Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
111
Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги – Хотин - қизларни қўллаб-қувватлаш ва
оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5325-сонли Фармони қабул қилинганлиги бунинг ёрқин
ифодасидир. Мазкур Фармон билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини
ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши
учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини
таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, шунингдек, оила
институтини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу Фармонни қабул қилишдан
асосий мақсад хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
таъминлашни сифат
жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини
мустаҳкамлаш, салоҳиятини тўла намоён этиши, оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни
янада соғломлаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон аёллари давлат ва жамият ҳаётида фаол
иштирок этмоқда, уларнинг оиладаги мавқеи мустаҳкамланмоқда. Давлатимиз раҳбари
томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат хотин-қизларимизга чинакам
бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш,
интеллектуал ва
маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун
зарур имкониятлар яратаётир. Бундай эркин фаолият мамлакатимизда хотин-қизлар учун
яратилган шарт-шароитлар туфайлидир.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг Ҳаракатлар
стратегиясида аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя
ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация
ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли
дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини
ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалаларига эътибор
қаратилади. Ушбу мақсадга эришиш учун Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор
йуналишлари» деб номланган тўртинчи йўналиш кўзда тутилган. Ушбу йўналиш, «...
фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, ... аҳолининг муҳтож
қатламларига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам
сифатини ошириш, хотин-қизларнинг
ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш» чора-
тадбирларини амалга ошириш назарда тутилди. Президентимиз Шавкат Миромонивич
таъкидлаганларидек, «Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор
топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир.
Хотин-қизларни саломатлигини мустаҳкамлаш улар орасида жисмоний тарбия ва спортни
оммалаштириш хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт –
шароитлар яратиш, спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларига эришиш, улар ўртасида
турли мусобақалар уюштириш уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият
касб этади.
Шуни алоҳида такидлаш жоизки ўтган йилларга нисбатан бугунги кунда хотин – қизлар
орасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони сезиларли даражада ўсган.
Ҳаттоки Осиё, жахон биринчиликлари, Олимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этиб
келаётганлар сафи кенгаймоқда. Хотин-қизларда жисмоний тарбия ва спортнинг соғлом турмуш
тарзидаги ўрни ҳақида мулоҳаза юритилса, куйдагиларни эътироф этиш лозим.
Жисмоний
тарбия ва спорт машқлари, гимнастика, спорт ва ҳаракатли ўйинлар ва ҳ.к спорт турлари,
бевосита хизмат қилади. Бундан ташқари соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни янада
такомиллаштиришда куйидагиларни амалга ошириб боришга тўғри келади,
дарсдан кейин
ташкил этиладиган спорт машғулотлари (тўгараклар), оммавий спорт тадбирлар, мусобақа
беллашувлари. Хотин-қизларнинг саломатлигини яхшилаш, уларнинг соғлом турмуш тарзини
кечиришларида жисмоний тарбия ва спортнинг ғоят муҳим. Маҳаллий миллат хотин –қизларни
жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиниши, улар ҳалқ миллий ўйинлари Алпомиш ўйинлари
фестиваллари «Тумарис» Республика фестивали, ўзбек миллий кураш турлари кураш, белбоғли
кураш, турон кураши, ўзбек жанг санъати. Шунингдек дзюдо, самбо, эркин кураш, юнон рум,
каратэ, баддий гимнастика ва бошқа кўпгина спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт