Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари



Download 0,52 Mb.
bet20/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
БМИ 2

Ишонтириш орқали ўқувчиларнинг онги ғоявий – аҳлоқий меъёрлар ва тушунчалар билан бойишига эришилади. Ишонтириш усули биринчи навбатда онгга таъсир этади, ғоявий – ахлоқий тушунча, қараш, баҳо беришни таркиб топтиради. Маълумки, эътиқод, қараш, баҳо бериш хатти – ҳаракатларнинг ахлоқий талқинларига айланади ва пировардида хулқ – атворга ҳам таъсир этади. Ўқувчиларда ўзлари билиб олган ахлоқий талаблар даражасида бўлишга интилиш пайдо бўлади ва ривожланиб боради. Бу интилишни сақлаш ва мустаҳкамлашгина эмас, балки уни амалга ошиши учун имконият яратиш муҳимдир.
Ўқувчиларнинг тўғри сўзлари ва уларнинг ҳақиқий эътиқоди, қарашлари, баҳо бериши, хулқ – атвори ўртасида узилиш пайдо бўлганда ишонтириш усулининг нотўғри қўлланилиши оғзаки тарбия ҳавфини келтириб чиқаради. Бундан сохталик, иккиюзламачилик, тилёғмалик келиб чиқади, тарбияга жиддий путур етади. Болаларни маъноси тушунарсиз, мазмуни қизиқарсиз, улар томонидан ҳис қилинмаган сўзларни тинглашга мажбур қилмаслик керак. Уларнинг шахсий тажрибаларига таяниб, янгича қараш пайдо қилишга ёрдам бериш, ишонтириш ва агар зарур бўлса, фикридан қайтариш жуда мухимдир.
Ўқувчилар фаолиятининг энг тарқалган шаклларидан бири синф мажлиси, болалар ташкилотлари ҳаракатлари, йиғинлари бўлиб, уларда ишонтириш усули кенг қўлланилади. Булардан ташқари, тарбиявий соатларда, учрашувларда, ахлоқ муаммоларига доир бахсларда, кечаларда, ўқувчилар билан яккама – якка суҳбатларда бу усул қўл келади.
Ўқувчиларни фақат синф раҳбарининг суҳбат ва тушунтиришлари ёрдами билангина эмас, балки уларнинг ўз ҳаётий тажрибалари, кундалик ижодий фаолиятлари, бошқа кишилар билан доимий суратда муомалалари орқали ҳам тарбиялаш лозим. Яхши китоб, юксак ғояли санъат асари, қизиқарли радио эшиттиришлари, ойнаи – жаҳон кўрсатувлари, синфдан ташқари ўқишни ташкил этиш, газета ва журналлар ўқишга ўргатиш ҳам ишонтириш мақсадига хизмат қилади.
Аммо, баъзи холларда, одатда ўқувчи бирор хатоликка йўл қўйган тақдирдагина танбеҳ берилади, насиҳат қилинади. Бундай суҳбатнинг ишонтирувчи таъсири жуда кам бўлади. Синф раҳбарининг ишонтирувчи сўзи катта таъсир кучига эгадир. У пайдо бўлган саволга жавоб беради, муаммони ойдинлаштиради, шубҳа – гумонларни бартараф этади, маълум бир йўл – йўриқларни тавсия этади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish