Социал психологик тренинг гуруҳий психокоррекция сифатида


Шахс характер хусусиятларининг экспресс-диагностикаси



Download 208,03 Kb.
bet27/33
Sana25.02.2022
Hajmi208,03 Kb.
#306836
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

Шахс характер хусусиятларининг экспресс-диагностикаси.
Ушбу методни ишлаб чиқиш асосида, турли авторлик таснифларда умумпсихологик турлар ўхшаш тўпламларнинг такрорланиш далили ётади (Кэттел, Леонгард, Айзенк, Личко ва бошқалар)12.
Тавсия этилаётган методика Айзенк саволномасини ўз ичига олган бўлиб, нейротизм шкаласи ва интроверсия шкаласи натижаларининг ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, ҳар бир тип хусусиятларининг вербал таърифи келтирилган.
Ишнинг босқичлари:

  1. Айзенка тестини ўтказиш.

  2. Натижалар ҳисоби.

  3. Типларни жадвал бўйича жойлаштириш.

  4. Шкала бўйича 5 дан юқори балларни йиғиш. Маълумотларни жамлаш.

Қўлланма (психолог учун): “Тавсия этилаётган саволларга синалаётган киши “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериши керак”.
Айзенк саволномаси:

  1. Атрофигизда содир бўлаётган шовқин суронни ёқтирасизми?

  2. Сизни қўллаши мумкин бўлган дўстларингизга тез-тез эхтиёж сезасизми?

  3. Сиздан ниманидир сўрашганда, дарров жавоб бера оласизми?

  4. Жаҳлингиз тез чиқиб турадими?

  5. Кайфиятингиз тез ўзгариб турадими?

  6. Дўстлар даврасидан кўра китоб ўқишни афзал кўрасизми?

  7. Тез-тез турли хаёллар таъсиридан ухлай олмайсизми?

  8. Ҳар доим сизга буюрилган ишни айтилганидай бажарасизми?

  9. Кимгадир ҳазил қилишни ёқтирасизми?

  10. Бирон марта ўзингизни, бунга асос бўлмаса ҳам, бахтсиз сезганмисиз?

  11. Ўзингизни қувноқ ва ҳаракатчан деб ҳисоблайсизми?

  12. Олийгоҳдаги тартиб қоидани бирон марта бузганмисиз?

  13. Нимадандир хафа бўлиб юрасизми?

  14. Ҳамма ишни шиддат билан бажаришни ёқтирасизми (агар аксинча бўлса, сиз секин ишлашни ёқтирсангиз “йўқ” деб жавоб беринг)?

  15. Содир бўлиши мумкин бўлган, аммо яхшилик билан тугаган кўнгилсиз воқеа-ҳодисалар сизни хавотирга соладими?

  16. Сизга ҳар қандай сирни ишониб бўладими?

  17. Ортиқча ҳаракатларсиз тенгдошларингиз орасидаги зерикарли вазиятга қувноқлик кирита оласизми?

  18. Ҳеч қандай сабабларсиз (жисмоний зўриқиш) юрагингиз тез уриб турадими?

  19. Ким биландир танишиш учун биринчи қадамни сиз қўясизми?

  20. Сиз бирон марта нотўғри гапирганмисиз?

  21. Сиз ва сизнинг ишингиздан норози бўлишганда тез хафа бўласизми?

  22. Тез-тез ўз дўстларингизга ҳазил қилиб, ҳангомалар айтиб турасизми?

  23. Тез тез ўзингизни ҳорғин ҳис қиласизми?

  24. Ҳамма вақт ҳам энг аввал дарсингизни, кейин эса бошқа ишларни қиласизми?

  25. Сиз одатда қувноқ ва ҳамма нарсадан кўнглингиз тўлиб юрадими?

  26. Жиззакимисиз?

  27. Бошқалар билан мулоқотга киришишни ёқтирасизми?

  28. Яқинларингиз буюрган хўжалик юмушларни ҳамма вақт бажарасизми?

  29. Сизда бош айланиши бўлиб турадими?

  30. Сизнинг ҳаракат ва қилмишларингиз бошқаларни ноқулай вазиятларга солган вақтлари бўлганми?

  31. Сизнинг нимадир жонингизга теккан вақт бўлганми?

  32. Баъзан мақтанишни ёқтирасизми?

  33. Бегона кишилар орасига тушиб қолганда, жим ўтирасизми?

  34. Баъзан ўз ўрнингни топа олмаганингдан хавотирга тушасизми?

  35. Одатда қарорларни тез қабул қиласизми?

  36. Ҳатто ўқитувчи бўлмаганда ҳам синфда шовқин солмасдан жим ўтирасизми?

  37. Тез-тез қўрқинчли тушлар кўриб турасизми?

  38. Ҳиссиётларингизга эрк бериб, дўстларингиз даврасида хурсандчилик қила оласизми?

  39. Сизни хафа қилиш осонми?

  40. Кимдир ҳақида ёмон гап айтган вақтингиз бўлганми?

  41. Сиз қарор қабул қилгач, уни муҳокама қилмасдан туриб, бажаришга киришасизми?

  42. Аҳмоқона вазиятга тушиб қолганингизни узоқ вақт ҳазм қилолмайсизми?

  43. Шовқинли ва қувноқ ўйинларни жуда ёқтирасизми?

  44. Сизга қандай овқатни таклиф қилишса, еб кетаверасизми?

  45. Сиздан ниманидир сўрашса, “йўқ” дея олмайсизми?

  46. Меҳмондорчиликка тез- тез бориб туришни ёқтирасизми?

  47. Сизнинг яшашингиз келмаган лаҳзалар бўлиб турадими?

  48. Ота-онангизга қўполлик қилган вақтингиз бўлганми?

  49. Дўстларингиз сизни қувнов ва жонли деб ҳисоблашадими?

  50. Дарс қилаётиб, чалғийсизми?

  51. Жамоавий хурсандчиликларда фаол қатнашиш ўрнига четда туриб кузатасизми?

  52. Турли фикрлар таъсиридан ухлай олмайсизми?

  53. Бажаришингиз лозим бўлган ишни уддалай олишингизга бутунлай ишонган вақтларингиз бўлганми?

  54. Ўзинггизни ёлғиз ҳис қилган вақтларингиз бўлганми?

  55. Янги кишилар билан мулоқотда бўлганда биринчи бўлиб гаплашишга уяласизми?

  56. Бирон бир нарсани тузатиш кеч бўлса ҳам, хатонгизни ўз вақтида пайқаб, уни тузатишга киришасизми?

  57. Гуруҳдошларингиздан бири сизга бақирса, сиз ҳам унга жавобан бақирасизми?

  58. Ҳеч қандай сабаларсиз ўзингизни қувноқ ёки ғамгин ҳис қилган пайтингиз бўлганми?

  59. Тенгдошларингиз даврасидан етарлича, вақтичоғлик қилиш қийин деб ҳисоблайсизми?

  60. Бирон бир нарсани ўйламасдан амалга оширганлигингиз учун қайғурасизми?


Download 208,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish