Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари


Конституция - қомусимиз, фахримиз



Download 0,52 Mb.
bet9/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
БМИ 2

Конституция - қомусимиз, фахримиз
Дарснинг мақсади:
Таълимий мақсади: Ўзбекистон Республикасининг бош қомуси бўлган Конституция ҳақида ўқувчиларга маълумот бериш;
Тарбиявий мақсад: Конституциямизда берилган ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи, фарзандларнинг ота-оналар олдидаги бурчи ҳақида ўқувчиларга маълумот бериш;
Ривожлантирувчи мақсад: Конституциянинг моҳияти, унинг мазмуни ҳақида тушунча бериш, унинг халқчиллигини тушунтириш, миллийлигимизни, анъаналаримизни ўрганиш.
Дарснинг услуби: ҳикоя суҳбат, савол-жавоб.
Дарснинг жиҳози: Конституция ҳақида китоблар, башоратлар.
Дарснинг бориши:
I.Ташкилий қисм:
1. Саломлашиш.
2. Давоматни аниқлаш.
3. Синф ўқувчиларининг тайёргарлигини текшириш.
4. Диққатни жамлаш.
II. Ўтилган мавзуни сўраб баҳолаш
1. Ўзингизни синфдошларингизни, яъни синф жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?
2. Энг яқин дугонангиз ҳақида гапириб беринг.
3. Синф боши, синф фаоллари ҳақида.
III. Ўтилган мавзуни хулосалаш.
Инсоннинг энг яқин сирдоши унинг мактабда орттирган дўстлари, яъни синфдошлари ҳисобланади. Синфдошлар 11 йил бирга бўлиб, бирга ўқиб, бир-бирига меҳрибон, бир-бирига яқин бўлиб қолади. Мактабда ўқиб юрган кезларда синфдошлар бир-бирини қадрига етмайдилар, мактабни битиргандан сўнг уларнииг ҳар бирининг ўрни билинади. Мактабни битиргандан сўнг ҳаёт ҳаммани ҳар томонга чорлайди, лекин ўшанда ҳам синфдошларимизнинг меҳрини, оқибатини қўмсаймиз. Энг гўзал, энг мафтункор, энг беғубор давр синфдошлар билан ўтган мактаб чоғлари ҳисобланади.
IV. Янги мавзунинг баёни.
1992 йил 8 декабрда 12 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши ҳақидаги масала қўйилди ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. «Конституция» лотинча сўз бўлиб, «ўрганаман, белгилаб қўяман» деган маънони билдиради. Ўзбек тилида асосий қонун, яъни давлатни бошқариш, унинг ички ва ташқи ҳудудларини идора қилиш каби маъноларни англатади. Бу қонуннинг кучи шартлари, халқчиллиги шундаки, анъаналаримиз, эътиқодимиз умуман миллий қадриятларимиз ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилган. Мамлакатлар давлатчилик тизимларини тез шакллантиради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 128 модда, 26 бўлим ва 6 бобдан иборат. Ушбу ҳуқуқий ва сиёсий мафкуранинг энг юксак ютуқларини ҳозирги замон конституциявийлик илмини ўзида мужассам этган, Ўзбекистон Республикасида давлат сиёсий тизимидан амалда бошқа тизимга ўтилганлиги, тубдан янгиланиш рўй берганлигини ва миллий қадриятларнинг чуқур илдизларига суянилганлигини кўриш мумкин.
V. Янги мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Конституция деганда нимани тушунасиз, у қандай маънони билдиради?
2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish