Bog'liq Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)
Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
107
1996. - 188 с
2. Кузнецов А.Г. Ценность физической культуры в жизни соврем, молодежи //
Психолого-методологич. вопросы спорта, физ. культуры, здоровья. Сб. статей / Саратовск.
госуниверситет. Саратов, 1993. С. 34-36.
3. Ходжаев Б. Педагогик аксиология. Т.: 2010.
ХОТИН –ҚИЗЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ Воҳидова Д.О., Ходжиева Д.З., ўқитувчилар Когон мактабгача таьлим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Когон, Ўзбекистон Шарқ мутафаккирлари маьнавий бой, жисман баркамол, комил инсон масаласига азал-
азалдан алоҳида эьтибор берган. Комиллик фазилатларидан энг улуҳи таннинг инсон
жисмининг баркамоллигидадир дейилади. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгандан
сўнг барча ижтимоий-сиёсий жараёнлварга тубдан ислоҳотлар ва амалга оширилди. Жумладан
жисмоний тарбия ва спортга берилган эьтиборни алоҳида таькидлаш лозим. Ақлий ва жисмоний
тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги масаласи табиий-илмий фанларнинг тадқиқотлари асосида улуғ
рус физиологи И.М.Сеченов ва И.П.Павлов томонидан исботланган. “Мен ҳаётим бўйи ақлий
ва жисмоний меҳнатни севдим кўпроқ иккинчисини. Айниқса мияда пайдо бўлган фикрни ҳал
қилиш учун ақлимни қўлим билан бўғлаганимда ўзимни жуда яхши ҳис қилар эдим”, деб ёзган
эди улуғ рус олими И.П.Павлов.(1). 48б. Ҳақиқатдан ҳам миллатнинг ривожи аввало халқнинг
соғлиги ва узоқ умр кўриши билан белгиланади. Айниқса ёш авлодни дунёга келтириб уларни
баркамол қилиб тарбиялашдек масьулиятли вазифа оилада аёл кишига кўпроқ бўғлиқ бўлади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатидики, ҳомиладор аёл қанча кўп китоб ўқиб жисмоний фаолияти
юқори бўлса туғруқ жараёни ҳам дунёга келадиган фарзанди ҳам соғлом ва бақувват бўлиб
ривожланар экан. Халқимизда шундай доно сўзлар бор соғлом “Онадан соғлом фарзанд дунёга
келади”. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишлари
учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Хусусан спорт заллари, сузиш ҳавзалари, спорт
иншоотлари қурилиб улар ихтиёрига топширилган.Айниқса қишлоқ ҳудудларида истиқомат
қилувчи аёл спорт устозлари учун жуда катта имкониятлар яратиб берилган. Жумладан 2010-
йил 1-апрелдан бошлаб қишлоқ жойлардаги умумтаьлим мактабларида, касб-ҳунар таьлими
муассасаларида ва болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси
ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда
устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги фикримизнинг ёрқин ифодасидир.
Бундай қарорнинг қабул қилинишидан асосий мақсад чекка-чекка ҳудудларда
истиқомат қилувчи хотин- қизлар спортини ривожлантириш ва уларнинг меҳнатини муносиб
баҳолашдан иборат эди. Бугунги таҳлиллар шуни кўрсатадики қишлоқ ҳудудларида яшовчи
қизларнинг кўпчилиги жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб юқори
натижаларга эришиб қелмоқдалар. Мамлакатимиз раҳбари томонидан 2018-йил 5-мартда
“Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат бошқарувида янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги фармонига мувофиқ кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқдаки бу
фаолиятнинг ягона мақсади юртимиз фуқароларини янада соғломлаштириш ва ўртача умр
кўриш даражасини оширишдан иборатдир. Аммо шуни ҳам алоҳида таькидлаб ўтиш керакки,
ўз навбатида спорт билан шуғулланмайдиган хотин-қизлар бор эканлиги кўнглимизни хира
қилади. Маьлумотларга кўра мутахассислар томонидан олиб борилган сўровномаларда улар
спорт билан шуғуллана олмасликларини қуйидагича изоҳлайдилар. “Биз чекка қишлоқларга
истоқомат қиламиз. Рўзғор ишлари ва фарзандарлар тарбияси билан бўлиб ўзимизга вақт
қолмайди. Лекин кун давомида қилган жисмоний меғнат шу биз учун спортдир” деб жавоб
берадилар. Олимлар фикрича жисний тарбия ва жисмоний меҳнат ўртасида катта фарқ мавжуд.
Негаки инсон жисмоний меҳнат жараёнида руҳан чарчаб, кайфияти бўлмайди. Қолаверса
қилинаётган иш тананинг қайсидир қисмини ҳисобга олмасдан умумий ҳолда бажарилади.
Жисмоний тарбия ва спротда эса бу бошқача жараён. Жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланиш жараёнида инсон организмида қуйидаги юқори эмоционал кайфият пайдо бўлади.
-
юқори эмоционал кайфият;