Сиёсий жараёнларни моделлаштириш ва таҳлил


Расмийлаштириш – бу, объектнинг ички тузилмасини маълум ахборотли тузилма – шаклига ажратиш ва ўтказиш жараёнидир



Download 262 Kb.
bet13/18
Sana28.01.2023
Hajmi262 Kb.
#904385
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
01 маъруза Модел ва мод ш тушун, мет си Ҳайитов У 2021

Расмийлаштириш – бу, объектнинг ички тузилмасини маълум ахборотли тузилма – шаклига ажратиш ва ўтказиш жараёнидир.

Ҳар қандай тизимни олдиндан расмийлаштирмай туриб, моделлаштиришни иложи йўқ. Моҳиятига кўра, расмийлаштириш – бу моделлаштириш жараёнини биринчи ва жуда ҳам муҳим босқичидир.




4. Моделлаштиришда фойдаланиладиган усул, иборалар ва сиёсий фанларда моделлаштиришнинг хусусиятлари.

Сиёсий жараёнлар тадқиқотида объект ва предметнинг вазифаси, мақсади, эмпирик маълумотлар, бошқа омиллар асосидаги турли моделлар қўлланилади. Аниқ сиёсий вазиятнинг тадқиқот объекти бўлиб, йирик социал гуруҳлар, сиёсий институтлар, сиёсий коммуникациялар, сиёсий етакчилар бўлиши мумкин. Объектларнинг ҳар бири ўзининг тадқиқот асослари ва моделлаштириш усулларини талаб этади.


Моделлаштиришнинг моҳияти – сиёсий фаоллиги мавжуд А объектни, В объект билан, яъни сунъий ташкил этилган А объектнинг ёки унинг энг муҳим томонларини такрорловчи, унинг модели, нусхаси билан алмаштиришдан иборатдир. Модель – объект ёки тузилманинг нусхаси, тизим, жараён ёки бир қатор воқеаларни ўзаро боғловчи тушунтириш ёки баён этиш демакдир.
Бирор тузилма, объект ёки жараённи моделлаштириш учун тенгламалар тузиш орқали шакллантирилади. Моделлар ичидаги алоқалар тизими ахборот оқимларини ажратиш схемасини тузиш «мета тил» ёрдамида, масалан, математик ёки мантиқий-семантик йўл билан ифода этилади. Тадқиқотнинг ҳар қандай муҳим вазифасини ҳал этиш учун объектнинг томонлари ва параметри ўзининг абстракт (мавҳум) кўринишини олади (агар математик моделлаштириш ҳақида гапирилганда, у аниқ математик ифодани беради).
Кўпинча, моделларни классификациялаш учун асос сифатида «тадқиқот тили» танлаб олинади ва у асосида шакллантирилади. Шундай қилиб, мазмунли ва шаклий моделларга ажратилади. Мазмунли моделлар функционал белгилари бўйича баён этилувчи, тушунтирувчи ва прогноз қилувчи моделларга бўлинади.
Сиёсатшунослик тадқиқотларида алоҳида ўринни гуманитар изланишларга қатъий шакл берувчи, табиий фанлар соҳасидаги изланишлар учун характерли бўлган шаклий математик моделлар эгаллайди. Математик моделларни шартли равишда ўзаро боғланган гуруҳларга ажратиш мумкин:
1) детерминант моделлар – ўрганилаётган тизимни хулқ-атворини (характерини) тенглама ва тенгсизликлар шаклида ифода этувчи;
2) оптимал (мўътадил) моделлар – маълум чеклашлар бўлган ҳолда максималлаштириш ёки минималлаштиришни таъминловчи мазмунини берувчи;

Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish