3.1-расм. Технологик ишлов берувчи тизими нинг деформацияси натижасида тўғри геометрик шаклдан оғиш ҳоллари. Ўлчамни автоматик тарзда олиш усулида дастгоҳнинг ишчи органлари, мослама ва кесувчи асбоб деталга ишлов беришдан аввал керакли равишда талаб этилган ўлчамга созланади. Бунда кесувчи асбоб ҳаракатини чегараловчи махсус тўсқичлар ўрнатилади.
Ўрнатиш хатолиги умумий хатоликларини ташкил қилувчи хатоликлардан бири бўлиб, базалаш хатолиги ва маҳкамлаш хатолиги йиғиндисидан иборат. Базалаш хатолиги ўрнатиш базаси билан ўлчов базаларини қўшилмаганлиги сабабли ҳосил бўлади. Маҳкамлаш хатолиги кесиш кучи таoсириди детални силжитиш туфайли ҳосил бўлади.
Металл қирқиш дастгоҳларида деталларги ишлов бериш жараёнида ҳосил бўлган кесиш кучлари ва мосламани сиқиш кучлари дастгоҳ деталларига, ишлов берилаётган деталга, кесувчи асбобга таoсир кўрсатади. Натижада уларнинг деформацияланиши, кесувчи қиррани ҳолатини ўзгариши, детал ўлчамларини ўзгариши кабилар кузатилиб тўғри геометрик шаклдан оғиш ҳоллари вужудга келади (3.1-расм).
Деталларнинг аниқлигига уларни ишлов бериш учун маҳкамлашда ҳосил бўлган кучлар сезиларли таoсир кўрсатади. Маҳкамлаш вақтида куч таoсирида ҳосил бўладиган хатоликлар узун деталларга ишлов беришда, юпқа деворли деталларни уч муштчали патронларда ўрнатишда яққол кўзга ташланади.
Якунловчи ишлов бериш операцияларида иссиқлик таoсирида ҳосил бўлувчи ишлов берилаётган детални ва дастгоҳ деталларининг деформацияси алоҳида аҳамиятга эга. Бу турдаги деформациялар IT 5 ва IT 6 квалитет аниқликда ишлов беришда алоҳида аҳамият касб этади. Иссиқлик таoсирида детал ўлчами катталашиб, совутгандан сўнг кичрайиб қолиши мумкин. Худди шундай дастгоҳ деталлари ҳам иссиқликдан ўз ўлчамларини ўзгартиради ва технологик созлашлар вақтида хатоликларни юзага келтиради.
Юқорида кўрилган хатоликлар доимий ва тасодифий хатоликларга бўлинадилар. Доимий хатоликлар қандайдир бир қонуниятга бўйсунади ва доимий ёки ўзгарувчан характерда бўлади. Масалан, тешикка ишлов берувчи парманинг диаметри нотўғри тайёрланган бўлса, бу хатолик барча деталларга кўчиб ўтади. Яна бир мисол кесувчи асбобнинг ейилиши натижасида ишлов берилаётган детални ўлчами ўзгариб боради. Бу ҳам ўзгарувчан таснифга эга бўлсада доимий равишда хатоликка сабаб бўлади.
Агарда ҳосил бўлувчи хатолик ишлов берилаётган битта партия деталлар доирасида ҳам турли кўринишга эга бўлиб доимий ёки қандайдир бир кетма-кетликда бўлмаса, у тасодифий хатолик деб юритилади. Масалан, деталнинг узунлиги бўйича материал қаттиқлигини ёки олиб ташланиши керак бўлган металл қатлами қалинлиги ўзгариб бориши.
Юқорида кўриб ўтилган хатоликлар кўпинча бири иккинчисини қоплаши мумкин, чунки бири аниқлик кўрсаткичини оширса иккинчиси камайтиради. Бундан ташқари, бу хатоликларни векторлари ўзаро қандайдир бурчак остида бўлиши мумкин. Шунинг учун бу хатоликларнинг йиғиндисини ҳақиқий қийматини аниқ ўлчашлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Ҳисобий усулда хатоликларни ҳарфлар билан белгилаб уларни алгебраик йиғиндиси аниқланади.
бу ерда:
- дастгоҳ хатолиги;
- кесувчи ва ёрдамчи асбобларнинг хатолиги;
- кесувчи асбобни ўрнатишдаги ва дастгоҳни ўлчамга созлашдаги хатолик;
- детални ўрнатиш хатолиги;
- дастгоҳ, мослама, детал, кесувчи асбобни деформацияси натижасидаги хатолик;
- маҳкамлаш кучи таoсирида ҳосил бўлган хатолик;
- иссиқлик деформацияси таoсирида ҳосил бўлган хатолик;
- ўлчашдаги хатолик;
- иш бажарувчининг хатолиги;
- қолдиқ кучланишлар.