Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари


II - БОБ. Бошланғич синфларда ўқув – тарбиявий жараённи шакллантиришда синф раҳбари фаолияти



Download 0,52 Mb.
bet22/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
БМИ 2

II - БОБ. Бошланғич синфларда ўқув – тарбиявий жараённи шакллантиришда синф раҳбари фаолияти.

Фарзанд тарбиясида иккинчи даражали масала бўлмайди. Шу нуқтаи назардан Давлат умуммиллий дастуридаги беш тамойилдан бири ҳам том маънода ўқитувчи шахсига янада эътибор қаратиш, унинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ҳар томонлама мувофиқ иш шароитини яратиш касбий имкониятларини амалга татбиқ этишга имкон яратишдан иборатдир.


Синф раҳбарининг асосий вазифаси:
- ўқувчиларнинг аҳил гуруҳларини, аниқ мақсадга йўналти-рилган ишчан жамоани ташкил қила олиш ва келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказишдир.
Синф раҳбарлари ўқувчиларига меҳрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиши, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндоша олиши лозим. Шу асосда улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби ҳислатларни уйғота олиши зарур.
Синф раҳбари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва умумий ривожланиш, даражаларини, қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.
Жумладан, ўқувчиларни миллий ғоя ва маънавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида:
ўқувчиларни Ватанга, Ўзбекистон Республикаси Президентига муҳаббат ва фидойилик, Давлат рамзларига садоқат, миллий ғоя руҳида тарбиялаш;
ўз юртига, буюк аждодларимиз меъроси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш, юртимизда бунёд этилаёгган иншоот-лар, маърифат масканлари билан таништириб бориш.
Синфда ўқувчиларни миллий, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меъросимиз, миллий одоб-аҳлоқ меъёрларини тадбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш:
- ўқувчиларни ўзбек ва бошқа халқларнинг тарихи, миллий анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш;
- ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик;
- баркамол авлодни тарбиялашда “Маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлиги” концепциясини ҳаётга тадбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида ота - оналар мажлисларини ўгказиб бориш;
- ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оила фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, ота-онасиз болаларнинг, ҳомийлик ва васийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш.
- ўқувчиларнинг мактабга белгиланган либосда келишларини назоратга олиш;
- ўқувчилар кундалик дафтарларининг юритилишини назорат ва таҳлил қилиш, уларнинг ўқув қуроллари мавжудлиги ва сақлашларини кузатиб бориш;
- ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш. Уларнинг соғлиги, маиший ҳолатларини ўрганиш, яхшилашга ёрдам бериш;
- уйда ва таълим муассасасида маданий дам олишларига ва мустақил ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилиш;
- ўқувчиларнинг турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
- ота-оналар қўмитаси билан ҳамкорлиқда умуммактаб ота-оналар мажлислари, конференциялар, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш,
- синфда ўтказилган тарбиявий ишлар юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш;
- дарсларга мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, хуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш;
- ўқувчиларни ота-оналар ва катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбига камтарлик, саҳийлик ва саҳоватпарварлик, инсонларга ёрдам бериш ва меҳрибонлик, меҳнатсеварлик ҳислатларини сингдириб бориш.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этиш бўйича:
- ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтириш, уларнинг қизиқиш, имконият ва қобилиятларига қараб фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёхлик ва ўлкашунослик йўналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб этиш;
- қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, иқтидорли болаларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
- ўқувчилар дунёқарашини миллий маданиятининг асоси бўлган мусиқа ва қўшиқ, рақс, кино, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр, наққошлик ва меъморчилик каби халқ амалий санъати турлари воситасида кенгайтириш мақсадида уларни маданият масканларига жалб этиш;
- ўқувчиларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини ташкил этиш, шунингдек, кузги, қишки ва баҳорги таътилларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш;
- ўқувчиларнинг маданий дам олишлари учун саёҳатлар уюштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
- таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар (байрамлар, кўрик танловлар, спорт мусобақалари, учрашувлар, кечалар ва бошқалар)да ўз синфининг фаол иштирокини таъминлаш.
Ўқувчиларнинг ўзини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
- синф жамоаси билан биргаликда синф фаолларини сайлаш ва синф ишларини режалаштириш, тарбиявий соатларни белгилаш, ўқувчилар давоматини мунтазам кузатиб бориш;
- синфда ўқувчиларни аҳил жамоага жипслаштириш ва ташаббускор ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, синф жамоасининг эҳтиёж ва қизиқишларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш;
- ҳар бир ўқувчи ўзи учун кун тартибини тузишини ташкил этиш, бу тартибнинг бажарилишини назорат қилиш;
- ўқувчиларнинг ўзини-ўзи бошқариш тизимини, жумладан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Камалак» болалар ташкилоти, болалар етакчиси, ўқувчилар ижодий бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, «Камалак» болалар ташкилотинииг фаолияти, асосий мазмун-моҳияти ва жамиятдаги мавқеини тарғиб этиш;
- «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда «Камалак» болалар ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш;
- ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши шарт бўлган қонун ҳужжатлари ҳақида тушунчалар бериб бориш, қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш;
- болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган газета ва журналларни тарғиб этиш, обунани ташкил қилиш. Синф деворий газетасининг чиқарилишига кўмаклашиш.
Таълим муассасаси педагогик жамоаси билан ҳамкорлик:
- синф ўқувчиларининг таълим муассасаси (уставида белгиланган) ички тартиб қоидаларни бажарилишини таъминлаш;
- синф журналлари ва бошқа зарурий ҳужжатларни тўғри юритилишини таъминлаш;
- ўқувчилар ўзлаштиришини юқори даражага кўтариш, тартиб интизомни сақлаш мақсадида синф мажлисларини ўтказиб бориш;
- ўқувчилар ўқишда эришган ютуқлари, умумий фойдали меҳнатда, мактаб ҳаёти ва жамоатчилик ишларида фаол қатнашганликларини эътиборга олиб тақдирлаш ҳақида таклиф бериш;
- соғлом турмуш тарзи, оилавий ҳаёт гигиенаси ҳамда жисмоний тарбия, зарарли одатлардан сақланиш каби масалаларга эътибор бериш;
- ўқувчиларни ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш учун фан ўқитувчилари билан биргаликда ёрдам бериш;
- педагогик жамоа, психологлар билан ҳамкорликда битирувчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига йўналтириш;
- мактабнинг тиббиёт ходимлари, ўқитувчилари, психолог, ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, маънавий-маърифий, жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожлантириш мувофиқлигини назорат қилиш;
- таълим муассасасида техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, ўқувчиларни мухофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таьминлаш:
- шунингдек, ўз малакасини ошириб туриш, ўз соҳаси бўйича ўтказиладиган турли миқёсидаги семинарларда иштирок этиш каби вазифалардан иборат.
Синф раҳбарининг ҳуқуқлари
- ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг дарс ва имтиҳонларида иштирок этади. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун турли фанлардан қўшимча дарслар ташкил этиш таклифларини беради;
- ўқувчилар тарбиясига оид илғор иш тажрибаларини амалга ошириш бўйича таълим муассасаси маъмуриятига ташаббус билан чиқди;
- тарбиявий соатларни режалаштиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиягларидан келиб чиқиб, таълим муассасасининг умумий режасига қўшимча ёки ўзгартиришлар бўйича таклиф киритиши мумкин;
- синф фаоллари ишини назорат қилади. Ўқувчиларнинг синф йиғилшпларини уюштиради ва синф фаоллари (кенгаши) билан биргаликда йиғилиш кун тартибини белгилайди;
- ўқувчиларнинг ўқишда эришган ютуқлари, умумий фойдали меҳнатда, мактаб ҳаёти ва жамоатчилик ишларида фаол қат-нашганликларини эътиборга олиб, тақдирлашга тавсия этиш ҳақида таклифлар беради;
- ўқувчиларнинг ота-оналари билан таълим-тарбия масалалари юзасидан суҳбатлашади, ҳамкорлик қилади, педагогик маслаҳатлар беради;
- ўқувчилар хулқини бахолайди;
- синф раҳбарлари ишларини режалаштириш ва уларни ташкил этиш;
- синф раҳбарининг шпи режа асосида олиб борилади. Унинг иш режаси таълим муассасасининг умумий режаси асосида директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади;
- синф раҳбарининг йиллик ишларни режалаштириш,синфда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга ёрдам бериш, улар самарадорлигини ошириш, синф раҳбарлари ишларини мувофиқлаштириш, иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида таълим муассасасида синф раҳбарлари, услубий бирлашмалари ташкил этилади. Синф раҳбарлари услубий бирлашмасига макгабдаги барча синф раҳбарлари аъзо бўладилар;
- синф раҳбарлари томонидан ойлик, (ўқув йили бўйича) чораклик ва йиллик режалари, умумхалқ байрамларини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ва сценарийлар, тарбиявий соатлар учун наъмунавий машғулот ишланмалари, ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида ижодий бирлашмалар (тўгараклар, спорт секциялари, клублар ва бошқалар)га жалб этиш дафтари, тарбияси оғир (мунтазам дарс қолдирадиган) болалар ҳамда иқгидорли ўқув-чилар билан ишлаш режалари ота-оналар мажлиси баённомалари, ота-оналар билан суҳбат дафтари, ўқувчиларнинг турар жойлари, ота-оналари хақида батафсил маълумот каби иш ҳужжатлари юритилиши лозим;
- шунингдек, синф раҳбари ўқувчилар шахсига оид маълумотларни «шахсий дело»да шакллантиради ва сақлайди, ўқув йили чораклари ва якуни бўйича хисоботлар беради;
- синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларини маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарига тошпиради;
- ҳозирги даврда мактаб ва ундаги ўқув, тарбия жамоа олдига жуда катта ижтимоий аҳамиятга молик вазифалар қўймоқда;
- мактаб ёш авлоднинг дунёқарашини таркиб топтириши ва ғоявий, сиёсий жиҳатдан чиниқтириш, юксак аҳлоқий фазилатга эга бўлиши меҳнатга ва онгли касб танлашга тайёрлаши лозим. Бу фазилатларни ҳал қилишда синф раҳбари муҳим рол ўйнайди. Чунки у бир вақтнинг ўзида тарбиявий вазифаларни амалга оширншга қаратилган ишларни ташкил этади ва бошқаради. Синф раҳбарининг кўп қиррали вазифаси ва функциялари «Таълим тўғрнсида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да, «Ўқув юрти ички Низомлари»да баён қилинган бўлиб, унда мактаб директорига ва синф раҳбарларига, тарбиявий ишларнинг ташкилотчиларига, ўқитувчиларига ва ота-оналарга тавсиялар берилган; ақлий, аҳлоқий, меҳнат, нафосат ва жисмоний тарбиянинг вазифаси ва мазмуни ўқувчиларга нисба-тан мослаштирилган.
Ана шунга кўра синф раҳбари қуйидаги вазифаларни бажаради:
1.Ўзига юклатилган синфда тарбиявий ишларни амалга оширади. Бу вазифани бажаришда у ёлғиз эмас. Шу синфда дарс бераётган турли фан ўқитувчилари билан яқин ҳамкорлиқда ва уларга суянган ҳолда ўқувчиларда дунёқараш асосларини шакллантиради, аҳлоқ тарбиясини амалга оширади. «Камолот» ташкилоти ҳамкорликда мунтазам суратда уларга таяниб ва кундалик ишларни уюштириб ўқувчилар билан дарсдан ташқаридаги хилма-хил ишларни ташкил этади ва синф жамоасини мустаҳкамлайди.
2.Ўқувчиларнинг бирлигига бўлган қизиқишни ва қобилиятни ўстириш, ҳар бир ўқувчининг шахсий-руҳий хусусиятини хисобга олган ҳолда касбга йўналтириш ва ҳаётий мақсадларни шакллантириш синф раҳбарининг алоҳида вазифасидир. Айни пайтда у ҳар бир ўқувчининг соғлигини мустаҳкамлашга ҳам эътибор беради.
3.Синф раҳбарининг диққат марказида ўқувчиларнинг юқори даражада ўзлаштиришни таъминлаш масаласи туради. Бунинг учун у ҳар бир ўқувчининг кундалик ўзлаштиришидан воқиф бўлиб туради, орқада қолаётганларга ўз вақгида кечикгирмай ёрдам уюшгиради.
4.Синфдаги ўқувчиларни ўз-ўзини бошқариш ишларига йўналтиради, улар иштирокида синф жамоасининг ижтимоий фойдали ишлардаги иштирокини таъмин этади, ўқувчилар мактабда уюштирилаётган муҳим тадбирларда ўз синфининг фаол қатнашишини таъминлайди.
5.Синф ўқувчиларининг ота-оналари корхона ва муассасалардаги, турар жойлардаги оила ва мактабга ёрдам берувчи ҳомийлар, маҳаллалар билан яқин алоқа ўрнатади.
6. Синф раҳбари барча фан ўқитувчилари ўртасидаги, мактаб ва оила ўртасида ўқувчиларга нисбатан ягона талаблар ўрнатишга эришади, ота-оналарга педагогик насиҳатлар бериб оила ва мактаб ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди.
7. Синф раҳбари ўз синфидаги турли ҳужжатларни (синф журнали, ўқвчиларнинг рейтинг дафтарчаси, табели, турли хил режа ва хисоботларни) юритади.
Кўриниб турибдики, вазифа кенг ва мураккаб, уларни муваффақиятли ҳал қилиш синф раҳбарининг шахсий сифатларига қўйиладиган талаблар ўқитувчига қўйиладиган талаблардан фарқ қилмайди. Лекин синф раҳбари асосий тарбиячи, болалар маънавий жиҳатдан андоза оладиган шахс бўлганлиги учун ҳам бу талаблар унинг шахсий фазилатига айланиб кетиши билан тарбияда алоҳида ўрин эгаллайди.
Тарбиявий ишларнинг сифат ва самарадорлиги, аввало тарбиячининг ғоявий ишончига ва сиёсий онгининг даражасига боғлиқ.
Синф раҳбари изланувчан бўлиши, ўзининг ғоявий-сиёсий билимини ошириб бориши зарур. Синф раҳбарининг аҳлоқий обрўси ана шундагина тарбиявий таъсир кучига эга бўлади. Тарбиячининг шахсий фазилатлари, маънавий қиёфаси ўқувчилар онгининг ва хулқининг шаклланишига катта таъсир кўрсатади.
Синф раҳбари учун касбий малака ва кўникмаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмас. У ўз тарбиявий фаолиятида юксак даражадаги фуқаролик фазилатлари интизоми ва одамийлиги, аҳлоқий сифатлари билан ҳам таъсир ўтказади. Чунки тарбиячилик таланти жуда кўп сифатларни чуқур билиш, кенг фикр доираси, ишга жон дилдан кўнгил қўйиши болаларга бўлган чексиз ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндошадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонни тарбиялашга имконият яратади. Муҳаббат, муомалада назокатлилик, қалб ёшлиги, серзавқ, темперамент, ақл ва одоблилик наъмунаси, вазминлик ва камтарлик каби фазилатларнинг бўлишни тақозо этади. Бунга яна тарбиячилик тажрибаси қўшилса. ишда муваффақият таъминланиши табиийдир. Тарбиячилик маҳорати синф раҳбарининг асосий қуролидир.
Синф раҳбаридан маданият даражасининг кенглигн, педагогик одоб талабларига риоя қилиш, ҳар бир ўқувчи шахсини инсон сифатида ҳурмат қилиш билан унга нисбатан талабчанликни унутмаслик, ташкилотчнлик малакаларига эга бўлиши. ўз малакасини тинимсиз ошириб бориши билан ишга ижодий ёндошиш талаб қилинади. Муҳими шундаки, синф раҳбарининг ўзи болаларни тарбияламоқчи бўлган ғоявий-аҳлоқий ғояга мос бўлиши керак. Тарбиядаги хатоларнинг кўпчилигига асосий сабаб, ўқувчининг олдига қўйилаётган талаблар тарбиячи характерида ҳамиша ҳам намоён бўлавермаслигидадир.
Синф раҳбарининг фаол ташкилотчи сифатида ҳамиша наъмуна кўрсатиши муҳим аҳамиятга эга. Айни вақтда у коммуникатив (катталар билан ҳам, кичиклар билан ҳам тез алоқа ўрната олиш) қобилиятга эга бўлиши, рўй бераётган далил ва ҳодисаларни фақат педагогик қоидаларга боғлаб баҳолашгина эмас, балки рўй бериш сабабига қараб, ҳукм ҳам чиқариши педагогик оптимизм билан ижод қилиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Синф раҳбари мактабдаги энг универсал педагог ҳисобланиб, у бажарадиган меҳнатнинг ўлчови, чегараси йўқ. Унинг билмаган иши, уддасидан чиқа олмайдиган соҳаси бўлмайди. Шу билан бир қаторда, у беғараз, холис ва таъмасиз шахс бўлиб, жамоатчилик асосида ишлайди. Синф раҳбари, педагоглар, ота-оналар ва ўқитувчиларни ўзаро боғловчи шахс сифатида барча томонларнинг нуқтаи-назарини ҳисобга олиши, ҳаракатларни бир марказга бирлашгириши, ўзаро алоқаларнинг тўғри бўлишига таъсир ўтказиши ва айни вақгда ўзининг фикрини таъминлай олиши керак. Бу эса доноликдир.
Мана шу фазилатлар синф раҳбарининг тарбиявий ишлар самарасини оширишга ва унинг муваффақиятини таъминлашга гаров бўлади.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish