СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИББИЁТ ВА



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

1.2.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИББИЁТ ВА 
ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ
Бошқариш илми ҳар қандай ҳалк хўжалиги фаолиятини бошқариш 
асосларида ўзини маълум бир хусусиятлари билан иштирок этгани каби 
Соғлиқни сақлаш тизими ҳам ўзининг маълум бир бошқариш жараѐнига 
эгадир. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аҳоли соғлиғини сақлаш, 
муҳофаза қилиш ва даволашни давлат томонидан кафолатланганлиги қайд 
этилади. Бунинг учун эса Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонун 
Президент фармон ва қарорлари ҳамда, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва 
кўрсатмалари Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади. Вазирлик 
томонидан эса, бу меъѐрий хужжатлар Соғлиқни сақлаш ташкилотларига 
тегишли бошқарма ва бўлимлар орқали куйи корхоналарга яъни Соғлиқни 
сақлаш бошқармаларига, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош 
бошқармасига, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
Соғлиқни 
сақлаш 
вазирлигига ва вилоят Соғлиқни сақлаш бўлимларига етказилиб, улар ҳам бу 
вазифаларни ўз тасарруфидаги ҳамма даволаш-профилактика муассасаларига 
етказадилар. 
Бошқариш илми, бошқаришнинг илмий асосларига суянган ҳолда, 
бошқариш ишларини янада такомиллаштириш, унда бошқаришни ташкилий, 
тарбиявий томонларини эьтиборга олган ҳолда раҳбарни замонавий 
бошқариш усуллари билан қуроллантирган ҳолда, аҳоли билан ишлаш, уни 
ишчанлик фаолиятини яхшилаш, шу борада аҳоли соғлигини яхшилаш ва 
тиклаш борасида энг замонавий усулларни қўллаб, инсон омилини ва 
тафаккурини эъзозлаган ҳолда, ҳар тарафлама инсон соғлигини муҳофаза 
қилиши зарур. 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 
14 январдаги 18-сонли Қарорига асосланиб, ушбу қарор ―Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш 
тўғрисида‖ бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ―Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш давлат дастури 
тўғрисида‖ 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ2107 – сонли фармонини бажариш 
юзасидан ҳамда аҳоли соғлигини сақлаш ишлари устидан давлат назоратини 
таъминлаш чоралари қайд этилган. 
Ушбу фармонга асосан Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиѐсатини 
амалга ошириш, аҳолига бепул тиббий-санитария ѐрдами кўрсатилиши, 
бошқаришнинг барча даражасида аҳолига тиббий ѐрдамни яхшилаш билан 


11 
бир қаторда, тизимни маблағ билан таъминлаш жаҳон стандартларига жавоб 
берадиган замонавий клиникаларни ташкил этиш, даволаш-профилактика, 
ҳамда санитария - эпидемиология муассасалари томонидан аҳоли 
саломатлигини муҳофаза қилишга доир қонунчилик ва бошқа меъѐрий 
ҳужжатларга риоя этилиши, бошқарув органларининг мансабдор шахслари, 
Соғлиқни сақлаш ходимларининг ноқонуний хатти- ҳаракати юзасидан 
шикоятлар ва аризалар, коида бузишлар ва суистеъмолчиликларни олдини 
олиш тўғрисида масалалар кўрсатилган. Фармонда Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низом, вазирликнинг маъмурий 
бошқарув ходимларнинг сони, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг Назорат инспекцияси тўғрисидаги, вазирнинг уринбосарлари, 
шу билан бирга бошқариш жараѐнида, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош 
бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
сақлаш Вазирининг уринбосари ҳисобланиши кўрсатилган. Ушбу фармон ва 
амалдаги қарорларга кўра Ўзбекистон Республикасида тиббиѐт ва фармация 
Соғлиқни сақлаш тизимини ажралмас қисми эканлигини қайд этилган. 
Таъкидлаш 
лозимки 
республикада 
фармацевтика 
фаолиятини 
мувофиқлаштиришда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
1994 йил 11 мартдаги 132-сонли Қарори муҳим роль ўйнайди. Шу қарорга 
асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва 
тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш давлат қўмитаси томонидан ―Фармация‖ 
ишлаб чиқариш бирлашмасини ―Дори-дармон‖ давлат акционерлик 
уюшмасига 
айлантирилди. 
Уюшма 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасида сақлаб 
қолинди. 
―Дори-дармон‖ давлат акциядорлик уюшмаси ва унинг худудий 
бирлашмалари дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари буюртмаларининг 
асосий турлари яъни давлат буюртмалари бўйича Соғлиқни сақлаш 
органлари томонидан тасдиқланган хаѐтий зарур (асосий) дори воситалари ва 
тиббий ашѐлар билан таъминлашни бажарилиши аниқ кўрсатилди. 
Шу қарорга асосан давлат акциядорлик уюшмаси ва худудий ―Дори- 
дармон‖ давлат акциядорлик бирлашмалари ўзининг ишлаб чиқариш – 
хўжалик ва молиявий фаолияти истиқболини, мустақил белгилайди, бозор 
коньюктурасини ташкил этган ҳолда, маркетинг хизматларини кўрсатади, 
давлат ва бошқа органларда, ўз таъсисчиларининг манфаатларини 
ифодалайди. 
―Дори - дармон‖ ДАУ фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 май 131 –сонли Қарори билан ―Дори -
дармон‖ акциядорлик компаниясига айлантирилди. Ушбу Қарорга кўра 
қуйидагилар ―Дори -дармон‖ акциядорлик компаниясининг асосий 
вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: 
-
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини сифатли дори воситалари ва 
тиббиѐт буюмлари билан таъминлаш; 
-
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда ҳаѐтий муҳим бўлган асосий 
дори –дармонлар ва тиббиѐт буюмларига, шу жумладан гиѐҳванд ва ҳисобда 


12 
турадиган психотроп препаратларга буюртмаларни шакллантириш ҳамда 
тузиладиган шартномалар асосида республика соғлиқни сақлаш тизими 
муассасаларининг уларга бўлган эҳтиѐжини таъминлаш; 
-
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тасдиқланадиган рўйхат бўйича давлат резервининг дори воситалари ва 
тиббиѐт буюмларига эҳтиѐжларини қондиришни таъминлаш; 
-
―Дори -дармон‖ акциядорлик компанияси таркибига кирадиган 
дорихона 
муассасалари 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш, 
мавжуд 
фармацевтика маҳсулотлари ресурслари тўғрисидаги ягона республика 
ахборотлар тизимини яратиш; 
-
дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари билан таъминлашни ташкил 
этишга инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологияларни жорий этиш.
Ушбу қарорга мувофиқ ―Дори - Дармон‖ АК таркибига кирган корхона 
ва ташкилотлар рўйхати ва ташкилий тузилмаси тасдиқланди. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish