Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
112
мусобақаларида ғалабаларни қўлга киритаётгани бунга яққол мисолдир. Хотин-қизлар
саломатлигини яхшилаш ва ошириш мақсадида «Алпомиш ва Барчиной» махсус тести ишлаб
чиқилган ва амалиётда қўлланилмоқда. «Алпомиш ва Барчиной» тестларига бағишланган
мусобақалар Республика бўйича ўтказилиши оммавий тус олиб боришини кўрсатмоқда. Соғлом
турмуш тарзи билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимойи-тарбиявий хусусиятларни ўргатиб,
чуқур сингдириб боришни ҳаётнинг ўзи тоқазо этади. Хотин – қизларнинг ижтимоий-иқтисодий
ва маданий турмуш шароитини яхшилаш, уларни муҳофаза қилиш йўлида касб- хунарга эга
бўлган хотин-қизлар, кўп соҳаларда эркин, унумли меҳнат қилишларига тўла имкониятлар
бериляпти. Айниқса жисмоний маданият ва спорт соҳасида уларга яратилаётган шарт –
шароитлар ва имкониятлар буни яққол исботи сифатида кўриш мумкин. Бинобарин олий ўқув
юртларининг жисмоний маданият факультетларида хотин – қизлар йўналишларини очилиши
аёл мураббийлар сафини кенгайиши ва уларни эркак ўқитувчилари билан тенг ҳуқуқли ўқув
муассасаларида ўқитувчи, мураббий сифатида фаолият кўрсатишлари учун янада кенг
имкониятлар яратилди.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини, яъни 29 фоизини 14
ёшгача, 28 фоизини 15-30 ёшлилар, 21 фоизини 31-45 ёшлилар, 15 фоизини 46- 60 ёшлилар, 7
фоизини 60 ёшдан катта хотин-қизлар ташкил этади.
Бироқ, кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки дарсдан сўнг ташкил этиладиган спорт -
соғломлаштирувчи машғулотларига ўқувчи, талаба қизларни жалб этишдаги муаммолар
мавжуд. Таълим муассасаларида хотин-қизлар қумиталари мавжуд улар доимий иш фаолиятини
давом эттирмоқда. Уларни тадбирлар режаларида ўрин олган спорт, соғлом турмуш тарзи каби
мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилади. Аммо бу ишлар уларни ҳар томонлама
ривожлантириш, қизларни мунтаъзам жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш,
уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишда спорт турлари билан шуғулланиши
масалаларига алоҳида эътибор бериш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Ўқув муассасаларида хотин – қизлар спортини ривожлантириш учун аниқ истиқболли режа
дастури ишлаб чиқилишини керак. Бу эса ўз ўрнида жисмоний тарбия ва спорт хотин-
қизларининг зиммасига катта маъсулият юклаши билан бирга, уларда етуқ билимли, маҳоратли
бўлишни талаб этади. Хотин-қизлар онгига бу тушунчаларни сингдириш, улар орасида соғлом
турмуш тарзини тарғиб этиш, ўқишдан, ишдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш барча
хотин-қизларнинг вазифасидир.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг - Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича. Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони, Халқ сўзи, 2017
йил. 8 февраль. № 28 (6722) .
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълимни
янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарори.
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 463- I – сон, 29.08.1997 й.
4. Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш.Х. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти. Дарслик.
Т-2005.168 бет.ЎзДЖТИ нашриёт-матбаа бўлими, 2005 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |