Кириш Мавзусининг долзарблиги Бугунги кунда маънавий етук ва коммуникатив компетент мутахассислар тайёрлаш масаласи борасида Ўзбекистон Республикасида 1997 йил 10 июндаги ПФ-1869 «Таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш, баркамол авлодни тарбиялаш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тўғрисида»ги 5-сон қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Учинчи минг йиллик остонасига қадам қўяр экан бугунги замонавий XXI аср кишиси жамиятнинг барча соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Техник технологик кашфиётлар қилди. Аммо бу ютуқлар билан бир қаторда унинг психик олами ниҳоятда заифлашиб қолди.
Шахслараро, гуруҳлараро муносабатлар ўрнига техник воситалар билан мулоқот қилиш тенденцияси кучайиши кузатилмоқда. Барча қулайликларни ўзи учун кашф қилган инсон бошқа инсонлар билан мулоқот жараёнини самарали юритиш имкониятига эга бўлмай қолмоқда. Мазкур диплом иши шахснинг ижтимоий-психологик муносабатлар ўрнатиш ва олиб бориш, низоларни бартараф этиш ва уларни олдиндан башорат қилиш, муносабатларда инсон омилини юқори даражага қўйиш ва яна бир талай умуминсоний сифатларни шакллантириш учун социал-психологик тренингнинг психокоррекцион омил фатида тадқиқ қилишдан иборат.
Ўзининг маъносига мувофиқ ижтимоий-психологик тренинг гуруҳдаги ташкилий ишларни фаоллаштирувчи, гуруҳ аъзоларининг тажрибаларини, кўникмаларини, билимларини оширувчи, берилган топшириқларни бажаришда махсус йўналишни шакллантирувчи деб тушунилади1. Айнан тренинг, тафаккур ижтимоий психологиясининг предмети бўлган тафаккур ва фаолиятнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини ўзида акс эттиради. Ушбу ходисани шартли равишда интенсив ижтимоийлашув жараёни деб аташ мумкин. Бизнинг ҳолатимизда эса гуруҳлар ва шахсларнинг характеристикаси ривожига шубҳасиз таъсир этувчи инкультурация ва аккультурация жараёнига кўпроқ мос тушади.