Гуруҳий меъёрлар Гуруҳда роллар позицияси Гуруҳий аҳиллик тушунчаси Тренинг гуруҳларида гомогенлик ва гетрогенлик Тренинг гуруҳининг миқдорий таркиби Тренинг фаолиятининг мақсади Тренинг гуруҳлари психотерапия, психокоррекция ва ўқитиш билан биргаликда кечади. Тренинг гуруҳларида қуйидагича мақсадларда амалга оширилади: қатнашчиларни муаммоларини тадқиқ қилиб ва уларга психологик ёрдам бериш; психологик саломатликни сақлаш ва субъектив ҳолатларни яхшилаш; психологик қонуниятларни, механизмларни ва шахслараро алоқаларни ўрганиш ва унинг инсонлар билан мулоқотига таъсирини таҳлил қилиш; Қатнашчиларни ўзини тадқиқ қилишини ва онгини ривожланишини ўрганиш ёеи эмлционал ҳолатларни ўзгаришини олдини олиш;
1 расм
мулоқот Коммуникатив
вазифаси
Социал психологик тренингнинг
шакллантириш вазифалари
креатив яратувчилик
вазифаси
Когнитив-ўрганиш вазифаси
конатив вазифаси
Эмоционал
вазифаси
а) мулоқот коммуникатив (индивидуал, гуруҳий ва жамоавий ўзаро таъсирлар даражасида одамларнинг ўзаро алоқаси);
б) ахборот маълумот (сезги, идрок, хотира ва бошқа воситалар асосида амалий тажриба мазмунини жамлаш ва намоён этиш);
в) когнитив ўрганиш вазифалар (тафаккур, тасаввур, фантазия воситаси орқали идрок этилган нарсаларни маъносини англаш);
г) эмоционал барқарорлик вазифалар (инсон томонидан одамлар билан бўлган ўз муносабатларини кечирилиши, ҳис этилиши);
д) конатив вазифалари (инсонни у ёки бу қадриятлар тизимига интилиши);
е) креатив яратувчанлик вазифалари (мулоқот жараёнидаги одамнинг яхши томонга ўзгариши).
Биз ушбу социал психологик тренингнинг фвазифаларидан ҳисобланмиш конатив функциясига алоҳида (инсонни у ёки бу қадриятлар тизимига интилиши) урғу бериб ўтишга ҳаракат қиламиз. Жаҳон психологиясида хулқ-атвор, муомала ва фаолият муваффақиятини таъминловчи омилларнинг энг муҳими тариқасида инсоннинг ҳиссий ҳаёти, маънавий дунёси ётиши аксарият назариётчи психологлар томонидан таъкидлаб ўтилади. Бу талқиннинг ҳаққонийлигига ҳеч қандай эътирозлар бўлиши мумкин эмас, чунки, мазкур омил экспериментал психологиянинг мустақил соҳа сифатида вужудга келишидан эътиборан устувор, далил тақозо қилмайдиган атрибут сингари тадқиқот предмети моҳиятига сингиб кетган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, шахс муомаласининг, хулқ-атворининг кечиши, фаолиятининг муваффақиятли, сермаҳсул якунланиши кўп жиҳатдан шахснинг ҳиссий ҳолатларида (ҳиссий тон, кайфият, стресс, аффект ва ҳоказо) изоҳланиши мураккаб бўлган руҳий кечинмаларга, юксак ҳис-туйғуларга, яъни маънавий омилга бориб тақалади.
1) билиш вазифаси (ўқитиш жараёнида билимларга эга бўлишни акс эттиради);
2) эмоционал вазифа (одамлар билан бўлган муносабатларини кечиришини акс эттиради);
3) интегратив вазифа (социал-психологик тренинг ва ўқитиш мотивларининг ўзаро алоқаси асосида пайдо бўлувчи умумий мотивацион доиранинг ўзаро бир-бирини тўлдириши, уйғунлашувини акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |