2.2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОРИХОНАЛАРНИ
ОЧИШ ТАРТИБИ
Дорихона
Соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас таркибий
қисмидаги тиббиѐт муассасаси бўлиб, у аҳолини, даволаш-профилактика
муассасаларини (ДПМ) ва бошқа ташкилотларни узлуксиз равишда дори
воситалари, санитария-гигиена буюмлари, боғлов материаллари ва
беморларни парвариш қилишда ишлатиладиган ашѐлар билан таъминлаш
билан шуғулланади.
Дорихоналар асосан дори тайѐрлаш, таъминот, савдо, молия ва
хўжалик ишлари билан шуғулланиб, уларни ишлаб чиқариш фаолияти
врачлар томонидан ѐзиб берилган рецептлар асосида ва ДПМ ларни
талабномалари асосида дори воситаларини тайѐрлаб беради. Катта
миқдордаги айрим дори воситаларини лаборатория-қадоқлаш ишлари билан
шуғулланадилар, уларни сифатини назорат қиладилар ва тайѐр дори
воситаларини аҳолига ва ДПМ ларига сотадилар.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, Республика
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 132-сонли Қарори асосида
Республика ―Дори-дармон‖ давлат акционерлик уюшмаси ташкил этилди, шу
қарор асосида мулкчиликнинг хусусий, жамоа ҳамда акционер дорихоналар
уюшмаси ташкил этилди. Худди шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
―Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида‖ги қонунига асосан
фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш - дорихона ишини бошқариш
олий маълумотли фармацевтларгагина рухсат этилди.
Юқоридаги қайд этилган фаолиятларни амалга ошириш ва қонун
асосида дорихона очиш ва тегишли фармацевтика фаолияти билан
шуғулланиш учун эса, маҳсус лицензия олиш зарур булади. Бу лицензия
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 октябрдаги
477-сонли Қарори билан тасдиқланган ―Тиббий фаолиятни ва фармацевтика
фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом асосида‖ маҳсус руҳсатнома,
лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигида ташкил этилган маҳсус ҳайъат томонидан бериладиган
руҳсатнома (лицензия) асосида олиб борилади.
Лицензия ҳайъати таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги ва Республика худудида фармацевтика фаолияти билан
шуғулланувчи бошқа масъул юридик шахсларнинг вакиллари киради.
19
Лицензия ҳайъати – ҳайъат раиси, аъзолари ва техник гуруҳидан
иборат. Лицензия ҳайъати раиси Соғлиқни сақлаш вазирнинг буйруғига
асосан тайинланади. Ҳайъат таркиби ва структураси, ҳайъат раиси
томонидан такдим этилади ва бунга асосан Соғлиқни сақлаш вазири
томонидан чиқарилган буйруқка биноан фаолият кўрсатади.
Юқорида келтирилган қарор ва тегишли қонунларга асосан лицензия
бериш тартиби ва шартлари ҳақида ―Низом‖ ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу
низомга асосан, Ўзбекистон Республикаси худудида фармацевтика
фаолиятини кўрсатиш учун лицензия беришнинг умумий тартиблари ва
шартларини белгиланади. Ушбу тартиблар мулкчилик туридан, қайси
вазирлик ѐки тармоққа бўйсинишидан, қайд этилган манзилидан қатъий
назар, барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбур эканлиги белгилаб
қўйилган.
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланаѐтган барча юридик шахслар,
шу жумладан Ўзбекистон Республикаси худудида фармацевтика фаолияти
кўрсатаѐтган, чет эл ваколатхоналарининг ҳам кўрсатилган фаолияти учун
лицензиялари бўлиши кўзда тутилади.
Лицензия – бу маҳсус ҳисобдаги ҳужжат бўлиб, ўзининг такрорланмас
тартиб рақамига эга бўлади.
Лицензия аниқ юридик ѐки жисмоний шахсга берилади, лицензияни
бошқа юридик ѐки жисмоний шахсга бериш ман этилади.
Ташкилий-ҳуқуқий
шаклидан,
қайси
вазирлик
ва
тармоққа
тегишлигидан, мулкчилик туридан қатъий назар, лицензиясиз фаолият билан
шуғулланиши тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ССВ лицензия ҳайъати томонидан
фармацевтика фаолиятининг қуйидаги турлари учун лицензиялар берилади:
-
тайѐр дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш ва сотиш
ҳуқуқига эга бўладиган дорихоналарга;
-
врач рецепти бўйича дори воситалари ва стерил эритмалар тайѐрлаб
сотиш, шунингдек тайѐр дори воситалари ва тиббий ашѐларни сотиб олиш ва
сотиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналарга;
-
Ўзбекистон Республикаси ССВ дори воситалари ва тиббий техника
сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси томонидан қўллашга руҳсат
этилган дори воситалари ва тиббий буюмларни корхона шароитида ишлаб
чиқариш ва сотиш ҳуқуқини берадиган юридик шахсларга;
-
Ўзбекистон Республикаси ССВ Дори воситалари ва тиббий техника
сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси томонидан қайд этилган гиѐҳванд
ва психотроп моддалар сақлаган воситаларни сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига
эга бўлган дорихоналарга.
Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг
муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайѐрлаш учун
лицензияловчи органда эксперт комиссия тузилади. Эксперт комиссия
таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан
тасдиқланади. Бунда эксперт комиссия таркибига мажбурий тарзда тегишли
ихтисосликлар бўйича мутахассислар киритилади.
20
Эксперт комиссия йиғилиши камида ойига икки марта ўтказилади.
Фармацевтика
фаолиятининг
мазкур
Низомга
мувофиқ
лицензияланадиган турлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари ишлаб чиқариш;
б) дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари тайѐрлаш;
в) дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари яратиш бўйича илмий –
тадқиқот ишлари;
г) дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари сифатини назорат қилиш:
д) дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини чакана сотиш;
е) дори воситаларини улгуржи сотиш;
ж) тиббиѐт буюмларини улгуржи сотиш;
з) доривор ўсимликлар, ҳайвонот ва минерал асосга эга бўлган хом
ашѐни етиштириш, йиғиш, тайѐрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
Юқорида қайд этилган фаолият турларини ―а‖ - ―ж‖ кичик бандларида
кўрсатилган фармацевтика фаолиятини амалга оширишга лицензиялар фақат
юридик шахсларга берилиши мумкин, бунда ―б‖ - ―д‖ кичик бандларида
кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишга лицензия фақат дорихона
муассасаларига берилади.
Мазкур Низом 3 –бандиининг ―а‖ - ―ж‖ кичик бандларида кўрсатилган
фармацевтика фаолияти турларини амалга ошириш учун олинган лицензия,
лицензиатларга улар ишлаб чиқарган ва тайѐрлаган дори воситалари ва
тиббиѐт буюмларини сотиш ҳуқуқини беради. Юридик ѐки жисмоний шахс
томонидан фармацевтика фаолияти фақат лицензияда белгиланган фаолият
тури (унинг бир қисми) бўйича амалга оширилиши мумкин.
Лицензиатда
тегишли
фаолиятни
амалга
ошириш
учун
фойдаланиладиган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва
объектлар) мавжуд бўлган тақдирда, лицензия бериш вақтида кўрсатиб
ўтилган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) сонига
қараб улардан ҳар бирининг жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда
лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.
Лицензия талаблари ва шартлари:
Фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензиат қуйидаги
қоидаларга риоя қилишга мажбур:
-
фаолиятни фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
қатъий риоя этиш;
-
фаолиятни лицензияда кўрсатилган фаолият доирасида, шунингдек
лицензия битимига мувофиқ кўрсатилган манзил (манзиллар) бўйича амалга
ошириш;
-
лицензия талабгори лицензияланаѐтган фаолиятни амалга ошириш
учун шарт –шароитлар яратиш, шу жумладан тегишли моддий –техник
базадан, асбоб –ускуналардан ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш;
21
-
дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари ишлаб чиқариш, тайѐрлаш,
сотиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
томонидан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
-
экология ва санитария –гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиш;
-
дори
воситаларини
тайѐрлашда лицензиат
шунингдек
дори
воситаларини анализ қилиш учун ваколатли назорат –таҳлил лабораторияси
билан шартнома тузиш.
Фармацевтика фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун
зарур бўлган моддий –техник базага, асбоб –ускуналарга, бошқа техника
воситаларига ва ходимларга талаблар белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Лицензия маҳсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия
бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга
олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши
керак. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488 –сон Қарорига мувофиқ
лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Фармацевтика фаолияти бўйича тегишли бошқарув ва меъѐрий-техник
ҳужжатлар талаблари дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб
чиқариш, тайѐрлаш, сифатини назорат қилиш ва сотиш тартиблари
бузилганда, лицензия ҳайъати тавсияси бўйича белгиланган тартибда,
дорихона эгасини лицензиядан махрум қилинади ѐки уни фаолиятини
вақтинча тўхтатиб қўйилади.
Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси ССВ буйруғига, ҳайъат
раиси кўрсатмаларига ва ҳайъат қарорига мувофиқ таҳлил ишларини олиб
боради. Ҳайъат мажлисларида катнашади, ҳайъат раиси томонидан амалдаги
қонун ва ССВ буйруқ ва йўриқномаларига зид бўлмаган вазифаларни
бажаради.
Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг лицензияси ҳозирги кунда ҳайъат
томонидан фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга
лицензия чексиз муддатга берилади.
Дорихона муассасалари ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси
ССВ томонидан тасдиқланган тегишли Сан ПиН меъѐрларига риоя қилган
ҳолда фаолият кўрсатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |