Щзбекистон республикаси


-МаЪруза Машина деталлари заготовкалари ва машинасозликда аниқлик



Download 3,65 Mb.
bet8/53
Sana20.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#564931
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
2 5229079600063054741

3-МаЪруза

Машина деталлари заготовкалари ва машинасозликда аниқлик




Режа:

  1. Машина деталлари заготовкалари.

  2. Машинасозликда аниқлик ҳақида тушунча.



1. Машина деталлари заготовкалари




Заготовка тайёрлашда унинг шаклини тайёр деталp шаклига яқинлаштиришга ҳаракат қилинади. Одатда, заготовкалар тоза ва хомаки заготовкаларга бўлинади. Тоза заготовка деганда тайёлангандан кейин кесиб ишланмайдиган, ўлчамлари ва тозалиги тайёр деталp чизмасида кўрсатилган ўлчам ва тозаликка тўғри келадиган заготовкалар тушунилади. Хомаки заготовкалар чизма талабларига мувофиқ келадиган ўлчам, аниқлик ва тозаликдаги деталp ҳосил қилиш мақсадида қўйим кесиб олиш учун механик ишланиши зарур бўлган заготовкалардир.


Қўйим – ишлов берилгандан кейин тайёр деталлаp ҳосил қилиш учун заготовка сиртидан кесиб олинадиган материал қатлами.
Машина деталлари учун заготовка қўйидаги усуллар билан тайёрланади:

    1. қора ва рангли металлардан қуйиш йўли билан;

    2. босим билан ишлаш (болғалаш ва штамплаш) орқали;

    3. қора ва рангли металлар прокатидан;

    4. металлокерамикадан (кукун металлургияси йўли билан);

    5. пайвандлаш-заготовка қисмларини бир бутун қилиб улаш йўли билан;

    6. м еталлмас материаллардан (пластик массалар ва бошқалардан) .

Шаклдор деталлар ишлаш жараёнида чўзилиш ва эгилиш таoсирида бўлмаса одатда чўянлардан тайёрланади. Агарда детал шаклдор бўлиб ишлаш жараёнида турли хил кучланишлар остида бўлса, у ҳолда заготовка пўлатлардан тайёрланади.


Болғалаш ёрдамида эгилишга, чўзилишга, бўрилишга ишловчи ва кўндаланг кесими бўйича ўлчамларидан катта фарқ бўлган деталларнинг заготовкалари тайёрланади. Болғалаш ёрдамида заготовканинг шакли детал шаклига яқин қилиб тайёрланади. Болғалаш билан катта ўлчамли деталлар учун донали ва майда серияли ишлаб чиқариш шароитида ёки бошқа ҳолларда кичик деталлар учун заготовка тайёрланади.
Штампланган заготовка штамплаш машиналарида олинади. Штампланган металлнинг структураси бир хиллиги билан ажралиб туради. Штампланган заготовканинг шакли детал шаклига жуда яқин бўлиб, айрим холларда механик ишлов берилмайди. Бу ўз навбатида металл сарфини камайтиради. Штамплашни иш унумдорлиги болғалашга нисбатан анча юқори. Ишчини малакаси ҳам болғалашга нисбатан паст бўлиши мумкин. Штамплаш йўли билан кўп миқдордаги заготовка тайёрланганлиги сабабли кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитларида қўл келади.
Айлана, тўртбурчакли, олти бурчакли, прокатлардан тайёрланган заготовка ўз шакли бўйича юқоридаги кўринишларга яқин бўлган деталлар тайёрлашда қўлланилади. Қайси турдаги заготовканинг танлаш уни техник-иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаб чиққандан сўнг амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Қора ва рангдор металлардан олинадиган заготовкаларнинг ўлчамлари, шакли ва оғирлиги ҳар хил бўлади. Ер қолиплар опокалар ёрдамида ва опокаларсиз ҳосил қилиниши, қўлда ёки машиналарда, ёғоч моделлар ёки металл моделлар ёрдамида тайёрланиши мумкин. Шакли ва ўлчамлари тайёр детал шакли ва ўлчамларига яқинлашиб борадиган аниқ қуймалар олишда қум-смола аралашмасидан тайёрланган қобиқ қолипларга қуйиш усулидан фойдаланилади. Суюқланувчи моделлар ёрдамида қуймалар олиш усулидан қора ва рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан, шу жумладан, иссиқбардош қотишмалардан ҳам мураккаб шаклли қуймалар олишда фойдаланилади. Металл қолипларга (кокилларга) қуйиш усули қора ва рангли металлардан ҳамда рангли металларнинг қотишмаларидан заготовкалар қуйиш учун қўлланилади. Қуймалар оддий ва мураккаб шаклли ҳамда ҳар хил оғирликда бўлиши мумкин. Марказдан қочирма усулда қуйишдан, асосан, айланиш жисми шаклидаги қуймалар олиш учун фойдаланилади. Ҳосил қилинган қуймаларнинг зичлиги юқори ва структураси майда донали бўлади. Марказдан қочирма усулда мураккаб шаклли, бир қаватли, икки қаватли ва кўп қаватли қуймалар тайёрланади. Рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан мураккаб шаклли катта бўлмаган қуймалар олиш учун босим остида қуйиш усули қўлланилади.
Босим остида ишлашнинг болғалаш ва штамплаш усуллари металларни совуқлайин ҳам, қиздириб туриб ҳам ишлаш учун қўлланилади. Донали (якка) ва майда серияли ишлаб чиқариш шароитида заготовка эрки болғалаш йўли билан тайёрланади. Эркин болғалаш йўли билан тайёрланган заготовкалар дағал бўлади ва уларнинг шакли тайёр деталp шаклидан анча фарқ қилади. Бундай заготовкаларни кесиб ишлашда кўп меҳнат сарф бўлади. Кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқаришда заготовкалар берк штампларда тайёрланади.
Лист штамплаш усулидан ҳар хил шаклли деталлар (шайба, қоп-қоқ, картер, втулка, думалаш подшипниклари сепараторлари) тайёрлашда фойдаланилади. Лист штамплаш учун прокатланган листлар, рулон тарзидаги ленталар ва полосалар ишлатилади.
Прокатлар заготовкалар тайёрлаш учун ҳам, поковкалар ҳосил қилиш учун ҳам ишлатилади. Сорт прокатлардан ва шаклдор прокатдан турли шаклдаги заготовкалар тайёрланади. Заготовкалар олиш учун қиздириб прокатланган пўлат ва бошқа материаллардан қилинган сорт чивиқлар-доиравий, квадрат, олти ёқли, полоса профиллар ва бошқалар ишлатилади.
Металлокерамик заготовкалар ҳар хил металларнинг, ҳатто суюқлантирилган ҳолда бир-бири билан аралашмайдиган металларнинг кукунларини ёки металлмас материаллар кукунининг металл материаллар кукуни билан ҳосил қилган аралашмасини пресслаш ва қиздириб қовуштириш йўли билан олинади. Бундай порошоклар пресс қолипларда 1000-6000 кГ/ см2 босим остида прессланади, сўнгра асосий компонентнинг суюқланиш температурасидан бир оз паст температурада қиздириб қовуштирилади. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, бунда машиналарнинг шундай аниқ ўлчамли ва тоза юзали деталлари олиш мумкинки, бу деталларни кесиб ишлашга ҳеч қандай ҳожат қолмайди. Бу усулда подшипник втулкалари, тормоз дисклари ва машиналарнинг бошқа деталлари олинади.
Мураккаб шаклли заготовкалар тайёрлашни осонлаштириш мақсадида штампланган-пайвандланган, пайвандланган-қуйма конструкциялар ишлатилади. Пайвандлаш йўли билан уланган энг оддий қисмлардан (сорт прокат, шаклдор прокат, штампланган ва қуйма элементлардан) тузилган заготовка конструкциялари ишлатиш, заготовкалар тайёрлаш технологиясини анча осонлаштиради. Двигателларнинг рамалари, прессларнинг траверсалари ва бошқа заготовкалар ана шундай усул билан тайёрланади.
Металлмас материаллар сифатида пластмассалар, резина, ёғоч ва бошқалар ишлатилади. Металлмас материаллар ўз хоссаларига қараб, бир қатор афзалликларга эга бўлади; бу афзалликлар жумласига мустаҳкамлик, ташқи муҳит таoсирига бардош бериш ва бир қатор бошқа хусусиятлар киради. Бундай конструкцион материаллар втулкалар, тишли ғилдираклар, панеллар, юзаси эгри чизиқли ва бошқа заготовкалар тайёрлаш учун ишлатилади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish