Ижтимоий фойдали меҳнатни ташкил этиш.
Ўқувчиларнинг ўз меҳнатларининг ижтимоий аҳамиятини англаб етиши синф раҳбари ишини услубий жиҳатдан тўғри ташкил этилганлигини билдиради.
Меҳнат қилиш орзуси турли сабаблар билан пайдо бўлиши мумкин. Агар синф раҳбари ҳар қандай ишни ташкил этишда ишнинг ижтимоий аҳамиятини англашни назарда тутувчи юксак даражадаги мавзулар ( сабаблар) ҳақида қайғурса, ҳар бир иш ўқувчида меҳнатда қатнашишнинг барқарор кўникмалари, унга эҳтиёж тарбиялашига ёрдам беради.
Ўқувчилар жамоасида агар меҳнатдан кўзланган мақсаднинг ўзи аниқ ифодаланган юксак маънога, кўтаринки руҳга эга бўлса, синф раҳбари осонгина меҳнат қилиш истагини юзага келтиради.
Одатда, ўқувчилар ўзлари учун қизиқарли иш бўлиб кўринган меҳнат топшириқларини бажаришга киришадилар. Мактаб ховлисини тозалаш, синфда ўз – ўзига хизмат кўрсатиш каби ишларда кишини жалб қиладиган нарсалар кам. Бу ўринда синф раҳбари болалар бажараётган ишларнинг аҳамияти ҳақида гапириб бериш, уларнинг умум ишига қўшаётган ҳиссалари нималардан иборат эканлигини тушунтириши керак.
Синф раҳбаридан ўқувчиларга шу нарсани кўрсата билиш талаб этиладики, Синф жамоасининг ижтимоий фойдали ишлари – ўқувчиларнинг катталар билан биргаликда иштирок этадиган муҳим ижтимоий ишларнинг бир қисмидир.
Меҳнатни ташкил этишда болаларнинг ёшини хисобга олиб ёндашиш талаб қилинади. Бу ҳар бир маълум ёш учун меҳнат топшириғининг оғир – енгиллигини, меҳнатнинг турли даражада англашилишини ҳисобга олиш демакдир.
Меҳнат кўтаринкилигини бажарилаётган ишнинг охиригача сақлаб туриш жуда муҳимдир. Кўпинча болалар иштиёқ билан ишга киришиб, тезда чарчаб қоладилар, меҳнат турларини чала – чулпа бажарадилар. Ўқувчидан ишни охиригача етказишни талаб қилиш, уни ўз кайфиятини бошқара билишга ўргатиш, чарчашни енгиш, зерикиш ҳиссини йўқотиш – буларнинг ҳаммаси меҳнатда шахснинг аҳлоқий машқ қисмлари сифатида намоён бўлади.
Меҳнат топшириқлари қандай бажарилганлиги, жамоанинг ҳар бир аъзоси қандай ишлаганлиги, ишга қандай муносабатда бўлганлиги, ижодий ташаббус, зеҳн, ўртоқларча ўзаро ёрдам қандай намоён бўлганлиги билан қизиқиш айниқса муҳимдир. Бу масалаларни бутун синф жамоаси билан муҳокама қилиш ижтимоий – қимматли, ахлоқий сифатларнинг тарбияланишига ҳамда жамоада самимий ва дўстона муносабатларнинг вужудга келишига ёрдам беради.
Ижобий намунада тарбиялаш синф раҳбари иш фаолиятида жуда катта ўрин тутади. Ижобий намуналар тақлид қилиш учун яққол наъмуна сифатида жуда катта ишонтирувчи ва илхомлантирувчи кучга эга. Ибратли мисолнинг тарбиявий кучли болаларнинг тадбиқ қилишга мойиллиги ва қобилиятига асосланган. Болаларда етарли даражада билим ҳамда ҳаёт тажрибаси бўлмагани учун атроф теваракдагиларнинг хатти – ҳаракати ва қилиқларига диққат билан қарайдилар, уларга тақлид қиладилар, катта кишилар ўзларини қандай тутсалар, улар ҳам ўзларини шундай тутишга ҳаракат қиладилар. Ижобий намуналар тарбияни яққолроқ, кўрсатмалироқ қилади, унинг ҳаёт билан боғлиқлигининг қарор топишига ёрдам беради.
Тарбиявий ишда ота – оанлар, ўқитувчилар, тарбиячиларнинг шахсий наъмуна кўрсатишлари, ўзларидан катта авлоднинг энг яхши меҳнат наъмуналаридан, юрт мустақиллиги учун курашчилар ҳаётидан мисол сифатида фойдаланиш айниқса муҳимдир.
Ижобий наъмунани идрок қилиш ҳамда ўқувчиларнинг унга бўлган муносабати болаларнинг ёшига қараб фарқ қилади.
Масалан, 8 – 10 ёшли ўқувчиларни ҳамда кичик ёшли болаларни ёрқин воқеалар, машҳур кишилар ҳаётидан олинган мисоллар қизиқтиради, лекин улар ҳали мустақил ишлар олиб боролмайдилар.
Қаҳрамонлик саргузаштлари билан қизиқиш – кичик ўсмирлар, 11 – 12 ёшли ўқувчиларга хос хусусиятдир. Улар бу ҳақидаги китобларни берилиб ўқийдилар, китоб қаҳрамонларининг жасоратли, шижоатли, мардонавор ишларига қизиқади, атрофдаги кишиларда ана шу сифатларни қадрлайди. Ботирлик ва мардлик ўсмир ҳаётининг фаол қирраларига айланади. У кўпинча уларни ҳам кучли, ботир, қўрқмас, жасоратларга қодир деб билади. Бу ҳол ўқувчиларни кўпинча жасоратнинг фақат ташқи томони билан қизиқишини кўрсатади, қаҳрамонликлар қандай мақсадда амалга оширилганлиги ва уни келтириб чиқарадиган сабаблар билан боғланмайди.
Бу ёшдаги ўқувчилар чинакам жасоратда юксак аҳлоқий софлик, кишиларга бўлган чексиз муҳаббат, зўр самимийлик намоён бўлишини ҳар доим ҳам тушуниб етмайди. Синф раҳбарининг диққат – эътибори ўқувчилар тушунчасининг шунга ўхшаш чекланганлигини бартараф этишга қаратилиши керак.
Катта ёшли ўқувчилар, яъни 13 – 15 ёшдаги ўсмирлар қаҳрамон сиймосини ўзларининг ички дунёларига мос, онгли равишда ажрата биладилар. Шунинг учун ҳам танлаш жўшқин тус олади. Ўзларига турли – туман саволлар беради, ўзига хос умумлашмалар қилинади, жасоратнинг аслий хусусиятлари ё у йўсин, ё бу йўсин идрок қилинади. Суҳбатлар, учрашувлар, китобхонлик кечалари, санъат, мусиқа, кино асарлари устидаги бахслар бу борада яхши натижалар беради.
Ўқувчиларга тарбия беришда синф раҳбарининг шахсий наъмуна кўрсатиши жуда катта аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам унинг синфдаги хулқ – атвори, унинг ўқувчиларга бўлган муҳаббати самимий бўлиши керак.
Ва ниҳоят, ўқувчиларнинг фаолияти ва муносабатида ўртоқлари наъмунасининг таъсири ҳам муҳимдир. Ташқи юриш – туриш хусусиятлари қабул қилинади; қизиқишлар, аҳлоқий жиҳатдан баҳо бериш, мулоҳазалар, севимли машғулотлар, қизиқиш ва дидлар ўзаро бир – бирига таъсир этади.
Ана шу ишлар жараёнида пайдо бўладиган ўқувчи анъаналари ҳар бир ўқувчининг хулқ – атворига қўйиладиган талабларни аниқлаштиришга ёрдам беради. Ижтимоий аҳамиятли ишларда ижобий наъмунага тақлид қилиш ўқувчининг ахлоқий жиҳатдан машқ қилишига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |