Щзбекистон республикаси


Машинасозликда аниқлик ҳақида тушунча



Download 3,65 Mb.
bet9/53
Sana20.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#564931
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53
Bog'liq
2 5229079600063054741

2. Машинасозликда аниқлик ҳақида тушунча




А ниқлик – машина деталларининг асосий кўрсаткичидир. Ишлов бериш жараёнида ҳосил бўлган хатоликлар оқибатида абсолют аниқликдаги детални тайёрлаш мумкин эмас. Аниқлик бир қатор омилларга боғлиқ бўлади ва қуйидагилар билан ифодаланади:

  1. деталнинг геометрик шаклидан оғиши;

  2. деталнинг ҳақиқий ўлчамларини номинал ўлчамларидан оғиши;

  3. деталнинг юзаларини ва ўқларини ўзаро аниқ жойлашишдан оғиши.

Юзаларни жойлашиши ва шаклдан чегаравий оғиши Давлат стандарти билан белгиланган.
Деталга ишлов бериш таннархи ва меҳнат сиғими талаб этилган аниқликка боғлиқ бўлади. Аниқлик канча юқори бўлса, таннарх ва меҳнати сиғими ҳам шунча юқори бўлади.
Детални хизмат вазифасига қараб 19 та аниқлик квалитети белгиланган (IТ 01 дан IТ 17 гача). Квалитетнинг тартиб рақами ортиши билан унинг қуйиш майдони ортиб боради аниқлик эса пасаяди. Текис параллел ўлчов воситалари учун IТ 01, 0, 1, квалитет. Чегаравий калибрлар ва ўта аниқ маҳсулотлар учун IТ 2, 3, 4. Йиғиш жараёнида бошқа детал юзаси билан туташувчи деталлар ўлчамлари учун IТ 5 дан IТ 12 гача, паст аниқликдаги деталлар учун IТ 13 дан IТ 17 гача.
Биринчи навбатда детал аниқлигига заготовка аниқлиги таъсир этади. Заготовка қанчалик аниқ тайёрланса, шунчалик детални талаб этилган аниқликда тайёрлаш осон бўлади.
Ялпи ишлаб чиқаришда дастгоҳни керакли ўлчамга созлаш билан талаб этилган аниқлик таoминланади. Серияли ва донали ишлаб чиқаришда қўшимча якунловчи операцияларни қўллаш ҳамда юқори малакали ишчилардан фойдаланиш ҳисобига талаб этилган аниқлик таoминланади.
Иқтисодий ва эришиш мумкин бўлган аниқлик мавжуд. Иқтисодий аниқликка – ишлов беришни минимал таннархи бўйича нормал ишлаб чиқариш шароитида, технологик соз дастгоҳ ва кесувчи асбоблар ҳамда мосламалардан фойдаланиб, нормал малакали ишчи кучи билан, нормал вақт сарфланган ҳолда эришилади.
Эришиш мумкин бўлган аниқликка – алоҳида яратилган шароит, юқори малакали ишчи кучидан фойдаланиб, вақт ва таннархни ортиб кетишга қарамай эришилади.

Металл қирқиш дастгоҳининг ноаниқлиги натижасида ҳосил бўлувчи хатолик унинг геометрик хатолиги деб юритилади. Дастгоҳнинг геометрик хатолиги асосан унинг деталлари, йиғма бирикмаларини нотўғри тайёрланганлиги ва йиғиш жараёнида йўл қўйилган хатоликлар оқибатида вужудга келади. Бу хатоликларнинг катталиги дастгоҳнинг ишламай турган ҳолатида назорат қилинади. Хатоликларни назорат қилиш индикаторлар билан жиҳозланган мосламалар, ўлчов асбоблари, аниқ ўлчагичлар ва шайтонлар ёрдамида амалга оширилади. Дастгоҳларнинг аниқлик меoёрлари Давлат стандартлари бўйича белгиланади. Масалан, токарлик ва фрезерлик дастгоҳларининг шпинделларини радиал урилиши 0,001-0,015 мм дан ошмаслиги керак. Токарлик ва рандалаш дастгоҳларининг йўналтирувчиларининг тўғри чизиқ ва параллеллик бўйича хатоликлари 1000 мм эса 0,05-0,08 мм дан ошмаслиги керак.


Кесувчи ва ёрдамчи асбобларнинг тайёрлаш аниқлиги деталларга механик ишлов бериш аниқлигига бевосита таoсир кўрсатади. Машина деталлари каби кесувчи ва ёрдамчи асбоблар абсолют аниқ тайёрланмайди. Ишлов бериш жараёнида уларнинг хатоликлари у ёки бу кўринишида деталга кўчади. Бундан ташқари ишлов бериш жараёнида улар емирилади ва натижада хатолик ортиб боради.
Мосламанинг хатолиги унинг деталлларини хатолиги ва емирилиши натижасида ҳосил бўлади. Мосламанинг хатолиги тайёрланаётган деталл қўйимлари майдони қийматидан 1/3-1/5 баробар ортиб кетмаслиги керак.
Кесувчи асбобни ўрнатиш, созлаш ва алмаштириш натижасида хатоликлар юзага келади. Донали ишлаб чиқариш шароитида кесувчи асбобни созлаш ишлов бериш даврида ишчи томонидан амалга оширилади. Серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида эса созловчи томонидан деталга ишлов беришгача амалга оширилади.
Донали ишлаб чиқариш шароитида керакли ўлчам синаб кесиб олиш йўли билан олинади. Бу ҳолда маoлум қатлам кесиб олингандан сўнг ўлчам текширилиб кўрилади, агарда ўлчам таoминланмаган бўлса яна маoлум бир қатлам кесиб олиниб ўлчам текшириб кўрилади. Ишни талаб этилган ўлчамга эришгунга қадар давом эттирилади. Бу ишларни бажаришда ишчи дастгоҳ лимбасидан фойдаланади. Бу усулда синаб кесилган узунликдаги кесиш чуқурлиги детални бутун узунлиги бўйича бир хил бўлмаслиги туфайли хатолик ҳосил бўлади.




Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish