Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари


Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбарининг фаолиятини ташкил этиш методикаси



Download 0,52 Mb.
bet23/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
БМИ 2

2.1. Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбарининг фаолиятини ташкил этиш методикаси.
Ҳар қандай фаолиятда сифат ва самарадорликка эришиш ҳозирги кунимизнинг муҳим талаби ҳисобланади. Мактабдаги асосий фаолият ўқишдир. Шунинг учун тарбия ўқиш фаолияти билан қанча кўп боғланса, унинг мазмунида тарбиявий томон қанча кучли бўлса, тарбия билан таълим бирлиги барча чоралар билан ҳал қилинса, у ҳолда муваффақиятга эришиш анча осонлашади.
Аммо тарбиявий таъсир таълим билан чекланмайди. Унинг мазмуни дарсдан ташқарида ўқувчилар фаолиятини уюштириш, турли-туман тарбиявий тадбирларни ташкил этиш орқали бойитилади ва ҳал қилинади. Мана шу тарбия жараёнинииг самарасини ошириш нималарга боғлиқ?
Тарбиянинг самарадорлигини ошириш долзарб ва мураккаб муаммодир. Самарадорлик деганда эса, ҳар қандай фаолиятда энг кам куч сарфлаш ва моддий жиҳатдан кам ҳаражат қилган ҳолда, қисқа вақт ичида кўзланган мақсадга тўла эришиш тушунилади. Гарчи буни тарбияга тадбиқ этадиган бўлсак, унда қулайлик томони ҳам ҳисобга олинади. Лекин унинг амалда ҳал қилиниши маълум шарт-шароитга боғлиқ бўлади. Булар аввало, тажрибада қатьий тизимнинг бўлишини тақозо этади. Тажриба асосида маълум тизим вужудга келади ва исталган педагогик тадбирнинг мунтазам уюштирилишини таъминлайди. Кўпгина мактабларда қобилиятли, ижодий изланувчан синф раҳбарлари томонидан тарбиявий ишларнинг натижаси самара берадиган тизим вужудга келган. Айрим синф раҳбарларининг тажрибасидан умумий тизимни фақат баъзи таркибий қисмларигина бор холос. Бошқаларида эса тизим ўрнига турли тадбирларнинг тартибсиз тўпламига дуч келамиз. Ана шундай ҳолда тарбиявий имконият билан натижа ўртасидаги узвийлик йўқолади. Бу ҳолнинг вужудга келмаслиги учун синф раҳбари фаолиятида тарбиявий ишларнинг тизими бўлиши шарт.
Тарбиявий ишлар тизими ўз белгиларига эга бўлиб, синф раҳбари шуларни эсда тутиши ва қуйидагиларга риоя қилиши керак:
1.Таълим-тарбия умумий мақсадга бўйсуниши ва айни пайтда аниқ вазифага боғланиши керак.
2.Тарбиянинг мазмуни, методи, усули, ташкилий шакл ва бошқариш жараёнининг яхлит ҳамда бир бутунлигини таъмин этиши керак. Булар ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлиб, улардан бирининг ўзгариши бутун тизимнинг ўзгаришига олиб келади.
3.Тарбиядаги динамик-истаган тизим ўз ўтмишига, ҳозирги даражасига ва келажак истиқболларига эга бўлиши зарур.
4.Тарбиянинг бошқарилиши - тарбиявий иш тизими тарбиячидан бажарилган ишлар натижасини ўрганиб бориш, ўз ишини таҳлил қилиш услубини эгаллашни тақозо этади.
5.Тарбиявий ишлар атроф-муҳит ва давр руҳи билан боғланиб бориши лозим.
Тарбиявий ишлар тизими мазмунан бой бўлиши, умумий мақсад ва ўқувчилар имкониятига мос келиши керак. Мазмунан ва шаклан мунтазам янгиланиб турилиши ва бу тарбия жамоанинг эҳтиёжи сифатида вужудга келиши лозим.
Тарбиявий ишнинг самарадорлигига, мажмуавий муносабат талаби ҳам таъсир этади. Тизим ва мажмуавий муносабат ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улардан бири йўқ жойда иккинчиси ҳам бўлмайди. Тарбияга мажмуавий муносабат тарбиянинг асосий моҳияти бўлган ҳар томонлама етук ривожланган шахсни етиштириш мақсадидан келиб чиқади.
Мажмуавий муносабат тарбиявий ишларни бирлаштиришни. педагогик таъсир воситаларини тахлил қилиш йўли билан синф раҳбари меҳнатида юксак самарага эришишни таъминлайди. Бунда ҳам бир иш мазмуни билан боғланиб, бутун жамоанинг иштироки шу асосида таъминланади. Синф раҳбари ишидаги мажмуавий муносабат умуммактаб тарбиявий ишлар занжири билан боғланиш туфайли вужудга келади.
Мактабдаги тарбиявий иш даври бир қатор мактаб тадбирлари атрофига бирлашади ва унинг амалга оширилишида биринчи синфдан тўққизинчи синфгача бўлган барча ўқувчилар, синф раҳбарлари, ота-оналар, «Камолот» ташкилоти ва оталиқ ташкилот вакиллари қатнашадилар.
Масалан, «Жонажон мактабим менинг» мавзусидаги умумий тадбирни олайлик, ҳар бир синфда шу мавзу билан боғлиқ ўлкашунослик ишлари занжирли ташкил этилади; доривор ўсимликларни йиғиш, ўлка табиатини, билимдонлар беллашувини ўтказиш, кўргазма учун табиий ашёлар йиғиш, куз гулдастаси танловини уюштириш, сайёҳлар мусобақаси (гулхан ёқиш, кўмаклашиш ва бошқалар)ни ташкил этиш, рассомлар, фото суратчилар танловини ўтказиш ва «Она Ватан» мавзусида иншо ёзиш, саёҳатга чиқариш (кичикларга-катталарга боғлиқ) ҳамда қўшимча тадбирлар уюштирилади. «Табиат фантазияси» кўргазмасини ташкил этиш билан ишга якун ясалади.
Дастурнинг бу қадар хилма-хиллиги синф ўқувчиларининг мустақиллигини оширади, уларнинг спорт, сайёҳликка ҳамда меҳнатга оид малака ва кўникмаларини синовдан ўтказади, аҳлоқий тарбияланганлик даражасини аниқлайди. Бундай тадбирларга «Қўшиқ бизга ҳамроҳдир» мавзусида қўшиқлар фестивали ўтказиш; таътил кунларида «Биз дунёнинг эгаларимиз» мавзусида йиғилишлар, соф виждонли кишилар, «Уруш оловига қарши курашганлар» мавзусида, билимлар ва ижодиёт кўриги, фан ва техника ҳафталиги; «Менинг меҳнатим республикам меҳнатига қўшилади» мавзусида меҳнат ҳафталиги; ва ўн кунликлар, шанбаликлар ташкил қилиш мумкин. Бу хилдаги ишлар ўз мазмуни билан ўқувчиларда юксак фуқаролик фазилатларини шакллантиради, ғоявий-сиёсий меҳнат ҳамда ахлоқий тарбия уйғунлигини таъминлайди ва ана шулар тарбиядаги намунавий муносабатни ифодалайди.
Синф раҳбари тарбия ишлари тизимидан мажмуавий муносабатда ҳам қулай вазиятни яратиш мақсадида фойдаланиши керак. Чунки таълим-тарбия жараёнида вужудга келган тарбиядан аниқ мақсадларда унумли фойдалана оладилар.
Синф рахбарининг фаолияти салмоқли ва сермазмундир. У ўзи раҳбарлик қилаётган синф ўқувчиларини тарбиялаш билан бир қаторда ўқув йили давомида нималар қилиш кераклиги, ўқувчилар вақгини нима билан банд қилиш ва танланган иш тизимини амалга оширишни бехато аниқлаш каби анча мураккаб муаммони ҳал этади. Синф раҳбарининг иш столида «Ўқувчиларни тарбиялаш ишининг тахминий режаси» бўлиши зарур. Чунончи, дунёқараш асосларини таркиб топтириш;
- сиёсий онглиликни тарбиялаш ва ижтимоий фаолиятини ривожлантириш;
- ахлокли, онгли интизомни ва хулқ маданшгшни тарбиялаш;
- ўқишга онгли муносабатни тарбиялаш, билиш фаоллигини ва ақлий меҳнат маданиятини ривожлангириш;
- меҳнатга ва ижтимоий мулкка муносабатни тарбиялаш касбий билим даражасини кенгайтириш касбни онгли танлашга тайёрлаш;
- ўз ҳудудини таний олишни ўргатиш, фуқаролик масъулиятини тарбиялаш;
- эсгетик маданият асосларини тарбиялаш ва бадиий қобилиятини ривожлантириш;
- жисмоний баркамоллик, саломатликни мустаҳкамлаш ва санитария-гигиена маданияти каби муҳим масалалар алоҳида қайд этилади.
Тарбияга мажмуали ёндашишда бирор ўқувчини ҳам эътибордан қочирмаслик синф раҳбари учун алоҳида масаладир. Тарбиялаш учун синф раҳбари тарбия объекти бўлган ўқувчини яхши билиши, уни яхлит идрок этиши керак. Кўпчилик синф раҳбарлари ўқувчини дарсда ўқувчи, мусобақада спортчи сифатида, яъни ҳар бир аниқ иш шароитидан келиб чиқиб идрок этади ва шунга кўра муомала қилади, ўқувчи шахсининг бошқа томонлари эса ҳозирча ҳисобга олинмайди. Аммо ҳар бир ўқувчи ўз тажрибаси, ўз эмоционал маданияти даражаси, қадрлайдиган нарсалари, эҳтиёжлари, талаблари, умидлари, алоқалари, муносабатлари каби бутун бир дунёси бор. Тарбияда ана шулар ҳисобга олиниши керак. Синф раҳбари ўз ўқувчисининг ички дунёсини, кечинмаларини, иродасини, қизиқишини, характер хусусиятларини яхши билсагина, унинг қалбига йўл топа олади ва ўқувчига таъсир этишнинг тўғри йўлини аниқлайди. Ана шундай синф раҳбари тарбияда етакчи ўринни эгаллайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ўқувчига тарбиявий таъсир этувчи омиллар ҳозирги даврда ғоят даражада кўпайди; оила кенг жамоатчилик, радио, компьютер, телевидения, кино, театр, китоб, журнал, мусиқа ва бошқалар.
Синф раҳбарининг ўқувчига тарбиявий таъсир этишидаги етакчилик, бирдамлик ролини тарбиявий таъсирининг бу қадар кўп тармоқлари орасида сақлаб қолиш ғоят қийинлашиб бора-япти. Баъзан ўқувчи тарбиячидан кўра, ўртоғи, қўшниси, 1сўча-даги дўстлари кучлироқ таъсир этиши ҳолларига дуч келамиз. Аммо бунинг акси бўлган тақцирдагина тарбияда муваффақиятга эришилади. Бунга эса тарбиячининг нуқтаи назари ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Чунки ҳар бир ўқувчида маълум куртаклар, яхшилик ва поклик билан бир қаторда салбийлик, фаоллик ва сустлик мавжуд. У муносабатга эътибори жиҳатидан ҳам ҳар хил сифатларга эга. Агар тарбиячи унга оптимистик нуқгаи на-зардан ёндошса, ўқувчи яхпшликка интилиб, унинг ишончини оқлайди. Аксинча, ў^увчига ноумид, ялқов, тартабсиз, ўжар ва терс деб зотем чиқарилса, у ҳолда ўзивш худди шундай қилиб кўрсатади, натижада у бу борада ҳам тарбиячининг ишончини оқлайди.
Шунинг учун синф раҳбари ўқувчи шахсини ўрганишга мун-тазам эътибор бериб бориши керак. Биз тарбия ҳақида гапирганимизда ўқувчини яхиш билишимиз керак, чунки ўқувчиларни билмай туриб уни ўқитиб ҳам, тарбиялаб ҳам бўлмайди.
Синф раҳбари ўқувчиларни яхши бшгаши учун уларни ўрганади. Ўрганиш дарсда, дарсдан ташқарида, умуман ўқувчининг ҳаёти ўтадиган барча шароитда амалга оширилади. Ўқувчини ўрганиш билан синф раҳбари унинг шахсий хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.Тарбиядаги бундай муҳим тамойил тарбиянинг энг асосий қонуниятидир.
Ёшларнинг шахсий хусусияти унинг ўзлаштиришига, хулқига, муносабатларига, жамоадаги ўрнига таъсир этади. Шу боисдан ҳам жамоадаги шахслар тарбияланаётганда алоҳида ўқувчини унутиш ярамайди. Чунки синф раҳбари кўпгина ташкилий ишлар уюштиришда (анжуманлар, сайёҳатлар, китобхонлик кечалари, мунозара ва баҳс кечалари)ни кимга суяниш, кимга қандай вазифа юклаш, кимга мустақиллик бериш ва кимга мунтазам ёрдамлашиш кераклигини фақат уларнинг шахсий хусусиятларини яхши билиш туфайлигина бехато аниқлайди. Демак, шахсий муносабат болага тарбиявий таъсир этишнинг энг самарали йўлини топиш имконини беради.
Тарбиявий ишлар жараёнида синф раҳбари бутун синф жамоасини ҳам ўрганиши керак. Шунинг учун у жамоани ва алоҳида ўқувчини ўрганишнинг дастурига эга бўлиши лозим.
Синф раҳбари ўзига берилган синфни қабул қилиб олиш билан ўқувчилар ҳақида кўпгина маълумотларни аниқлайди. Бу маълумотлар ўқувчининг оиласидан, ўқитувчиларидан, ўртоқларидан олинади ва тарбияда ягона таъсир бирлиги ҳам шу асосда вужудга келади.
Мана шу ўринда биз ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига алоҳида тўхталмоқчимиз. Бу учлик (ўқувчи, оила, мактаб) марказида ёшлар, яъни ўқувчи туради, мактаб ва оила эса унга икки томондан таъсир этади.
Айни вақгда ўқувчи мактаб билан оила ўртасидаги алоқани таъминловчи восита ролини ҳам бажаради. Лекин унинг мактаб ҳақидаги оилага етказадиган маълумотлари ҳамиша хам хақиқатга тўғри келавермайди ва у ҳатто кундалик орқали бериладиган ахборотларни ҳам ўзига талқин этиб боради. Кўпгина оила билан мактаб ўртасидаги вужудга келадиган англашилмовчилик ҳам мана шундай рўй беради. Ўқувчи катталарнинг ўзи билаи муомала қилаётган вақтда фикрини солиштириб кўриш орқали маълум хулосага келади ва ўзига ҳукм чиқаради. Худди шу ҳол хулқида ўз аксини топади ва у бир гал ўқитувчининг, бошқа вақг отаонанинг ёнини олади. Ҳатго энг виждонли ўқувчида ҳам бу ҳолнинг рўй бериши табийдир. Кўпчилик ота-оналар ўқувчининг сўзига қараб, унинг ахборотларини мутлоқлаштириб мактаб ҳақида ҳукм чиқаришади: «менинг болам сира ёлғон гапирмайди» дейишади. Бу хил ота-оналарда, «бундай тақдирда ўқитувчи алдаётган эканда!?» - деган савол туғилади.
Ана шу холнинг вужудга келмаслиги учун синф раҳбари ота-онага ёрдам бериши, ўқитувчи билан ота-она ўртасидаги ҳамкорликнинг тўғри бўлишига, оила тарбиясига раҳбарлик қилиши лозим. Бунинг учун у ҳар бир оилани чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқиши керак. Синф раҳбарининг оилавий шароитини ўрганиши шахсий муносабат учун ҳам зарур. Бунга эришиш учун у қуйидагиларни ўз ичига оладиган дастурга эга бўлиши керак.
1. Оила хақида умумий маълумот: оила таркиби, катталарнинг иш жойи, касби, оиланинг моддий жиҳатдан таъминланганлик даражаси, уй-жой шароити;
2. Оиланинг моддий даражаси: оила аъзоларининг маълумоти, оилавий кутубхонанинг бор-йўқлиги ва унинг мазмуни, қандай кутубхонага ёзилиши, қандай газета ва журналларга обуна эканликлари оила аъзоларининг китоб ўқиши ва бошқа маданий қизиқиш соҳалари, оила анъаналари ва оилавий байрамлар.
3. Оиланинг тарбиявий имкониятлари: оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларининг характери, ота-оналарнинг болага ва боланинг ота-онага муносабати, оилада. ота-оналар обрўсининг даражаси, уларнинг фуқаролик етуклиги ва қиёфаси, иш жойидаги обрўси, ўқувчиларни ўз ота-оналарининг касби ҳақида тушунчалари, оилада болалар тарбияси билан кўпроқ ким
шуғулланиши ва бу ишда тарбиянинг қанақа шакл ва услубларини қўллашлари, оилада қўлланадиган рағбатлантиршп жазолаш чоралари, оиладаги катталарнинг болага нисбатан қўядиган талабларидаги бирликнинг даражаси, боланинг оила шароитида бажарадиган доимий топшириғи, оилада салбий таъсирнинг бор-йўқлиги, болага ким ана шундай таъсир этшлиги, ота-онанинг ўз фарзанди ўқиган синф ҳаётида иштирок этиш даражаси, оилада умумий ҳаёт режимининг қандай тузилганлиги.
4. Ўкувчига оиладан ташқарида кўрсатилаётган таъсирлар ва ота-оналарнинг уларга муносабати, ўртоқлари, ҳовли, кўча, қўшнилар, ота-онанинг танишлари, қариндошлар ва бошқалар.
Шу билан бирга ғоявий ахлоқий тарбиянинг аҳамияти ҳам каттадир. Ғоявий ахлоқий тарбиянинг асосий мақсади, ғоявий-ахлоқий жиҳатдан етук ва фаол ёшларни тайёрлашдир. Энг муҳим вазифалардан эса, бу ўқувчиларни аҳлоқ талабларига мувофиқ такомиллаштириш томон йўналтиришдир. Ҳар бир ўқувчи ўзини-ўзи тарбиялаш мақсадини англаб олишга ёрдамлашмоғи керак. Бунинг учун ҳар бир ўқувчининг эҳтиёж ва қизиқиш даражасини ўрганиш, уларга ўз эҳтиёжларини, жамият манфаатларини ҳал этаётган ижтимоий вазифаларга бўйсундиришга ўз жамоаси шароитида вужудга келаёган эҳтиёжларни кўра олншга ва ниҳоят уларни ҳал қилишнинг шарт-шароитларда ва ҳақиқий имкониятларини топа олишга ўргатиш синф раҳбарининг бурчидир. Ғоявий ахлоқий тарбия вазифаларини амалга ошириш, ўқувчиларни ғоявийлик, байналминаллик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш: шахснинг фаол фикрини таркиб топтириш; ахборотлар оқимида ўзига тўғри йўналиш топа олишга ўргатиш; миллий ғоя учун кураш жараёнида фаол иштирок эгишга тайёргарлик, мехнат фаолиятида ғоявнй, ахлоқий жиҳатдан тарбиялашни аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ўқувчиларни ғоявий, сиёсий, ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларда дунёқарашни шакллантиршп асосан дарсда ҳал қилинади, лекин бу иш синф раҳ-бари фаолиятида алоҳида ўрин тутиши зарур. Бу муҳим масалани ижобий ҳал этишда синф раҳбари қуйидагиларни амалга ошириши керак.
1. Ўқувчиларни аниқ сиёсий билимлар, дунёқарашига мос ғоя ва тушунчалар билан қуроллантириш;
2. Ўқувчиларда фуқаролик ҳиссини шакллантириш, яъни халқи ҳаётидаги воқеаларга алоқадор эканлигини англашга эришиши, ватанпарварлик, байналминаллик сифатларини тарбиялаш;
3. Ўқувчиларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали, уларда ижтимоий-сиёсий тажриба ошириш.
Синф раҳбари ўқувчиларнинг дарсда эгаллаган ғоявий-сиёсий билимларини дарсдан ташқаридаги турли тарбиявий ишлар воситасида кенгайтиради. Бу ишлар вақт ўлчовининг чегараланмаганлиги, эмоционал таъсир имкониятининг кенглиги шахсий эҳтиёжга мувофиқлиги туфайли ўқувчилар томонидан дарсдагидан кўра бошқачароқ қабул қилинади. Бу нарса яъни миллий ғоя ҳар бир кишининг хулқ-атворида, ҳар бир жамоа ва ҳар бир ташкилотнинг фаолиятидаги ишлар билан узвий боғлаб олиб борилиши лозим. Ана шунга амал қилган синф раҳбари ҳар бир ўқувчини, бутун синф жамоасини фаол ижтимоий ишларга жалб қилади, уларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолиятда қатнашиш эҳтиёжини уйғотади, бу эса ғоявий-сиёсий тарбиянинг асосидир.
Ўқувчиларнинг ўзлари газета ва журналларда мақолалар тўплами, синф бурчагида кўргазмалар тайёрлаши, махсус газеталар чиқариши, ахборотларни ўзлари мустақил ўрганишлари фойдалидир. Юқори синфларда бу ишларнинг мазмуни, шакли ва методлари янада мураккаблашади, манбалар ҳажми кўпаяди ва улар халқаро воқеаларга доир маърузалар, ўқувчилар анжу-манлари, жамоатчилик муҳокамалари, мунозаралар шаклида ўтади.
Сиёсий ахборотлар ўқувчиларда сиёсий билимларга чуқур қизиқиш уйғотиш, газета ўқиш, ички ва ташқи воқеаларга доир радио эшиттиришларни ва телекўрсатувларни тинглаш ва кўриш эҳтиёжини тарбиялаш керак. Синф раҳбари болаларнинг турли хил воқеалар ҳақидаги ўзаро мулоҳазаларидаги нотўғри фикрларни тузатиши, ижтимоий ҳаётнинг муҳим воқеаларини илмий асосда шарҳлаб бериши ғоят муҳимдир.
Айни вақтда синф раҳбари ўқувчиларнинг ахлоқий шаклланиши маънавий дунёсининг таркиб топиши учун ҳам ғамхўрлик қилади. Халқимизнинг моддий фаровонлиги, маданий даражаси, маънавий дунёсининг ўсиб бориши, мамлакатимиз маънавий ҳаётида энг илғор ва энг инсонпарвар ижтимоий муносабатлар тизимининг қарор топганлиги синф раҳбари амалга оширадиган ахлоқий тарбия муваффақиятини таъминлаш учун гаровдир.
Ўқувчиларнинг ахлоқий шаклланиши фаолият жараёнида рўй беради. Фаолиятни ташкил этиш билан синф раҳбари ҳар бир ўқувчи шахсининг ғоявий-ахлоқий жиҳатдан таркиб топишини таъминлайди. Ўқувчиларни фаолиятнинг маълум бир турига жалб қилиш аниқ мақсадга қаратилиши керак.
Уларни ахлоқ назариясига доир билимлар билан қуроллантиради ва ижтимоий ҳаётий воқеаларнинг ахлоқий томонларини ажрата олишга ўргатишади. Ахлоқ меъёрларига мувофиқ баҳолашга ўргатиш билан синф раҳбари йигит-қизларнинг ўз хулқини меъёр ва қоидалари нуқтаи назаридан идора қила олишларига эришади.
Ёшлар билан ўтказиладиган одоб-ахлоққа оид суҳбатлар учун улар иштирок этадиган ижтимоий фойдали ва унумли меҳнат, турли хил ижод ишлари «Камолот» ташкилоти фаолияти билан узвий боғлиқ тарзда борсагина, ижобий натижа беради.
Ахлоққа оид суҳбатлар самарадорлигини таъминловчи муҳим шартлардан бири ўқувчиларнинг онги билан хулқи ўртасидаги бирликни таъминлаш ҳисобланади. Ахлоқий билимларни беришдан мақсад ташқи таъсирни онгли ҳаракат билан боғловчи ички истакка айлантиришни таъминлашдир. Бунда у ўзига маълум бўлган ахлоқ меъёрига риоя қилган ҳолда тўғри ҳаракат қилиш йўлини танлаб олишга ўрганади. Масалан, синф раҳбари ўз суҳбатини шундай бошлайди. «Автобусда» келаётган бир неча ёшлар қўлларидаги радио плейрни баланд қўйиб алла-қайси гуруҳ ижросидаги қўшиқни тинглаб борардилар. Кекса аёл улардан овозини пасайтиришни илтимос қилиб қолди. Бунга жавобан «Эшитгингиз келмаса қулоғингизни беркитиб олинг» - деди ёшлардан бири. Иккинчиси, вазиятни юмшатиш учунми, ёки ноқулай ахволдан чиқиш учунми ҳар ҳолда «Холажон, сиз замонавий куйларни ёмон кўраркансиз-да» - деди, учинчиси ха, «Сиз биргинасиз, биз эса кўпчиликмиз. Кўпчиликни истагини хурмат қилиш керак бувижон!» - деб қўшиб қўйди. Синф раҳбари ўқувчилар билан вужудга келган ушбу вазиятни муҳокама қилиб, ўз фикрларини билдири шни таклиф этади.
Ахлоқий билим беришда синф раҳбари билан оилавий ҳамжиҳатлик ғоят муҳим омилдир. Шунинг учун ёшлар билан бир қаторда ота-оналар ўртасида ҳам ахлоқий тарбияга доир билимлар тарқатиш керак. Ахлоққа оид суҳбатларни бир ойда бир марта ўтказган маъқул. Ҳар бир сухбатга 7-10 кун тайёрланади. Суҳбат вақти 40-45 минутдан отмаслиги керак. Навбатдаги суҳбатга тайёргарлик даврида синф раҳбари ҳамда ёшлар турли хил фаолиятда иштирок этадилар. Мавзу танлашда синф раҳбари мамлакатнинг ижтиимоий ҳаётида рўй бераётган воқеаларга, ўқув материалининг мазмунига, ўқувчиларнинг ахлоқ меъёрига доир билимлари даражасига асосланади.
Ахлоқий онгни шакллантиришда синф раҳбари суҳбатлар билан бир қаторда тушунтириш, маъруза, намуна-ибрат кабилардан ҳам кенг фойдаланади. Ана шу жараёнда у ўқувчининг ахлоқий мулоҳазасини ўстиришга ўзининг ва бошқаларнинг хулқини ахлоқ меъерлари асосида баҳолай олишларига алоҳида эътибор бериши лозим. Одатда ўқувчилар ўртоқларининг, атрофдаги кишиларнинг хулқидаги ижобий, салбий томонларни баҳолай олганлари ҳолда ўз хулқидаги томонларга у қадар эъти-бор беришмайди. Уларда ўз хулқини баҳолаш анча кеч кўрина бошлайди. Мана шунинг учун синф раҳбари ўқувчиларни ўз хулқини ахлоқ меъёр ва талаблар асосида қўйи синфлардан бошлабоқ баҳолашга ўргата бошлаши мақсадга мувофиқдир.
Синф раҳбари ахлоқ тарбиясини амалга оширишда ҳар бир ўқувчининг хулқига, характер хислатларига алоҳида эътибор бериб бориши лозим. Синфда педагогик қаровсиз қолган, тарбияси қийин болалар ҳам учрайди. Агар бу хил болаларнинг хулқи ўз вақтида тузатилмаса, у жамиятдаги ахлоқ меъёрларига хилоф йўналиш касб этиши мумкин. Шунинг учун синф раҳбари бу хил ёшнинг хулқидаги салбий йўналишини қанча тез аниқласа, уни тузатишга қанчлик тез ва фаол аралашса, шунча яхши иш қилган бўлади. Синф раҳбарининг ахлоқий тарбияни амалга ошириши методик асосга эга бўлсагина самара беради. Бунинг моҳияти синф раҳбарининг ўқувчиларни аҳлоқий ривожлантиришга қай даражада таъсир қила олишидадир. Яъни ўқувчининг ҳаёт шароитидаги ташқи ва ички омилларнинг уйғунлигини тахмин этишни билиш демакдир. Шу йўл билан жамиятда қабул қилинган ахлоқ меьёрлари ўқувчининг шахсий ишончига айланади. Бунда жамиятнинг ҳозирги даврда ахлоқий тарбия олдига қўяётган талаблари ва ўқувчининг ёши, синфи, шахсий хусусияти ҳисобга олиниши керак.
Ахлоқий мавзулар юзасидан мунозаралар ўтказиш ўқувчилардан ахлоқий эътиқоди, қараш ва нуқтаи назарни шакллантиришнинг муҳим вазифаси хисобланади.
Мунозара вақтида синф раҳбарИ бетараф туриши фойдалидир. Мунозара охирида синф раҳбари якун чиқаради. Мунозара учун ёшларни тўлқинлантираётган масалалар мавзу бўлади, масалан: «Ҳаётда ўз ўрнини топишнинг маъносини қандай англайсиз?», «Яшашнинг маъноси ва ҳаётдан мақсад», «Инсон қачон бахтли бўла олади», «Замонавий бўлишнинг маъноси нимада?».
Синф раҳбари ҳар бир мавзунинг мазмунига кирадиган масалаларни аниқлашда ўқувчиларга ёрдам беради. Масалан, “Ҳаётда ўз ўрни топишнинг маъносини қандай англайсиз?” мавзуси учун асос қилиб қуйидаги масалаларни олиш мумкин.
1. «Ҳаётда ўз ўрнини топиш» иборасини қандай тушунасиз?
2. Қандай орзуни эскирган дейиш мумкин?
3. Бахт ва ҳаётдан лаззатланиш, улар ўртасидаги фарқ?
4. Шахсий эркинликни қандай тушунасиз?
5. «Сизнинг ғоянгиз?» каби масалаларни тавсия этиши мумкин.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish