Синф раҳбарини ўқувчиларда бадиий қадриятларимизни ўрганишга бўлган қизиқишларини фаоллаштиришнинг педагогик омиллари


«Яшашнинг маъноси ва ҳаётдаги мақсад»



Download 0,52 Mb.
bet24/27
Sana30.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#600565
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
БМИ 2

«Яшашнинг маъноси ва ҳаётдаги мақсад» мавзусвда.
1. Ҳаётнинг «маъноси» ва «мақсади» бир хил тушунчами?
2. Ҳаётимиз қўйган қадамимизга қанчалик ва қай жиҳатдан боғлиқ бўлиши мумкин?
3. «Қандай яшаш керак?», «Нима учун яшаш керак?» бу ма- салаларнинг ҳар бирини қандай англаш керак?
4. «Яшашнинг маъноси» ва «Бахт» тушунчалари ўртасида ўзаро ўхшашлик борми? Бўлса нимада? Агар ўхшашлиги йўқ бўлса, фарқи нимада каби масалалар асос қилиб олиниши мақсадга мувофиқдир.
Мунозара учун тавсия этилаёган бу мавзулар ёшларнинг фикрини банд қиладиган асосий мавзулар бўлиб, улардан қайси бирини танлаш, қандай уюштириш синф ўқувчиларининг эҳтиёжига, жамоадаги кайфият ва қизиқишга боғлиқ. Бу мавзулар мазмуни жиҳатидан ахлоқ, маънавий ҳаёт билан боғлиқ. Улар юзасидан юритиладиган баҳслар ёрдамида ўқувчилар ахлоқий билимга, жамиятдаги одамларга муносабати билан боғлиқ меъёр ва қоидаларга оид тушунчаларга эга бўладилар. Аста-секин уларда ишонч ва қарашлар таркиб топа боради.
Синф раҳбари фаолиятининг мазмунига кирадиган ахлоқий тарбия фақат юқоридагилар билангина хал бўла қолмайди. Ахлоқий тарбияни амалга ошириш мураккаб жараён бўлиб, асосий эътибор ўқувчиларда ахлоқий онг, ахлоқий ҳис, тушунча, мулоҳаза кабиларга мувофиқ ахлоқий малака ва одатларни шакллантиришга қаратилиши керак.


2.2. Синф раҳбарининг ўқувчиларни ўрганиш методикаси.

Тарбия жараёнида ва унинг натижаси синф раҳбари ишининг қай даражада ташкил этилганлиги ва ундан келадиган самарага боғлиқ. Синф раҳбари тарбия ишини синф миқёсида ҳал этишда истиқболни тасаввур эта олса, келажакни кўра билиш маҳоратига эга бўлсагина у муваффақият билан ишлай олади.


Ҳозирги кунда мехнатни илмий асосда ташкил этиш даврнинг муҳим талаби бўлиб қолади. Шу боисдан ҳам синф раҳбари ишини илмий асосда ташкил этилади қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: ўз ишида тарбиянинг умумий мақсадини ҳисобга олган ҳолда шу кун учун муҳим бўлган аниқ мақсадни белгилаш; болалар жамоасининг хусусиятидан келиб чиқадиган вазифаларни тушунтириш; тарбиянинг умумий қонуниятлари ва принципларини, ўқувчиларга таъсир этишнинг шакли, методи, воситаларини яхши билиш; болалар гурухини идора қилиш қоидалари ва жамоани ривожлантириш қонунларини билиш кабилар.
Тарбияда ижод қилмай ишлаш мумкин эмас. Агар синф раҳбари ўз ишидаги ҳар бир қадамининг педагогик маъносини яхши билса, у ўқувчилар қалбининг муҳандисига айланади, акс ҳолда эса оддий бир ҳунарманд бўлиб қолади ҳолос.
Сўнгги йилларда ўқувчиларнинг эҳтиёжи ва ўқувчилар доираси беқиёс даражада ўсиб ўзгаради. Фан техника янгиликлари, илмий оммабоп китоблар, ёшларнинг техник ва бадиий журналлари, кино ва ўқувчиларни бой манбалар билан таништирмоқда. Агар синф раҳбарининг синфдаги ишлари ўқувчиларнинг ана шу ахборотлардан келиб чиқаётган эҳтиёжлари даражасига лойиқ бўлмас экан, унда ишлашда кўчирмачилик, шаклбозлик вужудга келади ва синф раҳбари ташкил этаётган иш ўқувчилар ўсишидан орқада қолганлиги учун унда қизиқиш сусаяди. Шунинг учун синф раҳбари ўз ишини режалаштиришда, ўқувчиларнинг ривожланиш даражасини, эҳтиёжларини, жамоа тараққиёти босқичлари, камолот ташкилоти фаоллигини ва инкониятларини хисобга олиш керак.
Синф раҳбарининг режаси:
Биринчидан, ўз мазмунига кўра ғоявий сиёсий, ижтимоий фойдали йўналишга қаратилган бўлиши, яъни жамиятнинг ва бошқаларнинг фойдасига қаратилган ишларга алоҳида эътибор бериш;
Иккинчидан, режадаги ишлар аниқ умумий мақсадга бўйсунувчилари, вақти, иш шакли кўрсатилган бўлиши;
Учинчидан тарбиянинг йўналишини, ўқувчиларга таъсир этиш воситаларини мақсадга мувофиқ танлаш, яъни режа мўлжалланаётган ишлар нимага ва кимга қараталганлигини аниқлашлаш;
Тўртинчидан, режадаги ишлар ўқувчилар кунига ва ёшига мос келиши;
Бешинчидан, ўқувчилар қизиқишига асосланиши ва эҳтиёжларидан келиб чиқиши;
Олтинчидан, мўлжалдаги ишларни бажаришда бутун жамоанинг ва якка шахсларнинг ишгирокини ҳисобга олиш;
Еттинчидан, бажарилиши лозим бўлган барча ишлар олдиндан ҳаммага маълум қилиниши каби талабларга жавоб бериши лозим.
Тажрибада синф раҳбарининг уч хил режаси ўзини оқлади, булар истиқболли режалар (узоқ муддатли мўлжаллаб тузилади ва у айни пайтда синф, ундаги ҳар бир шахсни тарбиялашнинг умумий дастури ҳам бўлиб хизмат қилади), тақвим режа (одатда бир ой учун тузилиб ,шу ойнинг ҳар бир куни учун мўлжалланадиган аниқ ишларни ўзида акс эттиради), алоҳида тарбиявий тадбир учун тузиладиган режа (баённома) баъзан у тарбиявий тадбирнинг сценарийси деб ҳам юритилади.
Режа қандай бўлишидан қатьий-назар тарбиявий фаолият мазмунини, синф ўқувчилари жамоасининг ривожланиш истиқболини акс эттириш керак.
Энг яхши синф раҳбарларнинг илғор тажрибаси асосида ўзида қуйидаги бўлимларни акс эттирувчи тахминий режа чизмасини тавсия қиламиз.
1. Синф раҳбарининг синф билан олиб борадиган ишларининг асосий йўналишлари бўлими. Бу бўлим: «Синф ташкилий ишлари», «Ғоявий ахлоқий тарбия», «Меҳнат тарбияси ва касб танлашга йўллаш», «Оила ва жамоатчилик билан ҳамкорлик» каби масалаларни ўз ичига олади.
Энди шу масалаларни ҳар бирининг мази кўриб чи-қайлик. Синфни ташкил этиш - бунда ўқувчиларнинг ўзини - ўзи бошқариш органлари ишига педагогик раҳбарликнинг таъминланиши кўзда тутилади. Шу мақсадда синф мажлисларииинг кун тартиби, уларни тайёрлаш ва ўтказиш ишлари, фаоллар билан ишлаш кўзда тутилади.
Меҳнат тарбияси ва касбга йўналтиришда таълим-тарбия ишларини оқилона ташкил этиш, шунингдек ўзига-ўзи хизмат, ижтимоий фойдали меҳнат, техник ихтирочилик, касб танлаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар кўрсатилади.
Кечалар, китобхонлик, анжуманлар, суҳбатлар ўтказиш, кўрилган кинофильм ва спектаклни муҳокама қилиш, ҳаваскорлар тўгараги, қўшиқ ва бадиий ўқиш танлови, расмлар қўриги, музей ва кўргазмаларга бориш, «Ўқувчилар ва ёшлар мусиқаси» ҳафталиги, кино, театрларга бориш - буларнинг ҳаммаси эстетик тарбия масаласининг мазмунини ташкил этади.
2. Педагогик жамоа билан алоқада бўлишда синфда дарс бераётган ўқитувчиларнинг синф тарбиявий ишларига жалб қилиш йўллари, ўқувчилар учун қўшимча машғулотлар, фан ва ижодий тўгараклар, мунозаралар, илмий анжуманлар, қизиқарли учрашувлар, фан, ойлик ва ҳафталиклари билан боғлиқ ишлар ёритилади.
Оила ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимида эса оила ва мактабнинг ўқувчиларга қўядиган ахлоқий талабларини ишлаб чиқаришга қаратилган тадбирлар кўрсатилади. Ота-оналар ва жамоатчиликнинг синф ҳаётини ва фаолиятини ташкил этишда қандай ёрдам беришлари белгилаб чиқилади, ота-оналар мажлислари ва улар учун ташкил этиладиган суҳбат, маъруза, ан-жуманларнинг маърузалари, кимнинг оиласига бориши ва бошқа бир қатор ишлар аниқлаштирилади. Айниқса, бу ўринда жамоатчилик билан ҳамкорлик, чунончи, ишлаб чиқариш корхоналарида, турар жойларининг оила ва мактабга ёрдам берувчи комиссиялари билан алоқалари, уларни синф ҳаётига жалб қилиш йўллари ва шаклига алоҳида эътибор бериш лозим.
Режалаштиришда ҳар бир тадбир ҳамиша бир неча тарбиявий вазифани ҳал қилади. Ишнинг муваффақиятини тадбирларнинг миқдори эмас, балки ўқувчиларга тарбиявий таъсир этишнинг даражаси, сифати ва тизимини белгилашни ҳаётий тажрибалари ҳам кўрсатмоқда. Режа бир ойлик, чорак ва ярим йиллик қилиб тузилиши мумкин.
Синф рахбари учун эса қайси бири қулай бўлса, шунисини қўллаши фойдалидир. Режаси бир нусҳада қилиб директор тасдиғидан ўтгач, синф раҳбарида сақланади.
Режа ҳаракат дастури бўлиб, амалга оширилишини таъминлаш учун тақвим режа тузилади. Тақвим режа бир чоракка, кўпинча бир ойга мўлжалланади. Унинг аниқ бўлиши ва режаларнинг амалга оширилишини таъминлаши учун синф раҳбари шу муддат ичида мактаб миқёсида ўтиш мумкин бўлган анъанавий ишларни тўла ҳисобга олиш керак. Масалан, сен-тябрда ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ, «Билимлар куни», «Сўнги қўнғироқ», «Ўқитувчилар куни» анъанавий байрамлардир. Шунингдек, мактабда ҳар ойнинг охирги жума куни «маънавият ва маърифат куни» деб эълон қилинган ва у анъанага айланган. Шу куни синфлар ўртасида суҳбатлар, беллашувлар, қўшиқ-шеърият кечалари, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Бунда алоҳида ҳафта ёки ўн кунликлар маълум бир сохага бағишланади, чунончи санъат ҳафтаси, техник ижод ва фан ҳафталиги, меҳнат ҳафталиги, спорт ўн кунлиги ҳам психологик имкониятга қараб банд қилиш яхши ва фойдали бўлади. Масалан, душанба анча қийин ўтади, шу кунга ёрқин, эмоционал таъсири кучли ишларни (байрам учрашувлари, танлов натижаларини чиқариш ва бошқалар), шанба анча ланж ўтади, чунки ҳафта охирлаб қолганлиги туфайли толиқиш кучаяди. Шу боисдан ҳам тетиклик, қувноқлик бахш этадиган ишларни, якшанбага эса хордиқ чиқариб, куч тўплашга таъсир этадиган ишларни мўлжаллаш фойдали бўлади. Тақвим режага мавсум ҳам таъсир этади: илиқ куз, қуёшли баҳор кунлари очиқ ҳавода ўйин, меҳнат билан боғлиқ ишларни ташкил этиш; ёмғирли ва аёзли кунларда оғзаки иш шаклларидан кўпроқ фойдаланиш (улар бино ичида ўтади) мақсадга мувофиқдир.
Тўгарак ишлари якуни ва мажлислар, суҳбат ва маърузалар, мунозара ва сиёсий ўқиш-ахборот каби иш шаклларидан ҳафтанинг ўртасида фойдаланиш айни муддаодир. Тақвим режада анъана бўлиб қолган ишларга кенг ўрин берилади. Одатда эса уларнинг ҳамиша бир хилда бўлавериши ҳолларига дуч келамиз. Бу тадбирлар шу даражада оммалашиб кетганки. Улар кўпинча болаларда хафсаласизлик кайфиятини уйғотади ва қизиқишларини совитади. Масалан, «Мустақиллик куни» байрам қилиниши, «Билимлар куни» ўтказилиши буларнинг барчаси тантанали бадиий ва оммавий қисмдан ташкил топади. Аммо бу ишларни уюштириш шакли бир хиллиги туфайли ҳам унинг таъсири кам бўлиб қолади ва кўзланган мақсадга эришилмайди. Шунинг учун, синф раҳбари, айтайлик «Ватан ҳимоячилари куни» учун ўтадиган ишларни ҳар йили янги мазмунда уюштирса ва йилдан-йилга ўзгартириб борса, у ҳолда ўқувчиларнинг фаоллиги ортади, уларда ташаббус кўрсатиш, манфаатдорлик ўсади. Масалан, айтайлик, биринчи йили «Ватан ҳимоячилари кунига» атаб байрам кечаси, иккинчи йили «Мотамсаро она» ҳайкалига гулчамбар қўйиш, кейинги йили мўлжалга олиш, тўсиқларни енгиш бўйича мусобақа уюштириш режага киритилса ва ўтказилса бу мазмуний жиҳатдан ранг-баранг бўлади. Бу ишларга тайёргарлик даврида армиямиз тарихига оид бадиий ва оммабоп кинофильмларни томоша қилиш ва муҳокама, мўйқалам ихлосмандлари танловини эълон қилиш кабилар ҳам режадан ўрин олиши керак. Агар ҳар йили ана шу ишлардан бири танлаб тақвим режага киритилса, натижа яхши бўлади. Синф раҳбарининг режада синфнинг фаолиятига оид ишлар, албатта шу кунги ҳаёт воқеалари билан узвий боғланиш, баъзи ишлар бир неча параллел синф қатнашувида кучларнинг бирлаштириб ўтказилиши вақтни ва кучни тежайди. Синф раҳбари танлайдиган синф фаолияти маълум бир аниқ мақсадга бўйсундирилса, самарали бўлади. Масалан, «Камолот» ташкилотининг ташкил топиши синф раҳбарининг янги аъзоларини етакчилик, ташкилотчилик имкониятини таъминлашга, умумжамоа ташкилотида ёшларни бирор ишни бажариш ва бошқаларни эргаштириб, синф анъаналарини яратишга, ғамхўрлик қилиш махоратига боғлиқ. Режада ана шу мақсадга хизмат этадиган аниқ иш шакллари акс эттирилиши зарур.
Синф раҳбари ўзи учун бир ҳафтага мўлжаллаб, режа тузиб олса яхши бўлади. Бунда кундалик иш мазмуни, бажарувчилар кўрсатилади. Ҳафталик режа қисқа вақтга мўлжалланганлиги учун ҳам у синф ҳаётида ҳам, мактабда, ижтимоий ҳаётда рўй берадиган воқеа ҳодисаларга тасодифий вужудга келган эҳтиёж ва заруратларга мувофиқ ишларни белгилаш ва ўэтартиришлар киритиш учун қулайлик туғдиради.

Иш режани қуйидагича тузнш мумкин:





Ҳафта кунининг йўналиши ва санаси



Тадбир
ва уни бажарувчилар



Тадбирнинг таҳлили ва педагогик хулоса














Бу ерда ҳафта кунининг йўналишлари деганда ҳафтанинг ҳар бир кунини маълум фаолиятга ажратиш кўзда тутилади. Масалан, душанбани сиёсат ва маъориф учун; сешанбани матбуот, санъат саройлари иши учун, чоршанбани меҳнат куни, йиғилишлар учун, пайшанбани санъат байрамлари ва тадбирлари, назорат ишлари ўтказиш учун, жумани тўгараклар ва турли машғулотлар учун, шанбани синф соати, ота-оналар йиғилишлари, сайёҳат, учрашув, беллашувлар ўтказиш учун, якшанбани эса дам олиш куни қувноқ стартлар спорт мусобақалари ўтказиш билан боғлиқ фаолиятга ажратиш анча мақсадга мувофиқ бўлади. Булардан баъзилари синфда, баъзилари мактаб миқёсида ўтади.


Синф раҳбари тақвим режага мувофиқ ва ҳафта йўналишига қараб ҳар кунига бир ёки ўзаро боғлиқ бир неча ишни мўлжаллайди ва уларни тайёрлаш ҳамда ўтказишга раҳбарлик қилади, мактаб тадбирларида ўз синфининг иштирокини таъминлайди.
Тарбиявий ишлар тажрибасида маълум мавзудаги тарбиявий соат, воқеалар, мажлис, сиёсий ахборот кабилар кўпинча ҳеч қандай дастурсиз, режасиз ўтказилади ва бундай ҳолларни ҳар қадамда учратишимиз мумкин. Аслида эса тарбиявий тадбирнинг режасини ишлаб чиқиш дарс режасидан кўра ҳам мураккаброқдир. Бу хилдаги режа учун қўйиладаган талаблар олдиндан батафсил аниқланиб, унинг мазмуни ўйлаб чиқилсагина самарадор тарбиявий томони юқори бўлади.
Бу режа ва конспектда қуйидаги бўлимлар бўлиши ва ҳар бир бўлимлар юзасидан тегишли тайёргарлик ишлари олиб боришимиз керак.
1. Ишнинг шакли ва мазмуни.
2. Тарбиявий мақсад, шу ишда ҳал қилинадиган вазифа.
3. Ўтказиш вақти, куни, соати.
4. Танлаб олинган тадбир шакли ўтказиладиган жойи.
5. Тадбирнинг дастури.
6. Тайёргарлик даврида қилинадиган ишларнинг тури, йўналиши.
7. Керак бўладиган жиҳозларни, безакларни тайёрлаш.
8. Синф раҳбарининг ушбу ишдаги иштироки ва мавқейи.
9. Ишнинг натижасини таҳлил қилиб, камчиликларини белгилаш.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish