Мавзу: Ватанпарварлик - Ўзбекистон мустақиллигини таъминлашнинг муҳим шарти.
Мақсад: Ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини таъминлашда ватанпарварликнинг аҳамияти ҳақида тушунча бериш.
Машғулотнинг жиҳозланиши:
1. Ўзбекистон ва дунё сиёсий харитаси.
2. «Ватан гадоси, кафан гадоси», «Она юртинг омон бўлса, ранг»-рўйинг сомон бўлмас», «Яхши йигит юрт тузар, ёмон йигит юрт бузар» каби мақоллардан намуналар.
3. Юрт мустақиллиги учун жон фидо қилган юртдошларимиз расмлари: Тўмарис, Широқ, Муқанна, Нажмиддин Кубро, Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур ва бошқалар.
Машғулотнинг бориши:
Кириш (10 дақиқа). Ўзбекистон мустақиллигининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатлари (синф раҳбари). Асосий қисм (20 дақиқа).
1. «Ватан» тушунчаси тавсифи (олиб борувчи)
2. «Ватанга ҳиёнат-сотқинлик» (биринчи ўқувчи)
3. «Ватанпарварлик - она заминга, юртга муҳаббат» (иккинчи ўқувчи)
4. «Ватанпарварлик кишига хос фазилатдир» (учинчи ўқувчи)
5. «Чин ватанпарварлик фидоий бўлишни талаб қилади» (тўртинчи ўқувчи)
6. Бадиий қисм (15 дақиқа). Ватанни асраш, эъзозлаш муқаддас бурчимиз (синф раҳбари ёки олиб борувчининг хулоса сўзи).
Якуний қисм (5 дақиқа). Тарбиявий соатни хулосалаш ва янги машғулот учун уй вазифаси бериш.
Сиёсий ахборот ўтказиш
Сиёсий ахборот мактаб ўқувчиларида сиёсий маданиятни шакллантиришнинг муҳим омили бўлиб, у сиёсий маърифатни амалга оширишнинг энг оммавий шаклларидан биридир. Унинг икки тури: мавзувий ҳамда тавсифий турлари мавжуддир.
Мавзувий ахборот жаҳонда рўй берган сиёсий масалага бағишланиб, ойида камида бир марта ўтказилади. Сиёсий ахборотни синф раҳбари бошчилигида сиёсий ахборотчилар тайёрлайди. Ҳар бир сиёсий ахборотга пухта тайёргарлик кўрилади.
Тавсифий ахборотда сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисаларга тавсиф берилади.
1.Сиёсий ахборотга синф раҳбарининг тайёргарлиги:
- сиёсий ахборот мавзуси, мақсад ва вазифаларини аниқлаш;
- энг муҳим усулни танлаш, шархлаб ўтиш, қисқа ҳикоя матбуот хабарларидан парча ёзиш ва унинг мазмунини сўзлаб бериш, маъруза, мунозара кабилардан фойдаланиш;
- ўқувчиларнинг ёш хусусияти, сиёсий тайёргарлик даражасини ҳисобга олиб, ахборот мазмунини қайта ишлаб чиқиш;
- таълимнинг техника воситалари ва кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ўринларини аниқлаш;
- ахборот режасини ва матнини тайёрлаш.
2. Сиёсий ахборотга ўқувчиларни тайёрлаш:
- ахборот мавзуси ва мақсадини ўқувчиларга етказиш;
- ахборот тайёрловчи ўқувчини аниқ вазифаларини тақсимлаш.
- ўқувчига маъруза матнини тайёрлаш, вақтли матбуотдан материаллар танлаш ва сўзга чиқишга оид кўрсатмалар бериш;
- сиёсий ахборотда мавзунинг долзарблиги, мазмунини ўқувчилар ёши, билимига мослиги, далил, хулоса ва воқеаларнинг ёрқинлиги, ҳаёт билан боғланиш кабиларга эътибор бериш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |