Социал психологик тренинг гуруҳий психокоррекция сифатида



Download 208,03 Kb.
bet20/33
Sana25.02.2022
Hajmi208,03 Kb.
#306836
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
СОЦИАЛ ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ

13. Байналминаллик. Ўз халқи ва бошқа халқларнинг тарихи, санъати ва маданиятига, яшаш тарзига қизиқиш, байналминал характердаги тадбирларда иштирок этиш, ўзга мамлакатларнинг меҳнаткаш халқига қардошларча ёрдам тадбирларида қўлдан келганича қатнашиш.
14. Ростгўйлик. Сўз билан иш бирлиги, тўғрисўзлик, ўз хатолари ва қилмишларини ихтиёрий тан олиш.
15. Ишбилармон, тадбиркор бўлиш. Иқтисодий тафаккурни шакллантириш, ҳаётда тадбиркорона муносабатни кўрсата олиш.
16. Оилани мустаҳкам сақлаш руҳида тарбиялаш. Оила жамиятни негизи эканини англаш. Оилавий муносабалар ҳақида билимга эга бўлиш.
17. Ор-номусли бўлиш. Қилган салбий хатти-ҳаракатларни тан олиш. Уларни тўғрилашга ҳаракат қилиш. Ўз-ўзини назорат қилишни шакллантириш.
18. Соғлом, жисмонан етукликка интилиш. Спорт тўгаракларига қатнашиш.
19. Масъулиятни ҳис этиш. Ижтимоий бурчни англаш, жамият, Ватан, оила, мактаб, дўстлар олдидаги масъулиятни англаш.
20. Виждонлилик. Бировнинг ҳақига ҳиёнат қилмаслик. Виждон азобтда ёнмаслик учун юқори фазилатларни ўзида шакллантириш.
Юқорида келтирилган мезонларни ўзида мужассамлантирган талаба “Маънавий етук” шахс деб қабул қилиниши мумкин, лекин бу рўйхатда талабанинг гуруҳдаги позитив ўрнини белгиловчи, жамоавийликка интилишни кучайтирувчи аффилиатив хусусиятларни аниқлашимиз ва мазкур ишда кўзланган асосий мақсадимизга эришишимиз лозим бўлади.
ИККИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Социал-психологик тренингни шахс ижтимоий хулқи ва психологиясига алоқасини ўрганишга бағишланган ҳолатларни тадқиқ қилиш ва манбалар таҳлилига асосланиб қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Шахс сифатлари, унинг шахсларга, мулоқот жараёнига ва ўзлигини намоён этишга бўлган эҳтиёжлари, жумладан, ижтимоий эҳтиёжлар ўртасидаги алоқадорликни аниқлашга бағишланган назарий – методологик таҳлилимиздан кўриниб турибдики, аввало, ушбу масаладаги илмий тадқиқотлар психолог, педагог ҳамда социологлари томонидан кўпроқ ўрганилган. Бу ишларда шахснинг умуминсоний қиёфасига чизгилар, уларни шакллантирувчи объектив ҳамда субъектив омиллар яққол тавсифланган.
2. Таҳлил этилган ҳолатларда тренинг ўтказувчи маънавий қиёфасининг тренинг иштирокчиси ижтимоий хулқига алоқадорлиги таъкидланган ва унинг механизмлари тўғрисидаги муайян фикрлар мавжуд бўлсада, айнан сойиал психологик тренингнинг ўрни белгилаб берилган.
3. Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарлари фундаментал аҳамиятли бўлиб, бизнинг илмий ишимиз учун асосий методологик асос ҳисобланади, чунки ундаги ғоялар шахс маънавиятини шакллантирувчи ички бошқариладиган мотивацияни ўрганишни долзарб масала сифатида инобатга олиш учун ёрдам беради.
4. Шундай қилиб, ёшларимизнинг ижтимоий қирралари инсоний сифатларининг ажралмас қисми бўлиб, у миллий тараққиётимизни таъминловчи мафкуравий омилдир. Фикримизча, инсоний қиёфасини шакллантириш соф ижтимоий-психологик феномен сифатида миллий тараққиёт мақсади билан уйғунликда талқин этилиши ва унга тартки бўлувчи барча психологик жабҳаларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш зарур. Талаба-ёшларимизда маънавий қиёфани шакллантириш масаласида бизга социал психологик тренинглар ёрдам беради ва асосий восита бўлиб хизмат қилади.
5. Шахслараро муносабатларни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак бўлади. Айтиш жоизки, инсон хулқ-атворининг сабабларини тушунтириб бериш учун муносабатлар муаммосига диққат эътиборни қаратиш ғоят муҳим. Чунки, инсонга таъсир эта билиш, самарали бошқариш учун энг аввало унинг хулқ атворини ва фаолиятини бошқариб турувчи мотивацион механизмларини тушуниш, англаш керак бўлади. Фақатгина инсонни нима, қандай куч ҳаракатга ундашини билиш орқалигина, унинг хулқ атворини бошқарувчи самарали шакл ва усулларини ишлаб чиқиш мумкин.
6. Самарали фаолият кўрсатишнинг муҳим омили бўлиб жамоадаги ўзаро шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўйилганлиги ҳисобланиб, бунда мулоқот (бошқа инсонларга бўлган интилиш) эҳтиёжининг қондирилганлик даражаси, айниқса эмоционал-ишончли муносабатларга бўлган эҳтиёж муҳим роль ўйнайди. Айниқса, педагогик касб эгалари учун тренингнинг шаклланганлик даражаси биринчи даражали масалалардан бирига айланиши керак, чунки тренинг жараёнидаги коммуникатив ўзаро таъсир енгиллик, ишонч уйғота олиш, ўзаро тушуниш ва жалб қила олиш, тренинг иштирокчиларини бирлаштира олиш каби характеристикаларни ўз ичига қамраб олади.
III БОБ. ТРЕНИНГ ДАСТУРИ УСТИДА ИШЛАШНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ


    1. Download 208,03 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish