият 
юклайди. Шунга кўра, замонавий педагог 
тушунчасини янги таҳрирда қуйидагича таъ
-
рифлаш таклиф этилмоқда: 
Замонавий педагог – келажак бунёд
-

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish