Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўсимликлар карантини ва ҳимояси



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana16.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#556417
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Соя экини бўйича тавсия



ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ 
АГЕНТЛИГИ
ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ 
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
 
 
СОЯНИНГ ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРИГА 
ҚАРШИ КУРАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ БЎЙИЧА 
ТАВСИЯНОМА 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент
– 
2022 й. 


Ушбу тавсия Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси 
агентлигининг ўринбосари Б.З.Хамраев, Пахта, бошоқли дон ва мойли 
экинлар майдонлари назорати бўлим бошлиғи ўринбосари қ.х.ф.ф.д. 
И.А.Ҳамроев, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти 
олимлари қ.х.ф.д. Н.Х.Туфлиев., қ.х.ф.ф.д., доцент А.Т.Холлиев томонидан 
тайёрланди.
 
 
Тақризчилар: қ.х.ф.н., катта илмий ходим, Н.Р.Саттаров 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тавсиявий қўлланма Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот 
институти илмий кенгашида кўриб чиқилди ҳамда чоп этишга тавсия этилди. 
Баённома №5 «7» апрел 2022 й. 
 
 


КИРИШ 
 
Соя ўсимликларидан фақат мой олиш учун чекланилмайди уларнинг 
кунжараси чорва моллари учун тўйимли озиқа. Қайта ишлаш саноати учун 
ҳом ашё ҳисобланади. 
Соя экилган ерларда катқалок булмайди, қатор орасига экилганда эса 
чигит тўлик униб чикади. Унумдорлиги паст тупрокнинг таркиби 
яхшиланади, эримай қолган азотли ва фосфорли ўғитларни тайёр холга 
келтиради, соя барги сатхи пахта баргидан кура тезроқ шакллангани учун 
микроиқим хосил қилади, илдизлари орқали туплаган азот тупрок 
унумдорлигини оширади. 
Соя дуккаклилар оиласига мансуб ўсимлик бўлгани учун соф холда 
экилганда ўзидан кейин тупрокда 75-85 кг соф азотли ўғит қолдириб кетади. 
Соя ўсимлиги илдизлари ўзи ўсиб ривожланган майдонларида тупрокда 
эримайдиган холга ўтиб қолган калийли ва фосфорли ўғитларни ўсимлик 
учун тайёр холга келтиради ва ўзидан кейин экиладиган экин учун соф холда 
азот колдириб кетади. 
Д.Ёрматованинг (2010) маьлумотига кўра Боёвут туманида 2009 йилги 
тажрибалар натижаларида соя билан ғўза аралаш экилган майдонларда ғўза 
ўсимлигининг яхши ривожланганлиги ва хосилдорлигининг 7-8 центнерга 
юқори бўлганлигини исботланган.
Хисоб-китоблар курсатишича, дуккакли экинларга килинган харажатлар 
жами харажатнинг 30% ни ташкил килган холда, олинган даромад 50% ни 
ташкил килган. (ICARDA маълумоти).
Ғўза билан соя аралаш экилганда, эртапишар навларини танлаш яхши 
самара беради. Чунки улар июль ойининг учинчи ун кунлигида ёки кечи 
билан август ойининг бошида пишиб етилади. Донни пахта йигим-терими 
бошлангунча йигиб олиш асосий вазифадир. Экиладиган навларни тугри 
танлаш энг мухим вазифадир. Соянинг узимизда яратилган "Генетик", 
"Сочилмас", Россиядан келтирилган "Аманта", "Спарта", Сербиянинг 
"Фортуна", "Фаворит", "Катя" навлари усув даври киска бўлганлигидан Ғўза 
қатор ораларига экишга кулай, бошқа навларни экиш натижа бермайди. 
Чунки бизнинг эртапишар деб номланган навларимизнинг хам купчилиги 
индетерминант, яъни ўзидан ён шохлар чикаради, бизга эса кушиб экиш учун 
детерминант навлар, яъни шохламайдиган навлар керак. "Генетик" ва 
"Сочилмас" навлари ана шундай детерменант навлар гурухига киради 
(Д.Ёрматова 2010). 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигида соя экинлари 
экиладиган майдонлар йилдан йилга ошиб бормоқда. Бундай экинларнинг 


кенгайиши эса уларда яшаб зарар келтирувчи турли зараркунанда 
организмларнинг ҳам купайишига олиб келмоқда. 
Соя экинида учрайдиган зараркунандаларнинг тури жуда кўп. Ҳозирги 
кунда республикамиз шароитида 2016-2020 йилларда олиб борилган 
тадқиқотларимиз натижасига кўра дуккакли дон экинларида жами 2 синф, 7 
туркумга мансуб 34 турдаги зараркунандалар дуккакли экинлар биоценозида 
учраши ҳамда сезиларли даражада зарар етказиши аниқланди.
Соя биоценозида учраб зарар келтирувчи асосий доминант тур 
қуйидагилар: ўргимчаккана, ширалар, туганак узунбурунлар, донхўр 
брухуслар, ғовак ҳосил қилувчи нўхат пашшаси, қандалалар, кузги ва ғўза 
тунлами.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish