Маъруза 11. Эгилувчан темирбетон констлукцияларини чегаравий холатлари усули бўйича хисоблаш. Режа: - Умумий маълумотлар.
- Қия кесим ҳисобий схемаси.
- Қия кесимнинг кўндаланг куч таъсирига мустаҳкамлиги.
- Қия кесимнинг эгувчи момент бўйича мустаҳкамлиги.
- Ҳисоблаш тартиби.
- Кесимни танлаш.
- Кесимни текшириш.
- Кўндаланг арматурасиз қия кесим мустаҳкамлиги.
Эгилувчи элементлар оғма кесимларининг мустақкамлигини ҳисоблаш. Эгилувчи элементларнинг эгувчи момент ва кўндаланг кучлари катта қийматга эга бўлган қисмларидаги оғма кесимлар мустаҳкамликка текширилади. Бунда элементларнинг бузилишида қуйидаги икки ҳол учраши мумкин: Эгилувчи элементлар оғма кесимларининг мустақкамлигини ҳисоблаш. Эгилувчи элементларнинг эгувчи момент ва кўндаланг кучлари катта қийматга эга бўлган қисмларидаги оғма кесимлар мустаҳкамликка текширилади. Бунда элементларнинг бузилишида қуйидаги икки ҳол учраши мумкин: 1) элемент фақат кўндаланг куч таъсирида бузилади; 2) элемент ҳам кўндаланг куч, ҳам эгувчи момент таъсирида бузилади. Биринчи ҳолда кўндаланг кучнинг катта қиймати таъсирида оғма кесимда силжиш рўй беради (28-расм). Бузилиш чоғида элементнинг бир қисми иккинчи қисмига нисбатан силжийди. Бундай бузилиш злементларнинг ўзаро оғишига қаршилик кўрсатадиган, бетонга мустаҳкам бириккан (анкерланган) ишчи арматура мавжуд бўлган ҳолдагина рўй бериши мумкин. Сиқувчи ва қирқувчи кучларнинг биргаликдаги таъсири натижасида бетоннинг сиқилиш зонаси бузилади (қирқилади). Шунинг учун ҳам оғма кесимларнинғ кўндаланг кучлар таъсирига бўлган мустаҳкамлиги мажбурий равишда ҳисобланади. 28-расм. Эгилувчи элементнинг қия кесим бўйича синиш схемалари. a - бош кучланиш йўналишининг тарҳи; б -оғма кесимда кўндаланг кучлар таъсири. 28-расм. Эгилувчи элементнинг қия кесим бўйича синиш схемалари. a - бош кучланиш йўналишининг тарҳи; б -оғма кесимда кўндаланг кучлар таъсири.
Оғма кесимларга кўндаланг кучлар таъсири. Тажрибаларнинг кўрсатишича, оғма кесимларнинг кўндаланг кучлар таъсирига бўлган мустҳамлиги етарли даражада бўлмаса, балка шу кесим бўйлаб емирилади.
Агар ташқи юклардан ҳосил бўлган кўндаланг кучлар қиймати оғма кесим қабул қила оладиган қўндаланг кучдан кичик бўлса, у ҳолда оғма кесимнинғ мустаҳкамлиги таъминланган бўлади:
QО =Qsw+Qs,inc+Qb, (70)
бу ерда QО - ташқи юклардан ҳосил бўлған қўндаланг куч; О - сиқилиш зонаси маркази; Qsw-оғма кесимда жойлашган хомутлардаги зўриқишлар йиғиндиси; Qs,inc - оғма кесимда жойлашган оғма стерженлардаги зўриқишларнинг вертикал ўққа проекциялари йиғиндиси; Qb - бетоннинг сиқилиш зонаси қабул қила оладиган кўндаланг куч.
Хомутлардаги зўриқишлар қуйидаги формулалардан топилади:
Qsw=RswAsw
29-расм. Оғма кесимнинг кўндаланг кучга ҳисоблаш тарҳи.ёки
Коэффициентлар йиғиндинси (1+f + n) 1,5
Оғма кесимларга эгувчи моментлар таъсири. Эгувчи моментнинг қиймати аста ортиб бориши натижасида бош чўзувчи кучланишлар ҳам ортиб бориб, бетоннинг чўзилишдаги қаршилиги Rbt, ser га етганда элементда қия ёриқ пайдо бўлади. Бетоннинг чўзилиш зонаси ишдан чиқади, барча чўзувчи кучлар бўйлама ва кўндаланг арматураларга узатилади. Бундай ҳолда арматура яхши анкерланмаган бўлса, суғирилиб чиқиши, бетоннинг сиқилиш зонаси кичрайиб, бузилиш рўй бериши мумкин. Бунда кучланишлар оқиш чегараси у га ёки вактинчалик каршилик u га тенглашади.
Оғма кесимнинг эгувчи момент бўйича мустаҳкамлик шарти қуйидагича ифодаланади:
MО Ms+Msw+Ms,inc, (78)
бу ерда MО - таянч реакция ва ташқи кучлардан О нуқтага нисбатан олинган момент; Ms - бўйлама арматурадаги зўриқишдан олинган момент; Ms = RsAsZ; Msw - оғма кесимда жойлашган хомутлардаги зўриқишлардан олинган момент; Msw = RswАswZsw; Ms,inc - оғма стерженлардаги зўриқишлардан олинган момент;
Ms,inc=Rs,incАs,incZs,inc, (79)
Эгувчи моментларнинг оғма кесимларга бўлган таъсири элементнинг таянч зонасида текширилади. Агар маълум конструктив талабларга амал қилинса, мустаҳкамликка ҳисоблашга хожат қолмайди.
Агар нормал кесим бўйича аниқланган чўзилувчи арматурани таянчларгача давом эттириб, учлари анкерлаб қўйилса, исталган оғма кесимнинг эгувчи момент таъсирига бўлган мустаҳкамлиги таъмин этилган бўлади. Анкерлашни кучайтириш мақсадида баъзан таянч зонасига қўшимча арматура жойланади ёки стержень учларига пластиналар пайвандланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |