Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


ЎСМИР-ҚИЗЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ КАМОЛОТИНИ ТАРБИЯЛАШДА



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

 
ЎСМИР-ҚИЗЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ КАМОЛОТИНИ ТАРБИЯЛАШДА 
СПОРТНИНГ ЎРНИ 
Маъмуров Б.Б., п.ф.д. профессор, Қўзиева Ф., магистрант 
 Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 
 
Мамлакатимизда ижтимоий – турмуш мустаҳкам ва соғлом оила, обод ва фаровон турмуш, 
соғлом она – соғлом бола ва улар билан боғлиқ бўлган энг устувор масалалар хаётимизнинг 
мазмунига айланмоқда. Бунда хотин-қизларнинг тутган ўрни бениҳоя юксакдир. 


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
125 
Ўзбекистон биринчи Президентининг таъбири билан «... оила қўрғонининг ҳам чиройи, 
ҳам чароғбони бўлган аёл зотининг, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилишни эсимиздан 
чиқармаслигимиз зарурдир» (“Қишлоқ хаёти” газетаси, 2011 йил 8 декабрь). 
Дарвоқе, аёллар саломатлиги, уларнинг оила, меҳнат жараёнларидаги фаолиятларини 
мустаҳкамлаш борасида Республика хотин-қизлар қўмитаси ва унинг тармоқларида, маҳалла, 
таьлим муассасаларида, “Оила илмий-амалий маркази” ва бошқа давлат идоралари, жамоат 
ҳамда спорт ташкилотларида жуда кўп амалий тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ижтимоий-
тарбиявий ва маданий тадбирларни ўрганиш, намунавий фаолиятларни оммолаштириш ҳозирги 
даврнинг муҳим муаммоларидан бири деб саналмоқда. Тадқиқот ишининг бу соҳага 
қаратилиши мавзунинг долзарблигидан далолатдир. 
Ўқувчи ва ўсмир қизларга касб-ҳунар таьлимини бериш асосида уларнинг жисмоний 
тайёргарлиги ва баркамоллигини тарбиялаш жараёнларини ўрганиш тадқиқотларининг асосий 
мақсади ҳисобланади. Бу мақсад йўлида қуйдаги вазифаларга амал қилинди, яьни: 
1. Ўсмир қизларнинг жисмоний баркамоллигини тарбиялаш йўлларини ўрганиш. 
2. Ўсмир қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқиш, эьтибор ва 
эьтиқодларини таҳлил қилиш. 
3. Ўсмир қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш йўллари 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Ўсмир қизлар ҳаётига спорт тобора чуқур сингиб, уларнинг жисмоний баркамоллигини 
тарбиялаш, соғлом ва мустаҳкам оила қуришга бўлган қизиқишларини кенгайтириш йўли билан 
соғлом она бўлишга йўналтиришда Уневерсиада мусобақалари муҳим ўринни эгалламоқда. 
Шундай бўлсада, баьзи бир камчиликлар ҳам давом этаётганлигини таъкидлашга тўғри 
келади, яьни: 
- турли сабаблар, айниқса миллий хусусиятимиздаги уялиш, тортиниш каби ҳолатлар 
қизларнинг спорт билан шуғулланишларига салбий таьсир этмоқда; 
- дарсларда маҳаллий миллат хотин-қизларидан ўқитувчилар етишмайди; 
- ўсмир қизлар хуш кўрган спорт турлари бўйича спорт секциялари етишмайди; 
- универсиада дастури асосида спорт мусобақаларига тайёргарлик даражалари етарли 
эмас; 
- ётоқхоналар ҳузурида спорт иншоотлари етишмайди ва соғломлаштириш тадбирлари 
ташкил этилмайди. 
Юқорида баён этилган салбий жараёнларни тугатиш учун таьлим муассасалари 
раҳбарлари, мутасадди ва мутахассис ҳодимлар ўз бурчларини бажаришда масьулиятларни 
оширишлари лозим бўлади. 
Бу жараёнларда жисмоний тарбия кафедралари, спорт клублар баркамол авлод жисмоний 
тарбияси, касбий амалий жисмоний тарбия ва иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш, айниқса,
маҳаллий миллат хотин-қизларининг жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини талаб 
даражасида ўтказишга доир ҳукумат идоралари, “Ўсмир” спорт уюшмасининг Низомига 
эътиборни кўпроқ қаратишлари зарурдир. 
Аdаbiyotlаr
1. Аbdullаеv А., Хоnkеldiеv SH. Jismоniy mаdаniyat nаzаriyasi vа mеtоdikаsi Tоshkеnt., O’z 
DJTI, 2005 yil - 300 b 
2. Аshmаrin B.А. Tеоriya i mеtоdikа fizichеskоgо vоspitаniya.- Mоskvа., “Prоsvеshеniе”, 
1990, 289 str.
3. Аshmаrin B.А Tеоriiya i mеtоdikа, pеdаgоgichеskiх isslеdоvаniy v fizichеskоm vоspitаniе. 
Mоskvа fizikul’turа i spоrt, 1978, 157 str.
4. B.N.Minаеv, B.M.SHiyan. Оsnоvы mеtоdiki fizichеskоgо vоspitаniya shkоl’nikоv. Mоskvа. 
“Prоsvещеniе”, 1989, 224 str. 
5. Хоlоdоv J.K., Kuznеstоv V.S. Tеоriya i mеtоdikа fizichеskоgо vоspitаniya i spоrtа. Mоskvа, 
ACADEMA, 2003, str. 472.
 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish