Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
133
йўналишлари доирасида ривожланиб бормоқда. Ўтган давр ичида ушбу соҳа бўйича улкан
ислоҳотлар, асрларга тенг ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Таълим тизимидаги умумий жисмоний тайёргарликнинг асосий вазифаларидан бири
ўқувчилар жисмоний сифатларини ривожлантиришдир.
Бугунги кунда енгил атлетика билан шуғулланувчи ёшларнинг сони кун сайин ошиб
бормоқда. Албатта бу юртимизда йўлга қўйилган ислоҳотларни тўғрилигидан далолатдир.
Ҳозирда ёш спортчиларимиз ичидан иқтидори бор спортчиларни излаб топиш кўп йиллик
тайёргарлик машғулотларига йўналтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.
Биз биламизки жисмоний машқлар организмнинг асаб ва турли хил тизимларига ижобий таъсир
кўрсатади, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш йўли билан руҳини, салоҳиятини юксалтиради.
Енгил атлетиканинг юриш, югуриш, сакраш ва улоқтириш машқлари билан
шуғулланган ҳар бир инсоннинг бутун организмидаги аъзо ва тизимларининг иши яхшиланади,
бузилган фаолиятлар тикланади, ақлий ва жисмоний фаоллик ошади.
Енгил атлетиканинг юриш ва югуриш машқлар билан мунтазам шуғулланиш натижасида
суяклар тузилмаси мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракатчан бўлади, мушак кучини ошириб,
модда алмашинуви яхшиланади.
Бундан ташқари юриш ва югуриш машқлари қадди-қоматни тўғри шаклланишида,
моддалар алмашинуви жараёнлари, қон айланиши ва нафаснинг идора этилиб бошқарилишини
такомиллаштиради, натижада жисмоний ҳолати яхшиланади ҳамда саломатлиги
мустахкамланади.
Мавзуюзасидан бир қатор дастурлаштирилган хужжатлар ва иннавацион
технологиялардан фойдаланиш имкониятлари очиб беришга ҳаракат қилдик. Бунда ҳозирги
пайтда факультетда енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси фанидан машғулотларни
самарали тарзда олиб бораётган ўқитувчилар фаолиятига эътиборимизни қаратдик. Барчамизга
маълумки кейинги йилларда факультетимизда “Хотин-қизлар спорти” таълими йўналиши
бўйича таҳсил олаётган талаба-қизларимиз сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Мавзуни
умумлаштирган ҳолда берган бўлсакда урғуни талаба-қизларимизга қаратдик ва хулосамизни
шу асосда беришга қарор қилдик.
Мускул иши фаолиятида жисмоний машқлар билан шуғулланиш давомида чарчоққа
қаршилик кўрсатиш даражаси чидамлилик сифати деб аталади.
Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг асосий воситаси узоқ давом этадиган, кам
шиддатли югуриш ҳисобланади. У ҳамма органлар ва тизимларнинг функционал “чегарасини”
ошириш учун ижобий шарт-шароитлар яратади ва уларнинг юқори даражада уюшқоқлик билан
ишлашини таъминлайди
Чидамлиликни ривожлантиришнинг бошқа самарали воситалари – турли хил циклик
машқлар ва ҳаракатли спорт ўйинларидир. Умумий чидамлиликни ривожлантиришнинг
самарали услуби масофани бир маромда, турли хилдаги вариантларда босиб ўтиш, ўйин ва
айланма машғулот услублари ҳисобланади.
Махсус чидамлилик икки йўналишда ривожлантирилади. Агар умумий чидамлилик
кўпроқ циклик хусусиятга эга машқларни қўллаш йўли билан ривожлантирилса, махсус
чидамлилик ўқувчи ихтисослашаётган машқ турлари воситаси орқали ривожлантирилади.
Бошқа хусусияти шундан иборатки, махсус чидамлиликни ривожлантириш машқлари
мусобақа ёки унга яқин бўлган шиддат билан бажарилади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, енгил атлетикачиларнинг жисмоний
сифатларини тарбиялаш чунончи, ҳаракат чаққонлиги, куч, тезкорлик, чидамлиликни
тарбиялашга имконият яратади. Бу эса енгил атлетикачиларнинг кундалик меҳнат ва ҳарбий
фаолияти учун зарур.
Енгил атлетика дарсларида 400метрга югуриш техникасини ўргатиш жараёнини
кузатилди.Ўқитувчи томонидан берилган ҳар бир вазифани талаба-қизларимиз томонидан
бажарилишини кузатилди ва тахлил қилинди. Натижаларни қайд этиб бордик ва шу асосида ўз
фикримизни баён қилишга ҳаракат қилдик.
Берилган жисмоний юкламадан сўнг олдинги олинган натижаларга нисбатан фарқлар
юзага келгани қайд этилди. Барча кўрсаткичларда натижалар юклама берилишидан олдинги
натижаларга нисбатан кўтарилганлиги аниқланди. Айниқса, артериал қон босими ва минутлик
Do'stlaringiz bilan baham: |