Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари


Миллий шарқона тарбия мезонларини сингдиришда синф раҳбарининг ўрни



Download 0,52 Mb.
bet6/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
БМИ 2

Миллий шарқона тарбия мезонларини сингдиришда синф раҳбарининг ўрни.

Испаниялик бир файласуф олим бутун умрини жаҳон халқларининг урф – одатларини, аҳлоқ –одобини ўрганишга, тадқиқ қилишга бағишлаган экан. Иттифоқо, ўша олим бизнинг юртимизга ташриф буюриб, Тошкент, Самарқанд, Бухорода бўлибди. Юртига қайтиб боргач: “ Ҳозиргача ўрганган, тадқиқ қилган барча ишларимни ўн беш ёшли ўзбек қизалоғининг ўрнидан туриб, қўлини кўксига қўйганча чой узатишдаги одобига, назокатига алмаштиришга рози эдим.”. деган экан. Биз шундай юксак маданиятли халқнинг фарзанди эканлигимиздан ҳар қанча фаҳрлансак арзийди, албатта.
Дарҳақиқат, халқимиз азал – азалдан ахлоқий фазилатларга бой бўлган. Ота – боболаримиз фарзанд ўстирар эканлар, уларнинг хулқ – атворларига, гап – сўзларига, кишилар олдида ўзларини қандай тутиб, нималар ҳақида фикрлашиб, ўз мақсадларини қандай сўзлар билан тушунтиришларига катта аҳамият беришган. Улар фарзандларининг қўрслик қилиши, катталар суҳбатига аралашиши, ножўя ишларга зинҳор – базинҳор йўл қўймаганлар. Бу нарсаларга фарзанд тарбиясининг энг муҳим томони деб қараганлар.
Аммо, минг авсуски, яқин тарихимизда шарқона тарбия, аҳлоқ – одобнинг минг йиллик тажрибаларидан “эскилик сарқити” деб воз кечдик, ўзлигимизни унутаёздик. Аҳлоқсизлик, ҳаёсизлик, ичкиликбозлик, қадимий меъросимиздан нафратланиш асосига қурилган “янги ахлоқ” зўрлаб тарғиб қилинди. Бу “оврупоча одоб”нинг самарасини, маънавиятимизга етказган зарарларини бугун ҳаммамиз кўриб турибмиз.
Шарқона одоб минг йиллар мобайнида исломий тарбия қоидалари асосида таркиб топиб, такомиллашиб борганлиги тарихдан маълум. Чунончи, “Қурони Карим ” оятлари мазмуни, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Ҳадислари, шарқ алломалари ва файласуфларининг китоблари тарбиямизнинг манбаи бўлиб хизмат қилган.
Исломий тарбия мусулмонлар ҳаётининг барча қирраларини, ҳатто майда жиҳатларигача қамраб олган. У гўдакларни эмизишдан тортиб, қандай кийинтиришгача, овқатланиш одобидан тортиб, кўча – кўйда, катталар қошида ўзини қандай тутиш лозимлигигача барча жиҳатларни ўз ичига олган. Энг асосийси, исломий одоб фарзандларнинг ҳалол, пок, меҳнаткаш, илмга интилувчан, катталарни, айниқса, ота – онани ҳурматлаш руҳида тарбияланишини шарт қилиб қўйган.
Жаноби Расулуллоҳ Ҳадисларида : “Фарзандларингизни иззат – икром қилиш билан бирга, аҳлоқ – одобини ҳам яхшиланглар!” , “Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу – одобдан буюкроқ меърос бера олмайди”, дейилган. Яна бир Ҳадисда эса: “Мўмин кишига берилган нарсаларнинг энг яхшиси чиройли хулқдир”, дейилгани бежиз эмас. Бобокалонларимиз ҳамиша баркамол инсон шахсини тарбиялашга интилганлар ва ўз фарзандлари, маҳалла ёшлари ва бутун жамиятнинг тарбияли бўлиши учун курашганлар. Ёшларни тарбиялашда “ Менинг болам ”, “ Сенинг боланг ” деб ажратишмаган. Тарбия бериш ҳамманинг виждоний бурчи, деб қаралган. Одамзод дунёга келибдики, мудом мукаммал тимсол ахтаради, комилликка интилиб, руҳий нажот йўлини қидиради. Шу орзу – интилиш самараси ўлароқ, маънавият бобида беқиёс кашфиётлар қилинган.
Комил инсон ҳақидаги таълимот инсонни камолотга етишини кўзда тутади. Комиллик бу – инсон Ердаги қилган ҳамма ишларининг маънавий эътиқод билан суғорилишидир.
Ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида комил инсонларни вояга етказишга катта эътибор берган. Бунинг натижасида асрлар давомида ақлу заковатга, қомусий билим ва қобилиятга эга бўлган Аз – Замахшарий, Абу Райҳон Беруний ва Ал – Форобий, Абу Али Ибн Сино ва Ал – Хоразмий, Амир Темур ва Улуғбек, Алишер Навоий ва Бобур, Огаҳий каби комил инсонлар етишиб чиқди ва оламга танилди. Улар туфайли халқимиз мағрур яшади, меҳнат қилди, доимо ҳуррият ва эрк сари интилди.
Бизга маълумки, Абу Али Ибн Сино буюк қомусий олим сифатида тиббиёт, риёзиёт ( математика ), фалакиёт, физика, кимё, биология, доришунослик, руҳшунослик, физиология, филология, фалсафа, ахлоқ, эстетика ва жисмоний тарбия каби кўплаб фанларнинг етук билимдон бўлган. Унинг ақл – заковати, яратган асарлари Ўрта Осиёдагина эмас, балки Шарқ ва Ғарбий Европа мамлакатларида ҳам ҳурмат билан тилга олинади. У ҳар томонлама комиллик даражасига етган улуғ инсон бўлган. Абу Али Ибн Сино йигирма тўрт ёшида илмларнинг ҳаммасидан хабардор бўлиб, Бухорода олимлар билан бўлган бахсда уларни доғда қолдирганлиги маълум. Бундай муваффақиятга олим камолотга эришганлиги туфайли муваффақ бўлган эди.
Абу Али Ибн Сино ўз ҳаёти ва фаолияти давомида доимо эзгуликка интилган комил инсон бўлган. Унинг номи ва асарлари ҳамиша тиллардан – тилларга, диллардан – дилларга ўтиб юраверади.
Инсон комилликка интилар экан, зинҳор бу интилишнинг охирига ета олмайди. Шу боис, мен комилман, камолотга эришдим, деган одам хато қилади. Инсон ўз фаолияти мобайнида, нуқсон ва камчиликларга ҳам йўл қўяди. Аммо шу нуқсону камчиликларни тушуниб, тузатиб, уларни такрорламасликка ҳаракат қиладиган киши баркамол инсондир. Бу ҳақда Алишер Навоий шундай деган:
Ноқис улдирким, ўзин комил дегай,
Комил улким, нуқсин исбот айлагай.
Инсон камолотига чек – чегара йўқ. Муттасил камолот сари интилмоқ - тараққиёт омиллардир.
Киши умрини баланд ҳиммат билан бойитмоғи шарт. Юксак мақсадлар сари интилмоқ, инсониятга наф етказиб яшашни ҳаётининг мазмуни деб билмоқ – ҳиммати баландликдан нишонадир. Алишер Навоий бу хусусда бундай деган:
Бировким, анга ҳиммат ўлди баланд,
Эрур олам аҳли аро аржуманд.
Ани, анга муфлиски йўқ ҳиммати,
Чу йўқ ҳиммати, йўқ анинг ҳурмати.
Ўтмиш маънавий меросимиз комил инсон ғояси билан чароғон. Ҳазрати Алишер Навоий достонларининг ҳар бири комилликнинг ўзига хос мезонидир. Дарҳақиқат, Навоий асарларининг ҳар бир саҳифаси, мисраси ва хулосасида ана шу мезон зўр куч билан ташвиқ этила боради. Чунончи, буюк шоирнинг “Арбаъин” асарида қуйидаги ҳикмат айниқса, муҳимдир:
Эл аро яхшироқ , дединг, кимдир,
Эшитиб шубҳа айла раф андин.
Яхшироқ бил ани улус ароким,
Етса кўпроқ улусга наф андин.
Яъни, эл орасидаги энг яхши одам – улусга ( халққа ) кўп фойда етказган кишидир.
Зеъро, комил инсоннинг бундан таъсирчанроқ ташвиқини топмоқ қийин.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish