Илова № 2. Шахслараро муносабатлар диагностикаси.
“Менинг мулоқот доирам” график суҳбат.
Диагностик босқичда олинган маълумотнинг етарли ва аниқлиги, кўп жиҳатдан коррекцион ишларнинг келаси установкасини белгилайди. Амалиётда асосий гуруҳни мулоқот жараёнида мураккаб вазиятларга дуч келадиган талабалар (“мен” тасаввурининг бузилиши ва ундан йироқлашиш) ташкил этиб, саволнома ва суҳбатнинг анъанавий усули ҳамма вақт ҳам самарали кечавермайди. Биринчи босқич талабалари билан суҳбат ўтказиш чоғида, уларнинг сўз орқали қийинчиликларини, муаммоларни ифода эта олмасликлари, вазиятни тушуна олмай, уни тўғри таҳлил қилолмасликлари аён бўлади. Бу ҳолат ўз-ўзини таҳлил қилиш ва ўзига баҳо бера олиш механизми йўқлиги билан изоҳланади13.
Бу соҳада изланиш олиб борган О.И.Анфигенова фикрига кўра, “...ушбу хилдаги талабалар билан консультация ўтказиш шундай методик усулни талаб этадики, у муаммони ҳал этишга қаратилиб, талабанинг коммуникатив қийинчиликлари билан боғлиқ бўлган муайян ташвишларни ошкора муҳокама қилиш каби давомий ишончли муносабатларни таъминлаши ва ўз навбатида талабанинг коммуникатив қийинчиликлари билан боғлиқ бўлган муайян кечинмалари ҳақида, уни батафсил, самимий муҳокама қилиш имконини бериши лозим”14.
Консултацион суҳбат жараёнида, талаба муносабатларида айрим муаммоларларнинг субъектив график ифодасининг методологик усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу методлар биринчидан, талаба муаммоларини график фаолият маҳсулида материаллаштириш, тарқоқликни бирлаштириш имконини беради яъни тўлиқ англаб етилмаган кечинмаларни уларнинг предметлари билан боғлайди. Иккинчидан, юзага келган қийинчиликни таҳлил-муҳокама қилиб, яққол материал воситасида шахсий ҳимоя тўсиғини бартараф этишга ёрдам беради. Учинчидан ички шахсий низоларни бартараф этишга қаратилган чораларни биргаликда ёки мустақил излашга қаратилгандир.
Талаба кечинмаларини, унинг ҳақиқатга бўлган муносабатининг турли-туманлигини график тартибда қайд этиб боришнинг амалиётга тадбиқ этилиши, консултантга анча осон ва тезроқ ишончли мулоқот ўрнатишга имкон беради. Очиқ ва эркин суҳбат, талаба шахсининг турли томонлари (унинг эхтиёжлари, қизиқишлари, қадриятлари, ориентацияси, таъқиқлари ва ҳ.к) ҳақида кенг ва батафсил ахборотлар олишни таъминлайди.
Консултантнинг талаба билан мулоқоти чоғида суҳбатнинг шундай йўналишлари пайдо бўладики, у ўзига коррекцион ишлар вазифасини юклайди, яъни муносабат билдиришнинг у ёки бу график воситаларини муҳокама қила туриб, талаба ушбу муносабатлар ҳақида гаплашиши ва ўша пайтдаги ҳиссиётни қайта бошдан кечириш имконини олади; консултант фараз қилинган муносабатларнинг реал бўлмай, исталгандай бўлиши ҳақида сўз очганда, талаба олдига унинг ўзини ёҳуд, у ёки бу вазиятни ўзгартириш истиқболини қўяди.
Ниҳоят, тугалланган манзара суҳбатни ҳужжат асосида, қисқа шаклда асраб қўйиб, унга такроран мурожаат қилиш, у билан коррекцион ишнинг оралиқ босқичларини таққослаш имконини беради.
Ушбу методиканинг ўлчов бирликлари қуйидагича:
Ўзаро ҳамкорликнинг кенг қамровлилиги (мулоқотнинг турли жабҳаларидаги субъктлар сони);
Ўзаро ҳамкорликнинг модаллиги;
Ўзаро ҳамкорлик характерининг асосланганлиги;
Симпатия ва антипатиянинг икки томонлама ва меъёрий бўлиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |