АҲОЛИ ВА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИ
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ИШЛАРИ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АСОСЛАРИ
1.1. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
ПРИНЦИПЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлашни ҳимоя қилишда
қонунчиликнинг конституцион асослари.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий
вазифаси Республика аҳолиси соғлиғини муҳофаза қилиш, даволаш
ишларини ташкил қилиш, юқори малакали тиббий ѐрдам кўрсатиш
асосларини яратиш, даволаш-профилактика муассасалари учун моддий
техника базасини яратиш, тиббиѐт ва фармацевт кадрлар тайѐрлаш, уларнинг
малакасини ошириш, аҳоли ўртасида санитария эпидемиология ҳолатини
тегишли тартибда барқарор ҳолатда сақлаш ва таъминлашни ташкил
қилишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўрсатилган фуқароларнинг
муҳим ижтимоий ҳуқуқларидан бири соғлиқни сақлаш ҳуқуқидир. ―Ҳар бир
инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга‖.
Юқорида қайд этилган вазифаларни амалга оширишда Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг Бош бошқармалари, тегишли илмий текшириш институтлари
фаолият кўрсатмоқдалар, тиббиѐт ва фармацевт кадрлар тайѐрлаш ишлари
эса, тегишли институтлар ва тиббиѐт коллежлари томонидан амалга
оширилади.
Малакали тиббий хизматни маҳсус тиббий ва фармацевтика
билимларига эга, Гиппократ қасамѐдини қабул қилган ва ѐрдамга муҳтож,
ҳар қандай беморга сидқидилдан хизмат қиладиган тиббиѐт мутахассислари
амалга оширадилар. Қонунчилик асосида етарли малакага эга бўлмаган
мутахассисларнинг тиббий ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланишига
руҳсат этилмайди.
Давлат томонидан ваколатланган органлар хусусий соғломлаштириш
муассасаларини очиш, ҳамда уларнинг фаолияти, тиббий хизмат кўрсатиш
даражаси сифати устидан белгиланган тартибда назорат олиб боради.
Тиббиѐт ва Фармацевтика фаолиятини олиб борувчи субъектлар
фаолиятлари мавжуд стандартлар талабларига жавоб бермаса, фаолият олиб
бориш ҳуқуқини берувчи руҳсатномадан (лицензиядан) суд хукми асосида
маҳрум қилинади.
Малакали тиббий ва фармацевтик хизмат кўрсатишни таъминлаш
ишлари қуйидаги яратилган шарт-шароитлар билан мунтазам равишда
таъминланиб туришини кўзда тутган холда тузилади:
8
давлат даволаш ва санитария, дам олиш муассасалари тармоғининг
мавжудлиги ва ҳозирги кунларда ҳам мунтазам фаолият кўрсатиб туриши;
нодавлат ва идоравий тиббий муассасаларини рағбатлантириш ва
ривожлантириш. Кўплаб ишлаб чиқариш тармоқлари, муассасалар ва
ташкилотларнинг поликлиникалари, амбулатория, санатория, кундузги
даволовчи стационар, дам олиш масканлари, шифохона, қишлоқ врачлик
пунктлари, она ва бола шифохоналари ва соғломлаштириш марказларини
янада кўпайтириш;
аҳолини барча қатламларини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида
кенг қамровли диспансеризация ва эмлаш ишларини тегишли тартибда олиб
бориш, ҳамда касалликларни олдиндан аниқлаш ва уларни олдини олиш,
тегишли ташхис қўйиш;
тиббиѐт ва фармацевт кадрларни тайѐрлаш ва малакасини ошириш,
улар фаолиятлари самарадорлиги ва малакаси устидан давлат назоратини
ўрнатиш;
тиббий суғурта тизимини яратиш, меҳнат қобилиятини йўқотган, ишга
яроқсиз ѐки ногирон бўлиб қолган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-
қувватлаш ва уларга давлат томонидан қонун асосида белгиланган тўловлар
ажратиш;
аҳолини маълум ижтимоий ҳимояга мухтож тоифасига, тиббий
муассасалар томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиш. Ногиронлар ва
боқувчисидан маҳрум бўлган ва оғир беморларга (яъни тегишли Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1999 йил 5 мартдаги 134-сонли
буйруғи асосида тасдиқланган) дорихоналардан бепул дори воситалари
олишга ѐрдам бериш;
тиббиѐт ва фармацевтика муассасаларини замонавий асбоб-анжомлар,
техника воситалари билан жиҳозлаш ва уларга қулай шароитлар яратиш;
Республиканинг ҳамма вилоят марказларида ва иложи борича аҳоли
зич яшайдиган минтақаларида ва Тошкент шаҳридаги Республика тез тиббий
ва шошилинч тез тиббий ѐрдам кўрсатиш муассасаларининг фаолиятини
такомиллиштириш.
Ҳозирги кунда давлат томонидан кафолатланган малакали тиббий ѐрдам
кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар орқали
амалга оширилмоқда. Шунингдек ―Соғлом авлод учун‖ Республика фонди
томонидан ҳам оналар ва болалар соғлигини сақлаш йўлида самарали ишлар
олиб бормоқдалар.
Мамлакатимиз демократик ҳуқуқий давлат ва инсонпарвар фуқаролик
жамияти мулк шаклларининг янги тизими, қудратли ишлаб чиқариш кучлари
ва воситалари, илғор фан ва технологияларни барпо этиш, ҳалқ
фаравонлигини ошириш, эркин шахсни ҳар томонлама камол топтиришга
қулай шарт-шароитлар яратилаѐтган жамиятдир. Шунинг учун ҳам Соғлиқни
сақлаш ва фармацевтика тизимида ҳам мулкдорлар тоифасида кенг йўл очиш,
улар орқали аҳолига ва даволаш-профилактика муассасаларига юқори
малакали тиббий ва фармацевтик ѐрдам кўрсатилиб, улар жамиятимизда,
9
Соғлиқни сақлаш тизимида етакчи ҳаракатлантирувчи кучга эга бўлган
жамиятнинг масъул шахсига айлансин.
«Фуқаролар
соғлиғини
сақлаш
тўғрисида»
ги
Ўзбекистон
Республикасининг (1996 йил 29 августдаги ва 1999 йил 15 апрелдаги
ўзгартириш ва кўшимчалари билан) қонунига асосан, Ўзбекистон
Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидаги ваколатларга
эгадир:
Соғлиқни сақлаш ва тиббий суғуртанинг, Соғлиқни сақлаш сифати
давлат стандартларининг меъѐрий базасини ишлаб чиқади, ҳамда барча
тиббиѐт муассасаларининг уларга риоя этилиши устидан назоратни амалга
оширади;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида тармоқ давлат дастурларини
амалга оширади;
давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида аҳолига биринчи
тиббий-санитария ѐрдами кўрсатишни бюджет маблағлари ҳисобидан
ташкиллаштиради;
даволаш-профилактика ва дорихона муассасаларининг сертификацияси
ва аккредитациясини амалга оширади;
шифокорларга
тиббиѐт
амалиѐти
билан
шуғулланиш
учун,
фармацевтларга фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун
лицензиялар беради;
тиббий хизмат тарифлари даражасини бошқариб боради;
Ўзбекистон Республикаси худудида қўлланишга рухсат этилган дори
воситаларини стандартлаштириш ва рўйхатга олишни амалга оширади.
Шундай қилиб Соғлиқни сақлаш ишларинининг асосий принциплари
Республика Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари, фармойиш ва
кўрсатмалари билан белгиланиб, асосан аҳоли соғлиғини сақлаш ва ҳар
тарафлама юқори малакали тиббий ѐрдам кўрсатишни ташкил қилишдан
иборат.
Бу борада Ўзбекистон Республикасининг ―Фуқаролар соғлиғини сақлаш
тўғрисида‖ги қонунга мувофиқ ҳамда аҳолининг малакали тиббиѐт
хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга доир конституциявий
ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек тиббий хизматларнинг сифатини
яхшилаш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларини яратиш,
соғлом авлодни тарбиялаш чоралари белгиланди. Соғлиқни сақлаш тизимини
мамлакатда амалга оширилаѐтган ислоҳотларга мувофиқ ҳолга келтириш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини 1998-2005
йилларда ислоҳ қилиш Давлат дастури тасдиқланди ва уни концепцияси
берилди. Бунга мувофиқ бепул тиббиѐт ѐрдам кўрсатиладиган ва бюджетдан
таъминланадиган даволаш-профилактика муассасалари, шунингдек уларни
босқичма-босқич пулли хизматларга ўтказилиш муддатлари белгиланди ва
дастурни амалга оширишга доир асосий чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ҳозирги кунда эса, ушбу белгиланган вазифаларни бажариш борасида
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кенг қамровли ва юқори
10
малакали тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган қатор тадбирлар амалга
оширилмоқда, бунга мисол тариқасида Тошкент шаҳрида Республика
шошилинч тез тиббий ѐрдам кўрсатиш марказини очилиши, вилоятларда эса,
бу марказни филлиаллари очилиб, уларни юқори малакали тиббиѐт ва
фармацевт кадрлар билан таъминланди ва ўз масулияти вазифаларини шараф
билан бажармоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |