Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари



Download 0,52 Mb.
bet1/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
БМИ 2


Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари.

Режа.
Кириш. 1-10 бетлар


I.БОБ. Ўқувчиларни бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширишнинг аҳамияти. 11-13 бетлар

    1. Миллий шарқона тарбия мезонларини сингдиришда синф раҳбарининг ўрни. 14-17 бетлар

    2. Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда миллий удум ва одатларни ўқувчилар онгига сингдириш. 17-44 бетлар

    3. Синф раҳбарининг ўқувчилар жамоаси билан ишлаш усуллари. 45-54 бетлар

II. БОБ. Бошланғич синфларда ўқув – тарбиявий жараённи шакллантиришда синф раҳбари фаолияти. 55-63 бетлар





    1. Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбарининг фаолиятини ташкил этиш методикаси. 64-76 бетлар

    2. Синф раҳбарининг ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш борасида олиб борадиган ишлари. 76-82 бетлар

    3. Ўқувчи – ёшларга миллий урф – одатларни сингдиришда ота – она ва синф раҳбарининг ҳамкорлиги. 82-92 бетлар

Хулоса. 93-97 бетлар


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 98-100 бетлар.









КИРИШ.
Юртимизда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратиш устувор вазифалардан биридир. Шу маънода мактабларнинг роли беқиёс даражада ортади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги Фармони мактабларимиз яқин келажакда жамият кўркига айланишини яна бир бор исбот этди. Бу эътибор миллатга, шахс камолотига кўрсатилган эҳтиром эканлигини қайд этиш жоиз. Зеро инсон шахс сифатида камол топишида мактаб таълими дастури муҳимдир. Мактабда таълим-тарбия жараёнини самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан синф раҳбарига боғлиқ. Бугунги кунда синф раҳбари ишини ташкил этиш ва амалга оширишда уларга ёрдам берадиган бир қатор педагогик қўлланмалар нашр қилиш лозим. Лекин синф раҳбари ўзининг кўп қиррали иш фаолиятини ташкил этишда маълум қийинчиликларга дуч келмоқда. Улар айниқса, ўз синфидаги ўқувчилар жамоасида муайян ишларни қандай ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш услубини кўрсатиб берадиган қўлланмаларнинг жуда камлиги туфайли анча қийинчиликларга дуч келишмоқда. Шуларни ҳисобга олиб, синф раҳбари вазифаларининг янги давр талабига мувофиқ жиҳатларини, таьлим-тарбия жараёни билан боғлиқ хусусиятларини ва педагогик раҳбарлик борасидаги масалалар ҳақида мулоҳаза юритмоқчимиз. Синф раҳбари ўқувчиларнинг асосий тарбиячиси сифатида уларни ҳаётга тайёрлайди. Юқори синф ўқувчиларидан «Синф раҳбари улар учун ким ва қандай одам?» деб сўраганимизда ҳеч бир иккиланмай мактабда «Ҳаётга ўргатадиган фан ўтилмайди, демак буни синф раҳбари қилиши керак» деган фикрларни билдирмоқдалар.
Инсонни ҳаётга, яшашга ўргатиш! Бу осон эмас. Бунинг учун ана шу улкан масьулиятнн ўз зиммасига олаётган мураббий жуда кўп нарсаларни билиши, юксак фазилатларга эга бўлиши, шахсий эътиқод ва қарашлари, маънавий дунёси билан ўқувчиларни ўз орқасидан эргаштира олиши керак. Синф раҳбари давримиз талабига мувофиқ комил инсонни - ҳар томонлама етук ривожланган ёшларни тарбиялашга раҳбарлик қилишга даъват этилган шахсдир.
Тарбия - бу энг мураккаб ижтимоий жараёнлардан биридир. Бу унинг чексиз кўп қирралилигида, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган таъсирларнинг узлуксиз ривожланишида ўзгариб боришидадир.
Тарбия узоқ муддатли доимий жараён, лекин унинг имкониятлари чекланган, чунки тарбия жараёнининг кўп қисми синф раҳбарларининг эътиборидан ташқарида рўй беради. Шундай экан, синф рахбари ягона тарбиячи, етакчи бўлишни қайси йўллар билан таъминлаш мумкин ва умуман уни таъминласа бўладими ўзи? Синф раҳбарининг таълим-тарбиявий жараёндаги муваффақияти, тарбиявий иш самарадорлигига боғлиқ? Ана шу каби масалаларга ушбу тадқиқот ишимиз давомида айрим жавобларни топамиз деган умиддамиз.
Умумий ўрта таълим муассасаларида синф раҳбари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги қарорлари, Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли меъёрий ҳужжатлар синф раҳбари ҳақидаги Низом асосида ташкил этилади.
Синф раҳбари таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири бўлиб, ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади. Шу ўринда, Юртбошимизнинг «Ўқитувчи бола тимсолида шахсни кўриши керак. Шахсда Оллоҳ таоло берган иқтидорни аниқлаши, рўёбга чиқариши керак», деган фикрларини айтиш жоиздир.
Синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, болалар етакчиси, психолог, ота-оналар, шунингдек, таълим муассасаси раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, махалла, ҳуқуқ-тарғибот идоралари, ҳомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда иш ташкил этади.
Синф раҳбари таълим муассасасида ва кенг жамоатчилик орасида синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан биргалиқда) таълим-тарбиясига жавобгар шахс ҳисобланади.
Унинг мақсади ҳар томонлама баркамол шахс-фуқарони синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратишдир. Бу борада таълим муассасалари педагогик ва ўқувчилар жамоаси ҳамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндошишни йўлга қўяди.
Бошланғич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланадилар. 5-9 синфларда синф раҳбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси маъмурияти томонидан танлаб олиниб тайинланади.
Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish