Социал психологик тренинг гуруҳий психокоррекция сифатида



Download 208,03 Kb.
bet30/33
Sana25.02.2022
Hajmi208,03 Kb.
#306836
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

Материал. Суҳбатни ўтказиш учун тоза, стандарт қоғоз керак бўлади (айлана ва секторнинг шакли солинган расм олдиндан тайёрланган бўлиши ҳам мумкин).
Расм.1


Жараён. Суҳбатни консултант қўйидаги сўзлар билан бошлайди: “-Биламан, ҳар қандай киши ҳам нотаниш одамнинг саволларига жавоб беришни хуш кўрмайди, келинг яхшиси биз сиз билан сизнинг ҳаётингизни расмда акс эттирамиз кейин эса ундаги айрим муҳим ва қизиқарли лаҳзаларни муҳокама қиламиз”.
Амалиётнинг кўрсатишича, бу сингари муқаддима ўсмирнинг нотаниш киши билан суҳбатлашганида юзага келадиган ҳушёрлигини бироз пасайтириб, консултант билан ҳамкорлик қилишга қизиқишини орттиради.
Ишнинг кейинги босқичи кейинги истаклар орқали амалга оширилади.
Келинг, кун давомида сиз ким билан мулоқот қилишингизни тасаввур қиламиз ва ҳар бир кишига сенинг мулоқот доирангда жой топамиз (“уй”).
Консултант қоғозга айлананинг расмини туширади ва талаба билан маслаҳатлашиб, кетма-кетлик билан уларни секторларга бўлади (мулоқот доиралари). Айлананиг вертикал томонларида “олийгоҳ” ва “олийгоҳдан ташқари” икки сектор жой олади.
Горизонтал томонларда эса, “катталар” ва “тенгдошлар” сектори жойлаштирилади. Суҳбатнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, талаба томонидан муҳокама қилинаётган предметни тушунилиши, заруриятни соддалаштириш, ва ҳоказолар орқали борлиқни мулоқотнинг турли соҳаларига ажратиш бироз ўзгача бўлиши мумкин. Масалан, олийгоҳда – болалар, ўқитувчилар; мактабдан ташқарида – қўшни болалар; уйда – оила аъзолари. Бошқа ҳолларда, юқоридаги ва пастдаги айланаларни тегишли равишда, муваффақиятли –хурсанд мулоқот тоифасига ( + ишораси мавжуд мулоқот) ва нохуш – кўнгилсиз мулоқот (- ишораси мавжуд мулоқот) ҳолатларини билдириши мумкин.
Энди ҳар бир “уйча”га, сенга анчайин яқиндан тўқнаш келиши мумкин бўлган одамларни “жойлаштириш” керак, бу одамлар сенга ёқадиган (дўстлар, оғайнилар) бўлиши мумкин. Ёинки, улар орасида сенга умуман ёқмайдиган одамлар бўлиб, улар билан фақатгина турли сабаларга кўра, мулоқот қилишга мажбурсан.
Шартли белгилар асосида (айланалар ёнига тўртбурчаклар тариқасида) консултант талаба билан маслаҳатлашган ҳолда, улар ичига талаба томонидан айтилган ҳамма ёшлар ва катталарни жойлаштиради. Шу билан бирга, уларнинг талабага қанчалик яқинлиги, ёши, ўзаро муносабати характери аниқланади. Қоида бўйича талабанинг ўзи катта қизиқиш билан ҳамма нарса ҳақида ҳаммага айта бошлайди.
Келинг мулоқот доирасининг шундай соҳасини тузайликки, унда сизнинг муомала қилиш сиз учун мароқли бўлган кишилар ва мулоқотда сизни ранжитадиганлар намоён бўлсин.
Ушбу жараён давомида (тўртбурчакни турли рангларга бўяш орқали масалан, унинг атрофига қизил ёки кўк чизиқ тортиш), консультант кўп маълумотларга эга бўлиши мумкин. Масалан, унинг ким билан қандай алоқада эканлиги, кескин вазиятларда юзага келадиган айбдорлик ҳиссининг нақадар шаклланганлигини, баҳоналарни, мулоқот чоғида қийинчиликлар туғдириши мумкин ҳолатларни, ижтимоий алоқадорлик натижасида пайдо бўладиган салбий ва ижобий ҳолатлардаги эмоционал кечинмаларнинг таъсирини ўрганиш имконини беради. Худди шу босқичда, кечинмалар модаллигининг ифодасини аниқлаш ва белгилаш мумкин (ҳар бир тўртбурчак рангини белгиланиши орқали).
Келинг, ўртадаги катта айлана ичига айланача чизиб, унга сенинг исмингни ёзамиз.
Энди эса, оч ва тўқ ранглардаги иккита қалам олиб, оч ранг билан сенга “қадрли” бўлган, мулоқот чоғида хеч қандай қийинчилик туғдирмайдиган кишилар исмини бўяймиз. Тўқ ранг билан эса аксинча, сен учун “ёқимсиз” бўлган кишилар исмини бўяймиз.
Консултант синалувчи билан биргаликда, муносиб ранглардан фойдаланган ҳолда, ўзаро симпатия ва антипатия даражасини аниқлайди. Агар симпатия ва антипатия баравар аниқ қилиб кўрсатилан бўлса, унда айлана маркази (мен) ва ташқи олам (бошқа кишилар) ўртасида аниқ бир ранг (илгари ишлатилмаган) билан шартли белги орқали чизиқ тортилади. Агар расмга назар ташланганда унинг ҳаддан зиёд тўқ рангларга ёки оч рангларга бўялгани сезилса, у ҳолда, стрелка билан улар ўртасидаги чегара аниқланади. Ҳар бир ҳолатда синалувчининг ҳамкорини унга бўлган ва унинг ҳамкорига бўлган муносабати сўралади.

Download 208,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish