Мавзу: Қахрамонларимиздан ўрнак оламиз Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди
Дарснинг мақсади:
а) Таълимий мақсади: Ўқувчиларга Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тушунча бериш.
б) Тарбиявий мақсад: Абдулла Ориповнинг шеърлари, достонлари ҳақида ўқувчиларда тушунча ҳосил қилиш ва уларни онгига сингдириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларга мадҳия А.Ориповнинг сўзи эканлигини уқтириш.
Дарснинг услуби: ҳикоя, суҳбат.
Дарснинг жиҳози: адабиётлар.
Дарснинг бориши.
I. Ташкилий қисм.
II. Ўтилган мавзуни сўраб баҳолаш.
1. А. Темур қачон ва қаерда таваллуд топган?
2. А. Темур Шаҳрисабздаги машҳур бинолардан бўлмиш Оқсаройга қандай ёзувни ёздирган?
III. Ўтган мавзуни хулосалаш.
Амир Темур - (тўлиқ исми шарифи Амир Темур Кўрогон ибн Амир Тарағай Боҳодир) 1336 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Хўжаилғор қишлоғида туғилиб, 1405 йил 18 февралда Ўтрор шаҳрида вафот этган. Йирик давлат арбоби, енгилмас саркарда ўрта асрда энг катта давлатлардан бирининг бунёдкори, ташқи муносабатларда энг оқил йўлларни топа билган раҳбар, жанг санъати ва қонунларини ишлаб чиққан машҳур лашкарбоши. Амир Темур гўдаклигидан иродали, яхши ташкилотчи, ўткир жангчи эканлиги намоён қила бошлаган.
IV. Янги мавзунинг баёни.
«Қарши шаҳридан 3-4 чақирим нарида Қўнғиртоғ бор. Геологларнинг айтишича, у ниҳоятда қари тоғ бўлиб, ўша тоғнинг этагида Некўз деган қишлоқ бор. Манбалардан маълум бўлишича, ўша жойда қадимий ўзбек уруғи бўлган, мен ўша қишлоқда туғилганман»,
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони А.Орипов ўз таржимаи ҳолини шундай сўзлар билан бошлаган. Бўлажак шоир туғилган қишлоқда на радио, на телевизор бўлган. Аммо унинг уйида яхшигина кутубхона бўлган. Ўзбек шоирларини таниб катта бўлган Абдулла 1958 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан тугатди ва Тош ДУ нинг филология факультетига ўқишга қабул қилинди. У факультетни битирмай туриб, умидбахш шоир сифатида танилиб чиққан.
Бугун А.Ориповнинг нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ўзбек халқининг катта шоири сифатида билишади ва ҳурмат қилишади. А.Ориповнинг «Митти юлдуз» деб аталган биринчи шеърий тўплами ўзбек шеърияти осмонида янги бир юлдузнинг янги-янги шеърий китоблари чиқиб истеъдоди чаман бўлиб очилди. Бугун А.Ориповнинг талайгина шеърий китоблари «Жаннатга йўл», «Ҳаким ва ажа», «Панжком» каби достонлари, шунингдек соҳибқирон А.Темур ҳақидаги пеъсанинг муаллифидир. Ҳозирги кунда А.Орипов Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилмоқда.
V. Янги мавзуни мустаҳкамлашга доир саволлар.
1. А.Ориповнинг илк шеърий тўплами.
2. А.Орипов қачон ва қаерда таваллуд топган?
3. А.Орипов Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини қачон олган?
Do'stlaringiz bilan baham: |