Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари



Download 0,52 Mb.
bet15/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
БМИ 2

Мавзу: Мустақиллик ва маънавият
Мустақиллик ва маънавият мавзусини қуйидаги режа асосида ўрганиш мақсадга мувофиқ:
1. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлига кирганлиги ва унда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий маданий ислоҳотлари.
2. Маънавиятнинг моҳияти, унинг таркибий қисмлари.
3. Маънавият мезонлари, тимсоллари.
4. Маънавиятнинг жамият таракқиётидаги ўрни.
5. Мустақиллик шароитида маънавий баркамол шахс тарбияси.
6. Давлатимиз рамзлари.
Мазкур режа асосида дастлаб мамлакатимизда 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллиги тўғрисидаги декларация эълон қилиниб, 1 сентябрь Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни деб белгилангани Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берган. Бу қутлуғ ўзгаришларда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И. А. Каримов бошчилик қилганлиги ҳақида маълумот берилади.
Мустақилликдан кейин ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ўтказилган ислоҳотлар натижасида юртимиз қисқа даврда жаҳон миқёсида ўз ўрнини, ўз мавқеини эгаллади. Дунё харитасида жаҳон ҳамжамияти тан олган янги давлат мустақил ва озод Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.
Мустақиллик туфайли мустақил юртимизда асосий қонун Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. Бу Конституцияда ўзбек халқининг орзу - умиди, зътиқоди ва манфаатлари, интилишлари ҳамда хақ-хуқуқлари мужассамдир.
Конституциямизда давлат ва жамият, инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, ҳақ-хуқуқларини ҳимоя этиш устувор тамойиллар сифатида белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу тамойиллар асосида олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг мустақил ва тараққиёт йўли равон бўлишни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бу ҳаётий қўлланма, халқнинг ғурур ва ифтихори, юртимизда истиқомат қилаётган ҳар инсоннинг эркини, тенглигини ҳимоя этувчи ва масъулиятини ифодаловчи асосий қомус эканлиги тушунтирилади.
1992 йил 8 декабрда мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан бу кун умумхалқ байрам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни - дам олиш куни деб эълон қилинди.
Сўнг ўзбек халқи орзу қилган эрк ва озодликка эришишнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилади. Зеро, давлат мустақиллиги бу - муайян давлатнинг жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари томонидан эътироф этилиши, халқаро майдонда мустақил, шунингдек, хорижий давлат билан ўзаро тенглик асосида ижтимоий сиёсий ҳамкорликни ташкил этиш эканлиги ўқувчилар онгига етказилади.
Ўзбек халқининг озодликка эришишининг самараси сифатида кун сайин юртимиз қиёфаси ўзгариб бораётгани, шаҳар ва қишлоқларимизда бунёдкорлик ишлари бошланиб, замонавий бинолар, йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қад кўтараётгани мамлакатимиз нефт ва ғалла мустақиллигига эришиб, одамларнинг моддий ва ижтимоий ҳаётида ўзгаришлар юз бергани, буларнинг барчаси Президентимиз И.А.Каримов ишлаб чиққан ва жаҳон ҳамжамиятлари тан олган ўзбек моделининг ҳаётий эканлиги баён этилади.
Шу ўринда ўқитувчи Ўзбекистон картасидан фойдаланиб, унинг беқиёс табиий, моддий, маданий бойликлари ҳақида гапириб бериши, сўнг Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда тутган ўрни ҳамда алоқаларини кўрсатувчи диаграмма ёки наъмунали кўргазмали материаллар ҳозирги пайтда кенг нашр этилмоқца. Булар воситасида ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий алоқалар, мустақиллик даврида эришилган ютуқлар, истиқлол ва миллий мафкура, истиқлол ва маънавият, истиқлол ва руҳий покланиш, истиқол ва динга муносабат масалаларига тўхталиб ўтилади.
Мазкур даврда мустақиллик бу - тенглик, ўзаро ҳурмат, бир-бирини тан олиш, қадрлаш орқали жамиятдан ажралмаган ҳолда истиқлол хақида ўйлаш, эркин дунёқараш, эркин тафаккурга суяниб яшаш, мустақил фикрлаш, ўз тақдирини ўзи белгилаш, мустамлакачиликнинг ҳар қандай шаклини инкор этиш инсоний манфаатларга мос келадиган андоза асосида табиатан онгли яшаш, онгли муносабатни қарор топтириш мезони сифатида ўқувчилар онгига етказилади. Мустақил шахс мустақиллик шароитида яшашга, мустақил фикрлашга, ўз тақдирини ўзи белгилашга, ўз ҳаётини ўзи яратиш қобилияти салоҳиятига эга бўлган инсон ҳаётида юз берган қийинчиликларни ўзи енга олади, ҳар қандай буҳронлардан йўл топиб чиқиб кета олади. Мазкур мавзуда давлатимиз мустақиллигини ифодаловчи давлат рамзларининг мавжуд бўлиши ҳам суверенитетликнинг асосий шартларидан эканлигига эътибор берилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Консттуцияси, давлатимиз герби, байроғи, мадҳияси ҳамда давлат мудофаа кучлари, миллий валютаси ва бошқа тимсоллари ҳақида ҳам маълумот берилади.
Ўқувчи: Мустақиллик - буюк неъмат, тарихга назар солсак, кейинги минг йил ичида у 400 йиддан ортиқ араблар (VIII-XII аср), муғуллар (XII-XV аср), ХIХ-ХХ асрда эса Россия билан Шўролар ҳукмронлиги асоратида бўлди. Ниҳоят мустақиллигимизни қўлга киритдик. Бу воқеа 1991 йил 31 августда юз берди. Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Рес-публикасинингДавлат мустақиллиги эълон қилинди.
Ўқитувчи: Мустақиллигимиз шарофати туфайли биз ўз қомусимизга, гербимизга, байроғимизга, мадхиямизга, миллий армиямизга, миллий валютамизга эга бўлдик. Булар дунё давлатчилигида эьтиборли ва эътирофли билимлардир. Мустақиллигимизнинг шарофати билан қандай муҳим воқеалар юз берди?
Ўқувчи: 1991 йил 18ноябрдаЎзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинди.
1992 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси герби қабул қилинди.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.
1992 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси мадҳияси қабул қилинди.
1992 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси миллий армияси ташкил этилди.
1992 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Миллий валютаси муомалага киритилди.
Ўқитувчи: Ўзбекистонда қандай мухим корхоналар ишга тушди?
Ўқувчн: 1993 йил Бухоро вилояти Қоравулбозор туманида Франция Теккнер фирмаси билан ҳамкорликда нефтни қайта ишлаш заводи қурилди. Бу завод 1997 йил 19 майдан бошлаб махсулот бера бошлади.
Ўқувчи: Газ саноати ҳам ривожланди. Замонавий технология билан жиҳозланган йирик автомобил заводи 1996 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида ишга тушди.
Ўқувчи: Қишлоқ хўжалиги соҳаларида хам ўзгаришлар бўлди. Пахта экин майдонлари қисқартирилиб, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштира бошланди.
Ўқитувчи: Энди юртимизда амалга ошган муҳим саналар ҳақида сўзланг.
Ўқувчи: 1991 йил 29 декабрь И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
1992 йил Ўзбекистон БМТ га аъзо бўлди.
1997 йил «Инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди.
1998 йил «Оила йили» деб эълон қилинди.
1999 йил «Аёллар йили» деб эълон қилинди.
2000 йил «Соғлом авлод йили» деб эълон қилинди.
2001 йил «Оналар ва болалар йили» деб эълон қилинди.
2002 йил «Қарияларни қадрлаш йили» деб эълон қилинди.
2003 йил «Обод маҳалла йили» деб эълон қилинди.
2004 йил «Меҳр мурувват йили» деб эълон қилинди.
2005 йил «Сиҳат саломатлик йили» деб эълон қилинди.
2006 йил “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб эълон қилинда.
2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинди.
2008 йил “Ёшлар йили” деб эълон қилинди.
2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилинди.
2010 йил “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди.
2011 йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинди.
Ўқувчи: Президентимиз И. Каримов маънавият тушунчасига шундай таъриф берадилар: «Маънавият шундай қимматбахо меваки, у бизнинг қадимий навқирон халқимиз қалбида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш билан биргаликда етилган маънавият ўз халқининг тарихини, унинг маданияти, вазифаларини чуқур билиш, тушуниб етишга айлангандагина қудратли кучга айланади».
Ўқувчи: И. А. Каримов ташаббуслари билан мамлакатимизда маънавиятимизни тиклаш, топталган, таъқиқланган қадриятларимиз, урф-одатларимизни ҳаётга тадбиқ этишга ривожлантиришга имкон яратилди.
1997 йил 29 августь «Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳамда, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди.
Ўқувчн: Ахмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллиги нишонланди. Самарқанднинг 2750 йиллиги, Тошкент ва Марғилоннинг 2000 йиллиги Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги, Амир Темурнинг 660 йиллиги, қадимий шаҳарлардан Бухорои шариф, Хиванинг 2500 йиллиги, Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги нишонланди.
Ўқитувчи: Маънавият тарбиясида инсоннинг маънавий камолотга етишувида она тилимизнинг ўрни беқиёс. Алломалар айтганларидек, она тилида - шу тил эгаси бўлган халқнинг руҳи, бутун борлиғи акс этади.
Ўқитувчи: «Маънавият» арабча «маънолар мажмуи» деган маънони англатади. Президентимизнинг «Маънавият инсонга хос фазилатдир, инсонларга она сути, она алласи, аждодлар ўгити билан сингади», деган эдилар. Бу фикрларида қандай маъно бор?
Ўқувчи: Тарихга назар ташлайдиган халқ қудратли халқ. Зардушт, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Захириддин Муҳаммад Бобур, Феруз, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир ҳақида билмоқ маънавиятимиз шаклланишида катта аҳамиятга эгадир.
Ўқувчи: Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. Президентимиз И. А. Каримов айтганларидек, маънавият йўқ жойда ҳеч қачон бахт - саодат бўлмайди.
Ўқувчи: Ўзбек халқининг маънавияти ўтмишига бориб тақалади. Дунё халқларининг кўпчилигида, қалам, дафтар ҳам кашф қилинмаган бир пайтда буюк алломалар ал-Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Юсуф Хос Хожиб каби аждодларимиз VIII-XI асрларда илм чўққиларини забт этиб, қилган кашфиётлари билан жаҳонни лол қолдирган.
Ўқувчи: Инсон маънавиятсиз яшай олмайди. Тарихни ўрганиш, ҳар бир маънавиятли одамнинг бурчидBр. Ҳар ким туғилиб ўсган юртига меҳр-мурувватли бўлмоғи, Ватанни ўзининг асл ва соф туйғулари ила севмоғи даркор. Боболаримиз «Ўзга юртда султон бўлгунча, ўз юртингда чўпон бўл» демишлар.
Ўқувчи: Бош қомусимиз - Конституциямизнинг 49-моддасида шундай дейилган: “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб авайлашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари доимий муҳофазададир.”
Ўқувчи: Маънавиятимиз юксалишида катта роль ўйнаган «Буюк Ипак йўли» Шарқ ва Ғарб халқлари ўртасидаги тинчлик ва тараққиёт асоси бўлган. Ўзбекистон Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган бўлиб, Шарқ ва Ғарб маданиятини, маърифат ва маънавиятни боғловчи Шарқ маркази ҳисобланган.
Ўқувчи: Ўзбек халқининг асрлар давомида ўзига хос ва мос хилма-хил урф-одатлар маросимларга эга. Бу миллий анъаналар қадриятлар авлоддан-авлодга ўтиб келади. Шундай анъаналардан бири Наврўз байрамидир. Бу байрам нафақат ўзбек халқига, балки бутун Ўрта Осиёда, Қозоғистон, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Покистон ва Шимолий Ҳиндистонда истиқомат қилувчи аҳолининг кўп асрлар мобайнида нишонланиб келаётган маданиятининг ажралмас қисмидир.
Ўқувчи: Ота-боболаримиз барчани лол қолдирадиган маданий ёдгорликлар, тарихий обидалар қуриб кетганки, биз бу маданий ёдгорликлар билан фахрланишимиз ва уларни кўз қорачиғидай сақламоғимиз даркор. Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларимиз Ўрта асрларда маданият маркази ҳисобланган.
Давра суҳбати давомида ўқитувчи «Қум соати», «Маънавият гули» каби ўзи тайёрлаган кўргазмали қуроллардан оҳанграбо тасмасидан фойдаланди.
Ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш учун турли бошқотирмаларни ечиш мақсадга мувофиқдир.
Ниҳоят дарс охирида қуйидаги саволларга жавоб олинади ва якунланади.
1. Давлат мустақиллиги нима?
2. Ўзбекистон мустақиллиги қачон эълон қилинган?
3. Мустақил давлатнинг қандай рамзлари бор?
4. Давлат рамзларини таърифланг.
5. Мустақил давлатнинг бош қомуси нима?
6. Маънавиятни асл моҳиятини тушунтириб беринг.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish