Щзбекистон республикаси


-расм. 6Н82 моделли универсал-фрезалаш дастгоҳи



Download 3,65 Mb.
bet14/53
Sana20.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#564931
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
2 5229079600063054741

4.8-расм. 6Н82 моделли универсал-фрезалаш дастгоҳи.

4.9-расмда вертикал – фрезалаш дастгоҳининг умумий кўриниши тасвирланган. Бу турдаги дастгоҳларнинг кўпгина узел ва деталлари горизонтал – фрезалаш дастгоҳиники кабидир. Дастгоҳнинг шпиндели 1 вертикал вазиятда жойлашган, шунинг учун ҳам станина 2 нинг конструкцияси ўзгартирилган. 6Н12 моделли вертикал – фрезалаш дастгоҳи ўзининг тузилиши ва кинематик схемаси жиҳатидан 6Н82 моделли универсал горизонтал – фрезалаш дастгоҳига кўп даража ўхшайди. Уларнинг техникавий характеристикаси бир хил. Бу турдаги дастгоҳлар шпиндели 6Н12 моделли дастгоҳдаги каби станинада эмас, балки вертикал текисликда жойлашган ва буриш плитаси билан таъминланган қўйма каллакда туради. Бу ҳол фрезалаш жараёнида фрезани стол текислигига маълум бурчак остида ўрнатишга имкон беради.



4.9-расм. Вертикал-фрезалаш дастгоҳи.

2. Текис юзаларга рандалаб ишлов бериш усули, кесувчи асбоблари ва дастгоҳлари


Д еталлар кўндаланг-рандалаш ва бўйлама-рандалаш дастгоҳларида рандаланади. Рандалаш усули текисликларга, ҳар хил плиталар, станиналар, Т шаклдаги пазлар ва бошқаларга ишлов беришда қўлланилади.
Ўйиш дастгоҳларидан текис ва шаклдор юзалар, ариқчалар, шкивларнинг гупчакларига шпонка ариқчалари ўйишда ва бошқаларда фойдаланилади.
Рандалашда ишлов бериладиган металлга, кесиш маромига ва кесувчи асбобнинг параметрларига қараб қиринди ҳосил бўлади. Рандалаш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари бор. Заготовканинг ишлов берилаётган юзасидан қиринди фақат иш юриши (столнинг, ползуннинг ёки долбякнинг иш юриши) вақтидагина кесиб олинади, чунки рандалаш вақтида заготовка ҳам, кесувчи асбоб ҳам кесиш жараёнида тўғри чизиқли ҳаракат қилади, тескари, яъни салт юришда эса кесиш жараёни содир бўлмайди. Рандалаш жараёнининг бундай ўзига хос хусусияти туфайли кесиш бурчаги ўзгармайди ва суриш қийматига, заготовканинг ўлчамларига ва кескичнинг заготовкага нисбатан қандай жойлашганлигига боғлиқ бўлмайди. Салт юриш вақтида кескич совийди, бу эса кесиш жараёнида совитувчи суюқлик ишлатмасликка имкон беради, рандалаш ва ўйиш дастгоҳларида ишнинг узлукли бўлиши кескичларда ўсимта ҳосил бўлишига барҳам беради. Рандалаш кескичига иш вақтида зарблар таoсир этади ва бу зарблар ҳар бир янги иш юришида такрорланади. Кесик кўндаланг қисмининг, кесиш тезлигининг ва рандаланадиган материал қаттиқлигининг ортиб бориши билан зарб кучининг миқдори ҳам ортиб боради. Буларнинг ҳаммаси катта кескичлардан фойдаланиб, мўътадил кесиш тезликлари билан ишлашга мажбур этади.

Кейинги вақтларда юзаларни узил–кесил тозалаб ишлашда жилвирлаш ва шаберлаш ўрнига жуда юпқа (нозик) рандалаш усулидан фойдаланилмоқда. Тозалаб юпқа рандалашнинг моҳияти шундан иборатки, бунда махсус кенг кескичдан фойдаланиб, заготовка юзасидан қалинлиги 0,1 мм дан кам бўлган юпқа қатлам тарзидаги қиринди кесиб олинади, бу билан юзанинг Ra 2,5-1,25 мкм тозалигига эришилади. Агар тозалаб рандалашда кесиш чуқурлиги 0,05-0,08 мм га етказилса ва мойлаш-совитиш суюқлигидан фойдаланилса, юзанинг тозалиги (ғадир-будурлиги) Ra 0,32 мкм бўлиши мумкин.
Токарлик кескичлари кесувчи қисмининг шакли қандай бўлса, рандалаш кескичлари кесувчи қисмининг шакли ҳам худди шундай. 4.10-расмда рандалаш кескичларининг асосий турлари тасвирланган. Рандалаш кескичлари вазифасига кўра, ўтувчи кескичларга (4.10-расм, а ва б), тозалаб рандалаш кескичлари (4.10-расм, в), кесиб тушириш кескичлари (4.10-расм, г) ариқча очиш кескичлари (4.10-расм, е) ва ёнаки кескичларга (4.10-расм, ж) бўлинади.




Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish