Тангақанотлилар ёки капалаклар
(Lepidoptera) туркумига мансуб асосан
зараркунандалардан бир неча турлари
учрайди. Булардан энг асосийлари
кузги ва ғўза тунламидир. Кузги тунлам
(
Agrotis segetum
Schiff ) cуғориладиган
ерларда
кенг
тарқалган
зараркунандалардан
биридир.
Бу
зараркунанда
34
оилага
мансуб
ўсимликларнинг ёш ниҳолларига зарар
етказади. Соя ва кунжутни илдизи ва ёш
ниҳолларига зарар етказиб кўчатларни сийраклашиб кетишига ва
экинларнинг ёш ниҳоллигида нобуд бўлишига олиб келади.
Ғўза тунлами (
Heliothis armigera
Hb
)
бир қанча қишлоқ хўжалик
экинларини, шунингдек, дуккакли экинларини хавфли зараркунандаси
ҳисобланади. Ғўза тунлами дуккакли дон экинларидан ловия ва нўхат
экилган майдонларда кенг тарқалган.
Соя донини сут пишиш даврида яъни июн ойининг ўрталарида пайдо бўлиб,
тухумини ўсимликнинг барги устига, дуккаклар орасига қўяди. Ўрта ҳисобда
4-5 кунда тухумдан қуртлар чиқиб, экинларнинг учки барглари билан
озиқланади, кейинчалик уларнинг дуккакларини тешиб кириб дони билан
озиқланади.
Соя зараркунандаларига қарши кураш чоралари
Агротехник кураш:
Тупроққа ўз вақтида пухта ишлов бериш соғлом
ва чидамли ўсимлик ўстиришнинг жуда зарур шартларидандир. Ер шўрини
ювиш, далаларни текислаш, кузги шудгорқилиш, қатор ораларини ишлаш
ўсимликларни ҳимоя қилишда аҳамияти катта бўлган муҳим усуллардан
ҳисобланади. Ер шўрини ювиш учун куз-қиш ойларида яхоб берилганда
тупроқнинг шўри йўқолади, нам кўп тўпланади, зараркунанда ва
касалликларга чидамли соғлом ниҳоллар текис кўкаради. Бундан ташқари
тупроқдаги ҳашарот ва бегона ўтларнинг кўп қисми қирилади. Далаларни
текислаш натижасида ниҳолларнинг бир текис ва қийғос униши учун қулай
шароит яратилади, зараркунанда ҳамда касаллик тўпланадиган жойлар
бўлмайди. Ерни асосланган муддатларда чимқирқарли ёки қўш ярусли
плугда 30 см чуқурликда (ўт кўп босган далаларни эса 32-35 см чуқурликда)
ағдариб шудгорлаш зараркунанда ва бегона ўт уруғлари, касаллик
қўзғатувчиларни
кучли
йўқотувчи
чорадир.
Бунда
бегонаўтилдизпояларинитараболишучуншароитҳамяратилади.
Соя ўсимликларини қатор ораларини, ниҳоллар қалинлагани ва
уларнинг қуёш ёруғлиги билан ёритилишини таъминловчи экиш меъёри ва
схемасининг шу биоценозда зараркунандалар фаунасини шаклланишига
алоҳида ўрни бўлиб, бир вақтнинг ўзида улар шу агробиоценоздаги комплекс
зарарли энтомофаунанинг шаклланишидаги асосий омиллардан бири
ҳисобланади.
Ўғитлаш
ўсимликларни ҳимоя қилишда икки хил аҳамиятга эга:
ўсимлик дастлабки ривожланиш фазасида ўғит (айниқса азотли) солиш
натижасида у тез, соғлом ўсиши билан бирга зарарланишдан бирмунча
сақланиб қолади. Фосфорли ўғит таъсирида эса хужайра ширасининг
осмотик босими кўтарилиб ҳамда тўқима зичлиги ошиб, айрим
зараркунандаларнинг (ўргимчаккана, шира) ривожланиши пасаяди. Калийли
ўғитлар ўсимликларни зараркунандаларга нисбатан бардошлилигини
оширади.
Соя экинларига фосфорли ва калийли ўғитларни бериш уларнинг
генератив органларининг кўпайишига, илдиз тизимининг кучли бўлишига,
олинадиган ҳосилнинг сифатли ва юқори бўлишига олиб келади. Минерал
ўғитларнинг вақтида берилиши ўсимлик ва зараркунандалар ўртасида
ривожланиш фазаларининг бузилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: