ҳ
айъат
вазифалари.
11-БОБ.
ФАРМАЦЕВТИКА
БОЗОРИДА
УЛГУРЖИ
САВДО
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
11.1. Дори воситаларининг муомила соҳасида логистик ѐндашуви.
11.2. Товар ҳаракатининг каналлари. Савдо тармоғининг асосий турлари.
11.3. Улгуржи воситачилар вазифалари, функциялари ва таснифи.
11.4. Улгуржи фармацевтик ташкилотлар фаолияти, дорихона омборида
товарлар харакатини ташкил қилиш.
11.5. Дори воситалари ва тиббиѐтда ишлатиладиган буюмларни сақланишини
ташкил қилиш.
6
Кириш сўзи
Аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини сифатли дори
воситалари билан ўз вақтида таъминлашни ташкил қилиш соғлиқни сақлаш
тизими ва бошқа доришунос мутахассислар олдида турган долзарб
вазифалардан ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида дорихона муассасалари
Ҳамдўстлик давлатларида биринчилар қаторида давлат таассаруфидан
чиқарилди. Натижада фармацевтика ишини ташкил қилиш бўйича мавжуд
бўлган асосий дарсликлар дори воситалар муомаласининг кўп масалалари
бўйича ўз амалий аҳамиятини йўқотди.
Бозор муносабатларига ўтиш жараѐнида фармацевтика фаолияти
соҳасини мустақил ривожланишини халқаро тажрибаларга суянган ҳолда
ташкил қилиш, соҳа мутахассислари ташаббусларини қўллаш ҳамда
истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида хукуматимиз
томонидан бир қатор хуқуқий ва меѐрий хужжатлар қабул қилинди. Ўз
навбатида кўплаб янги дори воситаларини яратилиши, фармацевтик ѐрдамни
такомиллашган усулларини амалиѐтга кириб келиши билан фармацевтика
ишини ташкил қилишни асосий йўналишлари ѐритилган дарслик яратиш
вазифаси яна ҳам долзарб бўлиб қолди. Қўлингиздаги дарсликда аҳоли ва
даволаш профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлашни
ташкил этишда хозирги кун нуқтаи назаридан дорихона муассасалари
мутахассислари учун зарур бўлган масалалар 11 бобда келтирилган. Амалий
аҳамияти ортиб бораѐтган рецептсиз дори воситалар савдосини ташкил
қилиш ва фармацевтик хизматни сифатли таъминлашга қаратилган мавзулар
мумкин қадар кенгроқ ѐритилди.
Дори воситалари муомаласига тааллуқли айрим атама ва терминлар
дарсликда биринчи марта баѐн қилинганлиги муносабати билан уларни
фармацевтика соҳаси нуқтаи назаридан шарҳлаб, умумий тушунчалар ҳам
берилди.
Амалдаги дастур доирасида тайѐрланган ушбу дарсликда фармацевтика
ишини ташкил қилиш бўйича талабалар учун керакли бўлган асосий
масалалар ѐритилиб, қўшимча маълумотлар ва тегишли меѐрий
хужжатлардан мустақил фойдаланиш учун кўрсатмалар берилган.
Дарслик фармацевтика институти талабалари ва фармацевтика
фаолияти билан шуғулланаѐтган кенг мутахассислар оммаси учун
мўлжалланган.
Биринчи бор чоп этилган ушбу дарслик айрим камчиликлардан ҳоли
эмас ва уни такомиллаштириш борасидаги маслаҳат ва таклифларни
мамнуният билан қабул қиламиз.
Муаллифлар дарсликни тайѐрлаш учун керакли маълумотларни
тузишда қатнашган Фармацевтика ишини ташкил қилиш кафедраси
ходимлари: М.А.Саидов, А.И.Нуритдинова, Г.Э.Содиқова, А.М.Тўхтаева,
Д.Т.Саипова, З.Ш.Хидоятова ва М.Я.Саидовага ҳамда рецензентларга катта
миннатдорчилик билдиради.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |