Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
238
«Живая скульптура». Играющие делятся на скульптора, гли ну и скульптуру.
«Скульптор» лепит из «глины» похожего на «скульптуру», выражая не только жесты, но
и мимику.
«Быстрей перетяни». По сигналу двое сидящих должны взять веревочку, лежащую
на полу. Выигрывает тот, кто первый перетянет верёвочку на свою сторону.
«Минутка». В 1 минуте 60 секунд. Все играющие ходят и про себя считают до
60, кто досчитал, тот присаживается на корточки. Выигрывает тот, кто присел ровно в 1
минуту.
Литература:
1. Аксенова О.Э., Евсеев С.П. Технологии физкультурно-спортивной деятельности
в адаптивной физической культуре. - М., 2005.
2. Вайнер Э.Н. Лечебная физическая культура. - М., 2009.
3. Врачебный контроль в адаптивной физической культуре /Под ред.
С.Ф.Курдыбайло. - М., 2003.
АДАПТИВ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ – ИЖТИМОИЙ МУАММО
Кодиров Ш., ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон
Адаптив жисмоний тарбия – касаллик ёки жароҳат натижасида организмининг ҳаётий
муҳим функциялари турли даражада турғун бузилган ва жисмоний имкониятлари чегараланган
одамларнинг жисмоний тарбияси аспектларини ўрганадиган таълим ва фан соҳасининг янги
йўналиши ҳисобланади.
Унинг мақсади – шахсни, ўзининг саломатлиги ҳолатига, атроф муҳитга, жамиятга ва
фаолият турларига адаптациясини таъминлайдиган ҳаракат фаоллигини, жисмоний ва психик
қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш ҳисобланади.
Ногиронлик замонамизнинг мураккаб муаммоларидан бўлиб, ушбу тоифа одамларни
ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мажмуавий дастурлар ишлаб чиқиш, илм–фанинг янги
соҳаларини асослаш, янги ўқув фанларини, йўналишларни очиш ва мутахассисларни махсус
тайёрлаш заруратини келтириб чиқарди.
Кейинги вақтларда мамлакатимизда ушбу жараён ривожланмоқда ва жисмоний тарбия
ҳам четда қолмаяпти. Саломатлиги ҳолатида оғишлари бўлган шахслар учун жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида
мутахассислик йўналиши мавжуд, профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва магистрантлар
илмий-татқиқот ишларини олиб боришмоқда, профессионал фаолият соҳасида тренер–ўқитувчи
ва адаптив жисмоний тарбия бўйича йўриқчи методистлар иш олиб боришмоқда.
Адаптив жисмоний тарбия, билимнинг минимум учта катта соҳаларини – жисмоний
тарбия, тиббиёт ва коррекцион педагогикани ҳамда тиббий–биологик ва ижтимоий–психологик
ўқув ва илмий фанларнинг катта миқдордаги маълумотларини ўз ичига олади. Бунда, номлари
қайд қилинган соҳалар ва фанларнинг маълумотлари нафақат умумлаштирилади, балки ушбу
соҳалар ва фанларнинг ҳар бирини билимларини ўзаро боғланиши натижаси сифатидаги янги
билимлар ҳам шаклланади.
Адаптив жисмоний тарбия, соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва ривожланишида
оғиши бўлган болаларни жисмоний тарбиялаш билан таққосланганда анча катта ҳажмдаги ва
кенг ҳодиса сифатида намоён бўлади. У, номлари қайд қилинган йўналишлардан ташқари
адаптив спорт, адаптив ҳаракат реакцияси, махсус тиббий гуруҳлардаги умумтаълим
мактаблари, лицей, коллеж ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларининг адаптив
жисмоний
тарбияси
кабиларни
ўз
ичига
бирлаштиради.
Адаптив жисмоний тарбия назарияси, унинг мақсадлари, вазифалари, асосий турлари,
принциплари, функцияларининг асосида – саломатлиги ҳолатида оғишлари (жумладан,
ногиронликка эга) бўлган ҳар бир конкрет одам шахсининг табиий ва ижтимоий талаблари
тўғрисидаги таълимот ётиши керак).
Жисмоний тарбиядан фарқли равишда, адаптив жисмоний тарбияда билиш ва қайта
ўзгартириш объекти, ўз–ўзини мукаммаллаштириш субъекти соғлом одамлар эмас, балки
хасталанган одамлар, жумладан ногиронлар ҳисобланади. Бунинг барчаси, жисмоний тарбия
учун ўзига хос бўлган шуғулланувчиларга қўлланиладиган вазифаларини, принципларини,
воситаларини, усулларини ва бошқа базавий фанларни анча сезиларли даражада, айрим
Do'stlaringiz bilan baham: |