Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ЖИСМОНИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ ХУСУСИДА



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet267/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

 
ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ЖИСМОНИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ ХУСУСИДА 
Искандарова М.А., талаба, Орипова М.Н., талаба, Бахронова Н.Х., талаба 
Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 
Табақалаштирилган жисмоний таълим деганда инсоннинг индивидуал қобилиятларини 
ривожлантириш орқали аниқ мақсадга йўналтирилган жисмоний ривожлантириш тушунилади. 
ТЖТТ ‒ табақалаштирилган жисмоний таълим мазмунини восита, метод ва ташкил этиш 
шакллари тизими воситасида амалга ошириш усули. ТЖТТ мазмуни жисмоний баркамолликка 
эришишни таъминловчи ҳаракатли амалларни ўргатиш, жисмоний хусусиятларни 
ривожлантириш, билим ҳосил қилишга хизмат қилувчи табақалаштирилган таълим 
педагогик технологиялари, таълим жараёнини бошқаришга хизмат қилувчи методик кўникма ва 
технологиялар мажмуидан иборат. 


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
240 
ТЖТТнинг моҳияти табақалаштириб бориладиган яхлит метод билан ўргатиш (техника 
деталларини ажратиб олиб мураккаблик даражасига кўра ажратиш), сўнг машқни мукаммалроқ 
бажартириш мақсадида ўқувчиларнинг техник тайёргарлик даражасига боғлиқ равишда бу 
қисмларни турли усуллар билан бирлаштиришдан иборат. 
Ҳаракатли амалларни ўргатиш у ёки бу ҳаракатли вазифани ҳал қилиш учун операцияларни 
танлаш имкониятини кўзда тутади. Бу ҳолда ҳар бир ўқувчи ҳаракатли амални ўзига маъқул 
операциялар таркибида ўзлаштириши мумкин. Бу унинг индивидуал, энг самарали фаолият 
услубининг шаклланишига асос бўлади. Масалан, ўқув материалини мустаҳкамлашда синфдаги 
ўқувчиларни тайёргарлик даражасига кўра шартли равишда гуруҳларга ажратиш. Бир гуруҳга 
енгиллаштирилган кўринишда тайёргарлик ёки якунловчи машқларни, иккинчисига 
мураккаблаштирилган якунловчи машқларни, учинчи амални тўлиқ, бироқ енгиллаштирилган 
кўринишда бажаришни топшириш керак. Синф ичидаги кучли гуруҳ ўқувчилари ўқув 
материалини ўрта ва бўш ўқувчиларга нисбатан ўртача икки дарс тезроқ ўзлаштиради, шу 
сабабли ҳаракатли амални ўрганиш улар учун ўрганилаётган машқни мусобақа шароитида 
бажариш билан тугайди. Бўш ва ўртача гуруҳ ўқувчилари эса машқни қисмларга бўлиб 
ўрганишни давом эттиради ёки уни стандарт шароитларда кўп марта такрорлайди. 
У ёки бу ҳаракатли амални бажара олмаган ўқувчилар билан албатта индивидуал тарзда иш 
олиб борилади. Бу болалар ҳам дарсда, ҳам уйда бажариладиган индивидуал топшириқлар 
олади. Дарснинг охирида синф бирлашади, ҳамма ўқувчилар бир хил машқларни бажарадилар, 
ўйнайдилар. 
Жисмоний тайёргарликни баҳолашда ҳам максимал натижа, ҳам натижанинг ўсишини 
ҳисобга олиш зарур. Шу билан бирга индивидуал ютуқлар энг муҳим аҳамиятга эга. 
Ўқувчиларга баҳо қўйишда ҳам назарий билим, ҳам ҳаракатли амални бажариш техникаси, ҳам 
тиришқоқлик, ҳам жисмоний соғломлаштириш фаолиятини амалга ошира олишни ҳисобга 
олиш керак. Рағбатлантириш методлари, сўз билан таҳсин айтишдан кенг фойдаланиш керак. 
Айрим болаларни ўз имкониятига ишонтириш, юпатиш, руҳлантириш; бошқасини ортиқча 
жаҳду жадалдан тийиш; учинчи бирларини қизиқтириш керак. Бу ишлар ўқувчиларда 
топшириқларни бажаришга ижобий муносабатни шакллантиради, ижтимоий фаоллик учун асос 
яратади. 
Вақтинча озод қилинган, соғлиғи ёмонлашгани туфайли махсус тиббий гуруҳга ўтказилган 
ўқувчилар ҳам дарсда иштирок этади: жиҳозларни тайёрлашда, ҳакамлик қилишда ёрдам 
беради, назарий маълумотлар, ҳаракатли амалларни бажариш техникаси билан танишади. 
Соғлиғи ёмонлашгани туфайли махсус тиббий гуруҳга ўтказилган ўқувчиларга машғулотлар 
алоҳида, дарсдан ташқари вақтда ўтказилади. Улар шифокор тавсия қилган машқларни 
бажаради. 
Ўқувчини ҳар томонлама ўрганиш, турли маълумотларни қиёслаш бизга болаларни 
ўрганишда уларнинг орқада қолиши сабабларини аниқлаш, бу сабабларнинг асосийларини 
белгилаш ва табақалаштирилган таълим методикасига асосланган педагогик таъсир кўрсатишга 
ёрдам беради. 
Табақалаштирилган жисмоний таълим технологиясини жисмоний тарбия дарсларида 
қўллаш жисмоний тарбия дарсларининг самарадорлиги ва сифатини оширади ҳамда қуйидаги 
натижаларга эришишга имкон яратади: 
- ўқувчиларнинг қобилиятларини ҳар тарафлама очиш; 
- ўқувчиларнинг ўқув предметига қизиқишини ошириш; 
- ўқувчиларни ўзига кўпроқ ишонишга ўргатиш; 
- ўқувчилар кўникмаларини турли вазиятда қўллашга ҳаракат қилишга ўргатиш; 
- ўқувчилар билими сифатини ошириш; 
Табақалаштирилган жисмоний таълим технологияси замонавий жисмоний тарбия 
дарсларининг энг муҳим жиҳатларидир. 
Адабиётлар
1. Бальсевич В.К. Физическая культура для всех и для каждого. - М.: ФиC, 1988. - 208 с. 
2. Лазарев В.С. понятие педагогической и инновационной системы школы/ В.С. 
Лазарев // Сельская школа. - 2003. - № 1. 
3. Эндрюс Д.К. Роль образовательных инноваций в пропаганде здорового образа жизни 
в двадцать первом столетии // Теор. и практ. физ. культ. 1993, №1. 

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish