Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


СПОРТНИНГ ЎСМИР-ҚИЗЛАРГА ХОС ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

 
СПОРТНИНГ ЎСМИР-ҚИЗЛАРГА ХОС ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Маъмуров Б.Б., п.ф.д. профессор, Қўзиева Ф., магистрант 
 Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон 
Юртимизда спортнинг нафис ва нозик, аёлларга хос турларини ривожлантириш, спорт 
билан шуғулланишни аҳолининг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ва шу орқали аёллар 
саломатлигини асраш, аёлда ўз соғлигига бўлган масъулликни кучайтириш, соғлом авлод 
туғилишини таъминлаш масаласи устувор вазифалардан бирига айланди ва бу борада 
Юртбошимиз бошчилигида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Президентимизнинг “Қишлоқ жойлардаги болалар спорти объектларида банд бўлган аёл 
спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Бадиий 
гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт 
мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари аҳоли ўртасида спортни кенг оммалашувида 
муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жорий йилда аёллар спортини ривожлантириш, спорт 
соҳасидаги мураббий хотин-қизлар сафини кенгайтириш ишларини кучайтириш, ушбу 
жараённи янги босқичга кўтариш мақсадида барча масъул ташкилотларнинг доимий ҳамкорлик 
тизимини мустаҳкамлаш борасида амалий қадамларни ташлади. Шунингдек, қишлоқ жойларида 
аёл мураббийлар фаолиятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия 
институтида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Хотин-қизлар спортини 
ривожлантириш йўналиши” ташкил этилиб, ушбу йўналиш бўйича юзлаб қизларимиз таҳсил 
олиб келишмоқда. Ушбу йўналишга 2013 йилда 220 нафар ўсмирлар қабул қилинган бўлса, 2014 


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
124 
йилда 260 та квота ажратилди. 1999 йилда аёл мураббийлар сони 2845 нафарни ташкил этган 
бўлса, бу кўрсаткич 2012-2013 йиллар давомида 15426 нафарни ташкил этди.
Аёлларга хос спорт турларининг оммалашиб бораётгани, турли халқаро мусобақаларда 
ғолибликни қўлга киритаётганларнинг катта қисмини хотин-қизлар ташкил этаётгани, 
жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг 30 нафари спорт соҳасида 
эришган ютуқлари учун давлатимизнинг юксак эътиборига сазовор бўлганликлари 
мамлакатимизда хотин-қизлар спортига берилаётган эътиборнинг ёрқин мисолидир. 
Бугунги кунларгача ҳудудларда 12 та синхрон сузиш, 14 та бадиий гимнастика 
Федерациялари ташкил этилган бўлиб, уларнинг фаоллигини ошириш юзасидан турли хил 
мусобақалар, тадбирлар, учрашувлар, марофон ва фестиваллар ўтказилиб келинмоқда. Бироқ, 
аёллар спортини ривожлантириш йўналишида ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. 
Хусусан:
- Хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналишига қабул квоталарини қайта кўриб 
чиқиш, вилоятлар кесимида эҳтиёжи кучли бўлган спорт турлари бўйича квоталарни 
кўпайтириш.
- Вилоятлар Хотин-қизлар қўмитаси ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасида таҳсил олаётган ўсмир-қизларнинг аҳволини ўрганиш. (яъни, турмуш 
шароити, тўлов шартномаси, иш билан таъминланиш имконияти); 
- Вилоятларда мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрта махсус таълим муассасалари ва 
мактабларда фаолият юритаётган аёл мураббийларнинг умумий ҳолатини ўрганиш. Уларни 
олий маълумотга эга бўлишлари учун йўналтириш; 
- Олий маълумотли бўлган мураббий-тренерларнинг малакасини ошириш тизимини 
соддалаштириш, яхшилаш; 
- Хорижий тажрибани ўрганиш, машғулотлар жараёнига педагогик ва информацион 
технологияларни тадбиқ этиш борасида ҳам ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. 
- Спортчи қизларга мўлжалланган машғулотлар дастурини қайта кўриб чиқиш (қизлару 
йигитларга бир хил машғулотлар ўтказилади.) 
- Хотин-қизлар йўналишига қабул қилинган қизларни тиббий кўригини ташкил этиш 
(Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигини эътиборини жалб этиш); 
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 
ташаббуси билан “Хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши”га қизларни жалб 
этишни янада кучайтириш. 
Аdаbiyotlаr
1.Аbdullаеv А., Хоnkеldiеv SH. Jismоniy mаdаniyat nаzаriyasi vа mеtоdikаsi Tоshkеnt., O’z 
DJTI, 2005 yil - 300 b 
2. Аshmаrin B.А. Tеоriya i mеtоdikа fizichеskоgо vоspitаniya.- Mоskvа., “Prоsvеshеniе”, 1990, 
289 str.
3. Аshmаrin B.А Tеоriiya i mеtоdikа, pеdаgоgichеskiх isslеdоvаniy v fizichеskоm vоspitаniе. 
Mоskvа fizikul’turа i spоrt, 1978, 157 str.
4.B.N.Minаеv, B.M.SHiyan. Оsnоvы mеtоdiki fizichеskоgо vоspitаniya shkоl’nikоv. Mоskvа. 
“Prоsvещеniе”, 1989, 224 str. 
5. Хоlоdоv J.K., Kuznеstоv V.S. Tеоriya i mеtоdikа fizichеskоgо vоspitаniya i spоrtа. Mоskvа, 
ACADEMA, 2003, str. 472. 

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish