22
даволаш ва касалликнинг олдини олиш муассасаларининг дорихоналари
киради. Дорихона шахобчалари, қишлоқ врачлик пунктлари қошидаги
дорихоналар, шунингдек шифохоналараро дорихоналар ҳам шу
дорихона
муассасалари тартибига киради.
Айрим ҳолатларда дорихоналар маҳсуслаштирилган бўлади, чунки
маҳсуслаштирилган дорихоналар, аҳолини ва ДПМ ларни юқори сифатли
фаолиятни таъминлаш хизматига эга бўлади, маҳсуслаштирилган
дорихоналар қуйидаги сифат кўрсатгичлари билан фарк қилади:
-
тайѐр дори воситаларини олди-сотди савдоси билан шуғулланадиган
маҳсус тайѐр дорилар билан савдо қилувчи дорихоналар;
-
таъминоти, фаолияти, хусусияти билан фарк қиладиган майда улгуржи
савдо ва шифохоналараро дорихоналар;
-
алоҳида контингентли беморларга хизмат қиладиган болалар ва ѐши
улуғ қарияларга хизмат қиладиган гериартрик дорихоналар;
-
сотилаѐтган дориларни маҳсус гуруҳларига
хос дори воситалари,
доривор ўсимликлар билан савдо қиладиган дорихоналар, гомеопатик
дорихоналар, ва маҳсус касалларни даволашга ихтисослаштирилган (тери-
таносил, руҳий ва диабет касаллари учун) дорихоналар.
Худди шунингдек ўқув ишлаб чиқариш дорихоналари бўлиши мумкин.
Акционерлик дорихоналар эса, ўз фаолиятларини кўрсатишда туман, шаҳар,
қишлоқ ва шаҳар типидаги посѐлкалар худудида жойлашиб аҳолига дори
воситалари ва бошқа тиббиѐт буюмлари савдоси билан хизмат қиладилар.
Тайѐр дори воситалари савдоси билан хизмат қиладиган дорихоналар
асосан шаҳарларда, қишлоқларда, поликлиникалар қошида ва бошқа
жойларда ташкил қилиниб, улар аҳолини рецепт асосида ѐки рецептсиз
беришга руҳсат этилган дори воситалари,
тиббий буюмлар, санитария
гигиена, буюмлари, боғлов материаллари ва беморларни парвариш қилишда
ишлатиладиган ашѐлар билан узлуксиз таъминлаб турадилар.
Махсус болаларга хизмат қиладиган дорихоналар асосан катта
шаҳарларда ѐки вилоят марказларида ташкил этилиб, болалар учун ишлаб
чиқарилган кичик дозада тайѐрланган дори воситалари ѐки экстемпорал
равишда рецепт асосида тайѐрланадиган дори
воситалари савдо амалга
оширилади. Дорихонада дори тайѐрлаш учун зарур дори хом ашѐлари
(субстанциялар) ва ѐрдамчи материаллар захираси бўлиши зарур. Шунингдек
болалар учун тайѐрланадиган дори воситалари бошқа тайѐрланадиган дори
воситаларидан, таъми, ранги ва ташқи куриниши билан фарқ қилиши кўзда
тутилади.
Гериатрик дорихоналар асосан ѐши улуғ инсонларга хизмат қилиш
учун маҳсуслаштирилган бўлиб, ушбу дорихоналар карияларни ѐши, руҳий
физиологик ҳолатларини эътиборга олиб, тегишли тартибда врачлар
томонидан ѐзиб берилган рецептлар асосида дори воситаларини беришлари
кўзда тутилган. Шунингдек ушбу дорихоналар дориларни сақлаш, ичиш
тартиб-қоидаларини уларга аниқ тушунтириб беришлари ва қарияларга дори
воситалари қабул қилиш бўйича маслахат берувчи марказ ҳисобланади.
23
Гериатрик дорихоналар шу тоифадаги аҳолини дори воситаси билан
таъминланаѐтганлигини ҳар тарафлама таҳлил қилиб улар учун зарур дори
воситалари ва тиббий буюмлар эҳтиѐжини доимо ўрганиб боради ва шуларни
дорихонада узлуксиз равишда бўлишини таъминлайди.
Доривор ўсимликлар дорихонаси одатда йирик шаҳарларда ва
вилоят
марказларида аҳолини доривор ўсимликлардан тайѐрланган дори воситалари
дамлама, қайнатма ҳолида врачлар рецепти билан ва рецептсиз ҳар хил
чойлар ҳолида, шарбатлар шаклида фитобарларда тайѐрлаб аҳоли учун
фойдали ва нисбатан безарар бўлган дори воситалари билан таъминлаш учун
ташкил қилинади.
Бу дорихоналар рецептураси ўзига хос мураккаблик томонлари ҳам
мавжуд чунки, айрим йигмалар таркибига ўнлаб доривор ўсимликлар хом
ашѐси киритилади, шунинг учун бу йиғмаларни тайѐрлаш белгиланган
тартиб асосида амалга оширилиб, фармацевтдан ўзига хос билим ва
махоратни талаб этади.
Доривор ўсимликлардан дори воситаларга аҳоли эҳтиѐжини қондириш
айрим ҳолларда фармацевтлар ва врачлар ҳамкорлигида дори воситаси чой,
қайнатма, дамлама ѐки коктейл шаклида дорихонани ўзида алоҳида
бўлимларда ва фитобарларда ташкил қилиниши ҳам мумкин.
Ҳозирги кунда эса Республика ССВ қошидаги лицензия ҳайъати
томонидан бундай дорихона ѐки бўлимлар очишга руҳсатнома
берилиб
бормоқда, чунки бундай дорихоналарни бўлиши аҳоли учун фойдали ва
иқтисодий томондан эса, арзон дори шакли бўлиб аҳоли эҳтиѐжини бундай
дори воситаларига қондиришда муҳим рол ўйнайди.
Гомеопатик воситалар муомаласини амалга оширувчи дорихоналар ҳам
маҳсуслаштирилган дорихоналар туркумига кириб, улар ҳам маълум
даражада аҳолини ўзига хос гомеопатик рецептлар асосида тайѐрланган дори
воситасилари билан таъминлашга ѐрдам беради. Ушбу дорихоналарни иложи
борича, гериатрик беморларни даволаш учун ташкил қилинган маҳсус
даволаш ва даволаш-профилактика муассасалари яқинида бўлиши мақсадга
мувофиқдир.
Гомеопатик дорихоналарда дори воситалари асосан тайѐр дори
воситалари
шаклида берилади, лекин бу хилдаги дорихоналарда ҳам
экстремпорал ҳолда айрим дори воситаларини тайѐрлаш ишларини йўлга
қўйиш мумкин. Ҳозирги кунда алоҳида мақомга эга бўлган гомеопатик
дорихоналар Республикамизда ташкил этилган эмас, лекин маълум
дорихоналарда алоҳида гомеопатия бўлими сифатида ташкил қилинган.
Таъкидлаш лозимки Тошкент фармацевтика институтининг дори турлари
технологияси
кафедраларида
кўплаб
гомеопатик
дори
шакллари
технологияси айниқса Республикамизда мавжуд бўлган хом ашѐлардан асос
сифатида фойдаланиб амалиѐтда қўллаш учун тайѐрлаб қўйилган технологик
жараѐнлар яратилган.
Ўқув ишлаб чиқариш дорихоналари асосан, ѐш мутахассисларни ѐки
юқори курс студентларини ишлаб чиқариш ѐки магистратура амалиѐти
машғулотларини ўтказиш ѐки фармацевтларни
малакасини ошириш учун
24
база сифатида ташкил қилиниб, шу билан бирга аҳолини ва ДПМ ларини
дори воситалари ва бошқа тиббий ашѐлар билан таъминлаб туриш ишларини
ҳам амалга оширади.
Ушбу дорихоналарда ўқув ва амалий машғулотларни ўтказиш учун
қўшимча хоналар бўлиб, бу хоналарни эса ўқув ва амалий машғулотлар учун
зарур бўлган асбоблар, приборлар ва бошқа анжомлар билан жиҳозланади.
Ўқув –компьютер хоналари, замонавий педагогик технологияларга оид
масофали ўқитишга мўлжалланган техника воситалари, ўқув адабиѐтлар ва
тегишли меъѐрий ҳужжатлари билан таъминланиши мақсадга мувофиқ.
Ўқув ишлаб чиқариш дорихоналари илмий изланишлар ѐки
илмий
изланишлар самарасини дорихона амалиѐтига татбиқ этишга ҳам
мўлжалланган ҳолда қурилиб ташкил этилади.
Шунингдек талабаларни ва магистрантларни малакавий битирув
(диплом) ишларини бажариш учун ҳам база бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: