СОЦИАЛ-ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИНИНГ ФАОЛ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МЕТОД СИФАТИДА БАҲОЛАНИШИ
Тадқиқот дастури давомида қўлланилган методлар ва олиб борилган жараёнлар қуйидагилардан иборат бўлиб, узвийлик ва кетма кетлик асосида олиб борилган ишлар қуйидагича якун топди.
Давлатимиз томонидан бугунги замон илм-фани олдига қўйилган ҳар томонлама етук инсон шахсини шакллантиришдек масъулиятли вазифа психология фанидан ҳам инсон психик тараққиётининг мураккаб қонуниятларини тадқиқ қилишнитақозо этади. Бу масалаларни ҳал қилиш, методологик тамойилларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда илмий тадқиқотларда қўлланилиши масаласи алоҳида аҳамиятга эга.
Аввало таъкидлашимиз лозимки, илмий тадқиқотимиз бир неча босқичларда амалга оширилди:
Биринчи босқич: Шахслараро муносабатлар динамикасини талабаларда ўлчаш, аниқлаш ва ўрганиш, методикаларни ўзаро бир-бири билан мутаносиблигини белгилаш.
Иккинчи босқич: Ушбу босқичда биз ўзга гуруҳ вакиллари ва гуруҳдошларига муносабатини Айзенк методи ёрдамида ва махсус сўровнома ёрдамида аниқладик.
Учинчи босқич: Учинчи босқичда эса талабалар ижтимоий хулқини гуруҳий фаолият доирасида ўрганиб, гуруҳда дўстлик, инсонпарварлик, эмпатияни шакллантирувчи жиҳатларини ҳамда талаба гуруҳи ичидаги мақомларига таъсирини, ундан намоён бўладиган маънавий фазилатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни аниқлашга бағишланган эмпирик тажрибани ўтказдик.
Тўртинчи босқич: Талаба шахсини реал гуруҳнинг аъзоси сифатида ҳавотирланиш даражаси нечоғлик эканлигини аниқлаган тарзда уни тренингга қай даражада алоқаси борлигини аниқланди. Бундан кўзланган мақсад аслида тренинг дастурлари учун ғоялар банкини яратиш бўлди.
Бешинчи босқич: Ўзбекистон шароитида талабалардаги ҳулқ-атвор мотивациясини шакллантириш орқали улардаги маънавий хислатларни такомиллаштиришнинг корпоратив тренинг дастурини ишлаб чиқиш.
Олтинчи босқич: корпоратив тренинг дастури самарадорлигини аниқлаш мақсадида тренинг ташкил этилишидан олдин ва кейинги картинани ўзаро қиёслаш, натижавийлигини аниқланди.
Еттинчи босқич: Эксперимент натижалари, тренинг натижалари асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.
Илмий тадқиқотимизда юқорида таъкидланган босқичма-босқич амалга оширилган ишларида методлар тизимидан фойдаландик. Лекин таъкидлаш ўринлики, тадқиқот жараёнида танлаб олинган методикалар билан биргаликда психокоррекцион жараёнларни ўрганувчи муаллифлик методикалардан ҳам фойдаланилди, бу ўзимиз ишлаб чиққан ижтимоий психологик сўровнома бўлиб, у ўзининг композицион тизими ва тузилиши билан анча мураккаб шаклда яратилди.
Энди қўлланилиш доирасидан келиб чиққан ҳолда ушбу методикаларни батафсил кўриб чиқсак. Аввало ўзимиз томонимиздан ишлаб чиқилган ҳамда талабаларда ўтказилганижтимоий психологик сўровнома11га келсак, у паспортичка ва социал психологик тренинг мотивациясига алоқадор хусусиятларни аниқлашга йўналтирилган жами 20 та саволлар батареясидан иборат бўлиб, респондент уларга “ҳа” ёки “йўқ”, айрим ҳолатларда талаб этилиши кўрсатилган шартлар доирасида жавоб бериши тавсия этилди.
Ўқув фаолияти давомида талабаларда шахслараро муносабатлар фукнцияларидан: билимга интилиш, ўз-ўзини таъкидлаш, ҳамкорлик, мулоқот учун мулоқот ёки конатив функцияларидан қай бири ривожланганлигини аниқлаш мақсадида “Бўш вақтингизни асосан кимлар билан ўтказасиз?” ва “Ўз манфаатингиз йўлида бошқалардан тез-тез фойдаланасизми?” деган саволлар билан мурожаат этдик. Барча саволларга жавоб бериш олдидан ёшларга қуйидаги йўриқномани ҳавола этдик. Мақсадимиз талаба-ёшлар хулқидаги ўзгаришларни аниқлаш бўлгани боис биз психологик манбалардан ўзлаштирдик.
Айзенк саволномасидан қуйидаги сифат турлари аниқланди:
1. Устунлик – назорат қилишга интилиш; таъсир кўрсатиш; сўз, буйруқлар воситасида ҳаракатларни бошқариш;ишонтириш; тўсқинлик қилиш; ўзгалар фаолиятини чегаралаш.
2. Агрессия – сўз ёки хулқ орқали кимнидир шарманда қилиш; муҳокама қилиш, айблаш; устидан кулиш; камситиш; рақибни тор-мор қилиш.
3. Дўстона алоқаларни излаш – дўстлашиш, севишга интилиш; очиқ кўнгиллилик, ўзгаларни ёқтира олиш. Дўстона алоқаларнинг йўқлигидан азият чекиш, одамларни бир-бирига яқинлаштириб қўйиш истагининг борлиги, англашилмовчиликларга чек қўйиш.
4. Ўзгаларни инкор (рад) этиш – кимларнидир яхши алоқалар ўрнатишига халақит бериш; танқидийлик, қўполлик, кимларнидир ажратишга мойиллик, беномуслик. Ўзгаларни ҳеч қачон юзага чиқармасликка мойиллик.
5. Автономия – ҳар қандай чекланишлардан ўзини тортиш, ғамҳўрлик, муайян тартиб, қоида, регламентация, оғир масъулиятли ишларни тан олмаслик. Инжиқлик, бесабрлик, эгоизм, иш ўрнини алмаштириб туришга мойиллик, сайёҳатларни ёқтириш.
6. Бўйсунишлик – ҳар қандай куч, тайзиққа итоаткороналик билан бўйсуниш, тақдирга ишонч, ўзининг ночорлигини тан олиш.
7. Ўзгаларни ҳурмат қилиш, қўллаб-қувватлашларга эҳтиёж – ўзгаларга нисбатан ҳурмат ҳиссининг мавжудлиги (ота-оналарга, раҳбарларга, ўқитувчига, таниқли арбобларга нисбатан); ўзидан кучли, ақлли, талантли бўлган инсон раҳбарлигида ишлашни ҳохлаш, шундай инсонлар кетидан боришга мойиллик.
8. Муваффақиятларга эришиш эҳтиёжи – кимлардандирўзиб кетиш, уларни енгиш, ғолиб бўлиш истаги; нималарнидир тез ва яхши натижалар билан уддалаш, ҳар қандай ишда юқори ютуқларни қўлга киритиб, обрў топишга интилиш, мақсад йўлида йўналганлик.
9. Ҳамиша диққат марказида бўлиш эҳтиёжи – ўзгалар эътирофига, эътиборига сазовор бўлиш, ўзига қаратиш, ютуқлари ва шахсий фазилатлари билан ўзгаларда таассурот қолдириш истаги.
10. Ўйин эҳтиёжи – ҳар қандай жиддий ишга нисбатан турли ўйинларни афзал кўриш, ҳамиша мароқли дам олиш, вақтни хушчақчақлик билан ўтказишга интилиш, воқеалар ривожига қизиқиш. Баъзан беғамлик ва масъулиятсизлик каби сифатлар билан уйғунлашади.
11. Эгоизм (нарциссизм) – ўз манфаатларини ҳар қандай нарсадан устун қўйиш; ҳамиша ўзи ҳақида ўйлаш, автоэротизм, ўзини камситишларига чидамаслик, уятчанлик; ташқи оламни идрок қилишда субъективизмнинг устунлиги. Кўпинча агрессияга эҳтиёж ёки рад этишга эҳтиёж билан уйғунлашади.
12. Ижтимоийлик (социофилия) – гуруҳ манфаати йўлида ўз манфаатларини қурбон қила олишлик; альтруизм, олийжаноблик, ён босувчанлик, ўзгаларга ғамҳўрлик.
13. Ўзгаларнинг ғамҳўрлигига эҳтиёж – ҳамиша ўзгаларнинг маслаҳатларига, ёрдами ва кўмагига мухтожлик; юпатишлар, ўгитлар ва мулойим муносабатларни кутишлар.
14. Кўмак беришга эҳтиёж – барчани юпатувчи, мадад кўрсатувчи, бошқаларга ғамҳўрлик кўрсатиш истагининг кучлилиги; моддий ёрдам кўрсатиш ва паноҳига олишга қодирлик.
15. Жазоланиб қолишдан қочиш эҳтиёжи – жазоланиб қолиш, урушишлардан қўрқиб, ички истакларни боса олиш;ижтимоий фикр билан ҳамиша ҳисоблашиш; тарбияланганлик, босиқлик, мулойимлик.
16. Ўзини ўзи ҳимоя қилиш эҳтиёжи – назарида ҳамма атрофидагилар унга душмандай туюлади, шунинг учун ўз хатоларини тан олмайди, вазиятни баҳона қилиб ўзини оқлаш йўлларини қидиради; ўз хатоларини таҳлил қилмайди.
17. Мағлубият ва омадсизликларни енгиш эҳтиёжи – муваффақиятларга эришишдан шу билан фарқ қиладики, у ҳамиша хатти-ҳаракатларда мустақилликка интилади. Асосий сифатлари – иродаси кучли, қатъиятли, қўрқмас.
18. Хавф-хатардан қочиш эҳтиёжи – қурқув, хавотир, даҳшат, ваҳима, хаддан зиёд эҳтиёткорлик, ташаббуснинг йўқлиги, курашишдан ўзини тортиш- асосий сифатлари.
19. Тартиб-интизомли бўлиш эҳтиёжи – ҳар нарсада тартиб, тизимлилик, изчиллик, орасталик, аниқлик, гўзалликка интилиш.
20. Мулоҳаза юритиш эҳтиёжи – умумий масалаларни ўртага ташлаб, уларга жавоб қидириш, мавҳум атамалар устида бош қотириш, умумлаштиришга мойиллик. Ҳаётнинг маъно ва моҳияти, яхшилик ва ёвузлик ҳақида кўп ўйлаш.
Юқорида келтирилган 20 турли эҳтиёжларни асос қилиб олган тарзда Мэри Эдвардс ўзининг 15 йўналишли (жиҳатли) мотивацион йўналишларини белгилаган ва шу орқали субъектив фикрлар орқали шахснинг ижтимоий хулқига оид сифатларини аниқлашга муяссар бўлган. Методиканинг инглизча номиEdwards Personal Preference Scheduleбўлгани сабабли методикани қисқача EPPS тарзида ишлатилади. Бу методикани танлаганимиз сабаби шундаки, унда ажратилган ижтимоий ҳулқнинг мотивацион жиҳатлари шахснинг эмоционал мойиллигини эмас, балки айнан ижтимоий хулқида намоён бўлувчи сифатларни ажратишга имкон беради.
Эдвардснинг модификациялаштирилган 15 жиҳат мотивлариқуйидагилардир:
1. Эришилган ютуқлар (Achivement) ёки муваффақият, ютуқларга эришиш мотивацияси – бу инсондаги ҳамиша бирор нарсага эришиш, ўзгалардан яхшироқ бўлиш, тиришқоқлик, куч ва иродани талаб қилувчи ишларга мойиллик, қийин вазифаларни етарли даражада яхши бажариш орқали ижтимоий тан олинишга эришиш.
2. Тан олиш (Deference), ёки обрўли инсонларни тан олиш – ўзгаларнинг йўриқларини қабул қилиш, уларнинг таклифларига қулоқ тутиш, бошқаларга маъқул бўлган қарорларни ҳурмат қилиш, уларни керак жойда мақташ, тан олишда мойиллик, шундай ички эҳтиёжнинг борлиги, турли хил шартлар ва анъаналарни бузишдан қочиш.
3. Тартиб (Order) ёки тартиб-интизомни афзал кўриш – ўз ҳаётини майда-чуйда жиҳатларини ҳам ҳамиша ташкил этишга интиқлик, фаолиятни олдиндан режалаштиришга мойиллик, доимий орасталик, саронжом-саришталикка интилиш, иш ўрнини тартибда тутиш, овқатланиш вавақт меъёрларини ҳам доимий тартибда ушлаш эҳтиёжи.
4. Намойишкороналик (Exhibition) – бундай шахс доимо ўзгаларнинг эътиборида, диққат марказида бўлишга, уларда яхши таассурот қолдиришга интилади, ҳатто ўз ташқи кўриниши билан ҳам ўзгаларга ёқишга ҳаракат қилиб, уларнинг муносабатини аниқлашга эҳтиёж сезади.
5. Автономия (Autonomy) – барча хатти-ҳаракатларда, хулқ-атворда, қарорлар қабул қилишда мустақил бўлишга интилиш, ўзи хоҳлаган нарсани гапириш ёки амалга оширишга мойиллик, конформизмни намоён этадиган вазиятлардан қочиш, юқори мансабдорларни танқид қилишга мойиллик, масъулият ва жавобгарликдан қочиш.
6. Социал психологик тренинг (Affiliation) – турли ижтимоий алоқалар ўрнатиш, дўстлар орттириш, уларнинг эътирофларига сазовор бўлиш, ошналар билан биргаликда қарорлар чиқариш, ёлғизликдан қочиш эҳтиёжи.
7. Ўзини билиб иш қилиш (Interaception) – ўз эҳтирослари, истаклари ва мотивларини билишга интиқлик, ўзгаларга нисбатан эътиборли ва кузатувчанликни ёқтириш, ўзини ўзгалар ўрнига қўйишга мойиллик.
8. Кўмакни қабул қилиш (Succorance) – ўзгаларга ёрдам сўраб мурожаат қилишга ва уларнинг кўмагини қабул қилиш, уларнинг ёқтиришларига эришиш, мушкул вазиятларда ўзгалар мададини ҳис қилишга мойиллик.
9. Устунлик қилиш (Dominance) – етакчи бўлиш эҳтиёжи ва ўзгалар ҳам уни шундай қабул қилишларини исташ, ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, уни ўзгаларга ҳам ўтказишга мойиллик, бошқалар учун ҳам қарорлар қабул қилишдан тортинмаслик, ўзининг ҳақлигини ҳамиша исбот қилиш, бошқаларни ўз ортидан эргашишига эришиш.
10. Бўйсуниш (Abasement) ёки айбдорлик ҳисси билан яшаш – айбга иқрор бўлиш ва хатолар учун жазоланишга тайёрлик, нотўғри ҳаракатлар содир этилган вазиятларда хатони ўз бўйнига олиш, ўзини айбдор ҳис қилиш, ўзини кўпчиликдан ортда, ёмонроқ деб қабул қилишга мойиллик.
11. Ғамхўрлик кўрсатиш (Nurturance) – дўстларга кўмак бериш, уларга хайрихоҳлик ва меҳрибончилик қилишга тайёрлик, уларга хизматлар қилиш, айбларини кечириш, муаммолар пайдо бўлганда уларни тушунишга мойиллик.
12. Ўзгарувчанлик (Change) ёки радикализм – ҳамиша нимадир янги нарсаларга эришиш, одатий ҳаёт тарзини, яшаш жойини ўзгартириш, янги одамлар билан танишиш, ўзини турли жиҳатдан янгидан кашф этишга мойиллик.
13. Чидамлилик (Endurance) ёки мақсад йўлидаги собитлик – ҳар қандай ишни охирига етказишга, муаммони ечимини топишга интилиш, ишни бажараётганда чалғимасликка ва фаолиятни тўхтаб қолишига йўл қўймаслик.
14. Гетеросексуаллик (Heterosexuality) – ёки қарама-қарши жинс вакилларига йўналганлик, қарама-қарши жинс вакиллари билан учрашиб туришга, уларга ёқишга, жинсий муносабат мавзуларида улар билан мулоқот қилишга мойиллик.
15. Агрессия (Aggression) – бировларни кўпчилик ичида танқид қилиш, беҳурмат қилиш, ўз фикрларини очиқ баён этиш, устидан кулиш, гуноҳкор этиш, агар хатолик юз берган ҳолатларда ўч олишга мойиллик.
Do'stlaringiz bilan baham: |