Ота-оналарга маслаҳатлар
- болаларнинг ўй-фикрини қизиқиб тингланг, уй ишини бажарганида рағбатлантиринг;
- болаларнинг қизиқувчанлигини ривожлантиришда ёрдам кўрсатинг. Бундай ёшда болалар ўзида пайдо бўлган қизиқишни айта бошлайди, эътиборли бўлинг;
- болангизнинг кун тартиби бўлиши, унда уй вазифаларига алоҳида вақт ажратиши керак. 10 ёшида болалар тез ўса бошлайди. Шунинг учун болалар камига 8 соат ухлаши тавсия қилинади,
- боланинг хулқи ёки ўқишидаги барча ўзгаришлари ҳақида ўқитувчига хабар бериб туринг;
- болалар сизнинг ёрдамингизга муҳтож. Ишидаги камчилигини айтиб, ўэ навбатида уларга ишончингизни билдиринг, Шунда боланинг ўз-ўзига бўлган ишончи ортади. Бундай ёшда болалар бир неча кўрсаткичларни бажара олади. Аниқ кўрсатмалар беринг, фарзандингаз уларни тушунганлигини текширинг. Мумкин бўлса, бу босқичларни амалга оширишга рухсат беринг.
Болаларга қуйидагиларни ёзишни топшириш мумкин.
- қариндоши ёки дўстига хат;
- совға учун миннатдорлик хати;
- кундалик олиб бориш;
- севимли овқатини тайёрлаш усулини ёзиб олиш;
Боладан ўз қарорининг сабабларини тушунтириш ёки ўз фикрини асослаб беришни сўранг.
- нимага бу менга ёқади?
- нимага бундай ишлагинг келади?
- ўқиган китобларинг ҳақида қандай фикрдасан?
- нимага бундай деб ўйлайсан?
- бу муаммони ечаётганингда нима хақда ўйладинг?
Бу дунёда барчамиз фарзандимизнинг бахту камолини, иқболини кўришни истаймиз. Бироқ, унга элтувчи йўл хақида ҳам ўйлашимиз керак. Бу йўл илм ва маърифат йўлидир. Ҳаётга илк қадамини қўяётган болаларни йўлга солиш сизнинг, бизнинг катталарнинг вазифаси эмасми? Ота-оналар фарзандининг қизиқишига алоҳида эътибор қаратса, у қадрлайдиган нарсаларни хурмат қилса етук инсон бўлиб етишишини таъминлаган бўлади. Хулоса қилиб айтганда, фарзандларимиз таълим ва тарбиясида мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигининг ўрни муҳим. Биргаликда фидойилик билан, жон куйдириб ҳаракат қилсак, уларнинг баркамол инсон бўлиб вояга етишлари учун кераклича ҳисса қўшган бўламиз.
ХУЛОСА
Республикамиз Мустақилликка эришган биринчи кундан бошлаб қабул қилинган қонунлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлардан бири «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»дир. Унинг асосий мақсади - таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла холос этиш. Ривожланган дав-латлар даражасига, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи, юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир.
Кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг асосий таркибий қисмлари; «Узлуксиз таълим», «Шахс», «Давлат ва жамият», «Фан», «Ишлаб чиқариш»дан иборатдир. Кўриниб турибдики, узлуксиз таълим орқали шахсни давлатга ва жамиятга фойда келтирадиган комил инсон қилиб тарбиялаш, илм-фаннинг юқори чўққиларини эгаллаш билан бир қаторда жаҳон андозаларига мос ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборат.
Ёшларимизни миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини шакллантиришда касб-ҳунарга меҳр, меҳнатга иштиёқ уйғотишда синф раҳбарининг ўрни беқиёсдир.
Ёшларни Ватанга муҳаббат, халқига ва Президентига садоқатли, касб-ҳунарга, замонавий билимларга қизиқиш, спортга ҳавас хамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш каби улуғвор вазифалар ҳар бир ўқитувчи, тарбиячи мураббийнинг бугунги кундаги мақсади бўлмоғи лозим. Синф ўқувчилари, ўқитувчилар жамоасининг диққат марказида бўлиши керак ва уларнинг муваффақиятлари таълим муассасасининг ҳам ютуғидир.
Қадрият инсоннинг маънавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қиладиган, шу боис инсоният томонидан қадрланадиган, маданий, маънавий, мафкуравий, сиёсий, иқтисодий омилларнинг мажмуидир.
Аслини олганда, энг олий қадрият инсоннинг ўзидир.
Ўзбек халқининг қадим – қадимдан авайлаб сақланиб, унинг неча – неча авлодларининг маънавий мулкига айланиб келган, бироқ қатағонлар ва турғунлик йилларида эътиборсизлик ва бефарқликлар натижасида камситилган, миллий анъаналар, бетакрор, урф – одатлар, диний расм – русумлар ва бошқа маънавий қадриятлар ҳар томондан исканжага олинди.
Тоталитар тузум давридаги ўзбекларнинг қадимий қадриятлари, урф – одатлари ва халқчил ғояларини акс эттирган, неча минглаб мисраларни, жилд – жилд китобларни ташкил этадиган афсоналар, ривоятлар, эртаклар, достонларга бир ёқлама муносабатда бўлинди. Уларга замонасозлик, синфийлик, партиявийлик нуқтаи – назардан туриб баҳо берилди.
Мустақиллик халқимизнинг маданий – маънавий тараққиётига кенг йўл очиб берди. Президентимиз И.А.Каримов XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг X сессиясида сўзлаган нутқида “Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф – одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини хисобга оламиз” деб таъкидлади. Республикамиз раҳбарлари халқимизнинг тарихий, миллий ва маънавий қадриятларининг тикланиши учун ибратли ишларни амалга оширмоқдалар. Жумладан, “Қуръони Карим”нинг ва “Исмоил Бухорий ҳадислари тўплами”нинг ўзбек тилига таржима қилиниши ва нашр қилиниши, катта воқеа бўлди. Бугунги кунга келиб Абу Исо Муҳаммад Ат – Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия”, Носириддин Бурхонуддин Рабғузийнинг “Қиссаий Рабғузий”, Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар” номли китобларини ўқишга сазовор бўлдик. “Темур тузуклари”нинг чоп этилиши миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш йўлида катта ютуқ бўлди. Миллий қадриятларимиз байрамларимизни тиклаш борасида кўплаб янгиликлар бўлиб турибди. Бобомиз Амир Темур ҳазратларининг 670 йиллиги, Имом Ал – Бухорийнинг 1235 йиллиги, Ал – Фарғонийнинг 1210 йиллиги нишонланди.
Миллий қадриятларимизни аслига келтириш ва ривожлантиришда халқимизнинг кўп асрлик анъаналари, маданияти, урф – одатлари, маросимлари, байрамлари ўз алоҳида ўрнига, аҳамиятига эга. Маданий – маънавий меросимиз, асрий анъаналар, ўтмишдан авлод – аждодларимиз меҳри билан бизларга етиб келган, бугунги ҳаётимиз учун хизмат қилаётган энг катта маънавий бойлик, буюк хазинадир. “Бу хазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожеалар вақтида омон сақлаб қолади ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди”.
Ўзбек халқи қадриятларининг ҳар бири ўзига муқаддас, мўътабар, айни чоғда мустақилдир. Ҳар бирининг умумийликдан ташқари ўз мақсад вазифалари, йўналишлари, услубий хусусиятлари, ўзига хос фазилатлари ва табиати бор.
Ўзбек анъанавий қадриятлари – хусусан халқ педагогикаси, оғзаки ижод, унинг таркибидаги пандномалар, ўгитлар, насиҳатлар, олқиш дуолар ҳар кун, ҳар дақиқа жонли жараёнларда яшаб, турмуш тарзимизни безаб, айниқса, фарзандларимизга тўғри бўлиш, тўғри яшаш ва одоб – ахлоқи жойида бўлишликни эслатиб турувчи, даъвад қилувчи манбалардир. Уларнинг ижтимоий тарбиявий ҳамда умумбашарий аҳамияти ҳам шунда. Қисқаси, ўзбекона қадриятларимизнинг бетиним қайнаб ошиб турувчи булоқлари чанқоқ қалблар қанқоғини қондирувчи, табиатга жон ато этувчи мусаффо чашмалардир. Бу чашмадан маънавий – маърифий ташналикни бостириш учун қанчалик кўп истемол қилмайлик чанқоғимиз шунчалик ортиб бораверади. Демоқчимизки, ёшларимиз халқона қадриятлардан нечоғлик кўп сабоқ олсалар, уларнинг тафаккурлари шунчалик бойиб, ақл – идроклари қайрилиб, ҳар томонлама камол топаверадилар.
Қадриятларимизнинг яна бир умумий, муштарак томони шундаки, уларнинг барчаси, инсоннинг иймон – эътиқодда, маънавий – маърифий ва ахлоқий – руҳий тарбияда комил одам бўлишликка қаратилган. Барча қадриятлар қатламига тарбия, тарбия ва яна тарбия сингдирилган. Дарвоқе, ислом қадриятларининг бош мавзусини ҳам иймон эътиқод, ихлос,ибодат, тақво ахлоқнинг одоб , дўст-биродарлик, аҳиллик, ота-она, қариндош – уруҳчилик, шунингдек ,фарз, вожиб, суннат, мастаҳаб, ҳалол ва ҳаром, меҳр –оқибат, инсоф, диёнат ва шунга ўхшашлар ташкил этади.
Халқона қадриятлар исломий қадриятларга ҳамоҳанг бўлиб, уларда меҳр – оқибат, ҳалоллик, поклик, адолат, инсоф, ватанни севиш, элни эъзозлаш, меҳнатсеварлик, камтарлик, мардлик, қўни – қўшничилик, ботирлик, ҳушёрлик, тадбиркорлик, сахийлик, хайр – эхсон, меҳмондўстлик, қадр – қиймат, мухаббат, ишқ, вафо, садоқат, умид, тақдир, қариндош – уруғчилик, сабр – қаноат, рисқ – насиба, тежамкорлик, фаросат, ғурур, фахр, тозалик, туғилиш, тинчлик, фаҳм – фаросат каби инсоний фазилатлар улуғланади. Исломий қадриятларда ҳам, ҳаётий қадриятларда ҳам инсон учун қора доғ бўлувчи: куфр, разолат, ҳасад, адоват, хиёнат, ёлғончилик, фитна – фасод, зулм, дилозорлик, худбинлик, ишёқмаслик, текинхўрлик, ҳаромхўрлик, танбаллик, боқимандалик, хоинлик, фоҳишалик, адолатсизлик, ёмонлик, илмсизлик, манманлик, қўрқоқлик, эгрилик, таъмагирлик, очкўзлик, бахиллик, инсофсизлик, одобсизлик, сабрсизлик, бенасиблик, ношудлик, тенгсизлик каби салбий хислатлар аёвсиз қораланган.
Қадриятлар одобида ҳаққоний, адолатли йўл тутилади. Халқ вақти келса, қаҳрли, қаттиқ қўл, керак бўлса юмшоқ кўнгил, талабчан, айни вақтда, меҳрибон тарбиячидир. Халқ қадриятлари одоб – аҳлоқ масалаларига комплекс ёндашиб тарбиянинг узилиб қолишига йўл қўймайди. Халқ тарбиясида ҳамма нарса ўз ўрнида муҳим ва кераклидир. Ҳеч бир соҳа назар – эътибордан четда қолмайди. Оила ва жамият, шахс ва жамоанинг алоқаси, гузар, маҳалла, қўни – қўшни масъулияти ҳам инобатга олинган ҳолда иш юритилади. Халқ айни чоғда ёш авлод тарбияси учун ҳеч нарсани аямайди.
Қадриятлар мазмуни халқ педагогикаси қатламларига сингдирилган. Улар бағрида камол топган. Демак, президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва Олий Мажлис тасдиқлаган “Таълим тўғрисида”ги “Қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган тарихий қонун – қоидаларни амалга ошириш орқали комил инсонни тарбиялаб етказишда моддий қадриятлар билан бир қаторда маънавий қадриятлар ҳам оламшумул аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |